Ызбекистон Республикаси ички ишлар идоралари
Download 79 Kb.
|
боши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазир генерал-лейтенант П.Р. Бобожонов
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRINING BUYRUG‘I Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ–27-сон фармонига мувофиқ, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш мақсадида, буюраман: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПҚ–27-сон фармонига мувофиқ: Жамоат хавфсизлиги департаменти ва унинг таркибида Жамоат тартибини сақлаш хизмати ташкил этилганлиги; Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қуйидагилар: Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низоми 1-иловага мувофиқ; Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг бириктирилган ҳудудлари ва жойлашуви графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларига: Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида” 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида босқичма-босқич “E-patrul” тизими жорий этилганлиги сабабли фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиб, уларга тегишли бўлган барча маълумотлар ўша жойнинг ўзида планшет орқали текширилиши, патруль-пост хизмати ходимлари фаолиятида “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилсин; ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг хизмат ҳудудларига кирмайдиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ташкил этилсин; патруль-пост хизмати саф бўлинмалари шахсий таркибининг хизмат фаолияти “Жамоат тартибини сақлаш хизматига жалб этиладиган куч-воситалардан комплекс фойдаланиш ва бошқариш режаси”га мувофиқ, шунингдек маҳаллалар кесимида ташкил этилсин ва уларни ўз хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқлансин; ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятларда юклатиладиган вазифаларни бажариш учун доимий жанговар шайлиги таъминлансин. 4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг уставини тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 18 апрелдаги 111-сон буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш Вазир ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, генерал-майор Б.Т. Абдуллаев зиммасига юклатилсин. Вазир генерал-лейтенант П.Р. Бобожонов Тошкент шаҳри, 2023 йил “20” февраль, 77-сон Download 79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling