Миллий динлар


Download 55.5 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1328398
Bog'liq
islom dini


ИСЛОМ ДИНИ

Ислом динининг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Хозирги даврда бутун жахонда ислом дини хақида ғоят кўп мунозарали фикрлар баён қилинмоқда. Шунинг учун бу мавзу доирасида ислом дини шаклланган тарихий шарт –шароит, унинг ривожи, бунда Мухаммад ибн Абдулохнинг улкан хизматлари, унинг Марказий Осиё минтақасига тарқалиши, бу ердаги цивилазация ривожига, маданиятига таъсири, унинг хозирги даврдаги мавқеи муаммоли тарзда ёритиб берилади.


Ислом дини дунёда кенг тарқалган монотеистик динлардан биридир. Африка қитъасидаги Марокаш, Жазоир, Тунис, Ливия, Миср, Сомали мамлакатларининг халқлари, хабашистон, Ғарбий Суданда яшовчиларнинг бир қисми, Осиё қитъасидаги Арабистон ярим ороли, Иордания, Сурия, Ироқ, Эрон, Туркия, Афғонистон, Покистон, Малайзия, Индонезия халқлари, Ливан, Хиндистон, хитой, хамда филлипин ахолисининг бир қисми, Европа қисмида эса Болқон ярим оролида яшайдиган халқларнинг бир қисми ислом динига эътиқод қилади.
Ахолисининг кўпчилиги мутлоқ мусулмонлардан иборат бўлган 39 мамлакат, хатто ахолисининг ярмини мусулмонлар ташкил этадиган баъзилари хам (Миср, Малайзия 49) ўзларини мусулмон мамлакатлари деб атайдилар. Уларнинг баъзиларида (Мавритания Эрон, Покистон, Камар ороллари) мамлакатларининг номига ислом сўзи қўшиб айтилади. Расмий статистика буйича, бир неча мамлакатларда ахолининг деярли барчаси мусулмонлардан иборат. 28 мамлакатда ислом расман давлат дини сифатида тан олинган.
Шунингдек, Марказий Осиё, Кавказорти ва Шимолий Кавказ, Волгабуйи, Ғарбий Сибирь ва бошқа худудларда яшовчи ахоли орасида тарқалган. Хозирда исломга эътиқод қилувчилар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Айниқса, эътиқод эркинлиги хақидаги янги қонуннинг қабул қилиниши, вақтли матбуот сахифаларида, радиоэшиттиришлар ва ойнаи жахон кўрсатувларида дин мавзуидаги чиқишларнинг кўпайиши, махсус газета ва журналларнинг кенг тарқалганлиги исломга бўлган эътиборини ошириб юборди.
Ислом жахондаги, айниқса, Осиё ва Африка қитъаси маданиятининг умумий қиёфасида мухим из қолдирди. Бунга энг аввало бу худудларда араб тили ва араб ёзувининг кенг тарқалганлиги, ислом мафкураси замонида ишлаб чиқилган муайян турмуш тарзининг хукмронлиги мусулмонлар ижтимоий хаётининг турли сохалари шариат томонидан идора этилганлиги имкон берган. Шунга қарамай махаллий маданий анъаналар йўқолмай, янги ислом йўналишида ривожланган ва у кўпинча қадимий мусулмон анъаналари сифатида қабул қилинган.
Мусулмонлар маданий мероси масаласи миллий озодлик харакати ва ривожланаётган мамлакатларнинг мустақиллик учун кураши жараёнида асосий масаларидан бирига айланди ва ижобий ахамият касб этди.
Хўш ислом нима? Ислом сўзининг луғавий маъносини қуйидагича шархлаш мумкин: 1) ихлос, турли сифатлардан саломат бўлиш; 2) сулх ва омонлик; 3) итоат ва буйсиниш.
Исломнинг пайдо бўлиши тахлил этиш тарихий даврнинг хусусиятлари, араб қабилалари ўртасида хукмром бўлган ижтимоий - иқтисодий муносабатларни ва уларнинг диний ғоявий хаёти билан қисқача танишиб чиқишни тақозо этади.
Арабистон ярим ороли ноқўлай иқлим шароитига эга бўлган қум сахролардан ва тоғлардан иборат бўлиб, унинг ахолиси V-VI асарларида кўчманчи чорвачилик билан шуғулланар эди.
Ярим оролнинг чексиз сахроларда яшавчи кўчманчи, чорвачилик билан шуғулланувчи араб қабилалари - бундан хам огир шароитда яшар эдилар. Улар тараққиёт жихатидан анча орқада қолган, хали уруғчилик, қабилачилик тузумида эдилар. Ярим оролнинг ғарбий қисмида ¡изил денгиз қирёоқлари бўйлаб чўзилган ва қадимдан хижоз деб ном олган жойлар бу даврларда бир мунча иқтисодий жихатдан ривожланган бўлиб, бу ривожланиш қисми сувли вохалардаги дехқончилик асосан жанубдан шимолга ўтган қадимий карвон йўли билан боғлиқ эди.
Тарихий манбалардаги маълумотларига қараганда, VI асир Ямандан Шимолга Сурия, Миср ва фаластинга олиб берилган карвон бўлиб фақат бу даврларнинг ўзларига эмас, балки жанубда Яман орқали Хабашистон ва Хиндистон, Шимолда Сурия орқали Миср, Византия ва Эроннинг хам бир-бири билан боғлайдиган ўз даври учун йирик ва катта иқтисодий ахамиятга эга бўлган савдо йўли эди. Хижоздаги айрим ахоли яшайдиган манзиллар, йўл устида жойлашган Макка, Мадина, Тоиф шахарлари VI асрда анча ривожланган. Булар шунингдек кўчманчи араб қабилаларининг савдо муносабатларига жалб этувчи марказлар сифатида хам хизмат қилар эдилар.
Макка диний марказ ва савдо маркази сифатида Араб қабилалари орасида эътиборли эди. Макка марказида жойлашган Каъба исломда энг «муқаддас» хисобланган ва «Оллохнинг уйи» (Байтўллох) саждагох хисобланган. Ундаги қора тош (хажарл-асвод) ва уч юз олтмиш санам араб қабилалари учун эътиқод маънбаига айланган. Зиёратга келиш ойлари муқаддас хисобланиб, бу вақтлар ичида қабилалар ўртасидаги уруш ва жанжаллар тўхтатилар эди.
V-VI асирларда Маккада ¡урайш номли араб қабиласи хукмрон бўлиб, қурайшларнинг юқори табақалари савдо-сотиқ билан анча бойиб кетган, бу ерда пул муаммолари, судхурлик кенг ривожланган, шунингдек қул савдоси ва қўролларнинг мехнатидан фойдаланиш анча кенгайган эди. Бу даврларда Яманни қўлга киритиш учун Византия ва Эрон ўртасида кураш авж олган эди.
Яман сосонийлар хукмронлиги остида ўтган даврларда (572-628) Эрон кўрфази орқали Хиндистонга бориладиган йўли тез ривожлана бошлади ва шу муносабат билан Хижоз орқали ўтган йўл инкирозга учрайди. Бу хол фақат Хижоз шахарларигина эмас, балки барча араб қабилалари хаётига хам жиддий таъсир кўрсатади ва умуман Арабистон буйича ижтимоий-иқтисодий таназулнинг бошланишига сабаб бўлади. Ундан қутилиш учун янгича ғоялар керак бўлиб қолади.
Лекин бу ғояни амалга ошириш учун Арабистон шахарлари ва қабилалари ўртасида мавжуд бўлган тарқоқлик ва келишмовчиликларга хотима бериб барча араб қабилаларини бир давлатга бирлаштириш, уларнинг тарқоқ холда бўлган иқтисодий ва харбий имкониятларини ягона кучга айлантириш зарур эди.
Ижтимоий хаёт тақозоси натижасида вужудга келган араб қабилалари ўртасидаги марказлашишга интилиш харакатлари араблар жамиятида IV аср охири ва VII аср бошларида юз берган жиддий тарихий воқеалар асосида ёритади . Бу интилишни ўзида акс эттирилган мафкура сифатида ислом дини вужудга келди ва марказлаштирилган араб давлатининг пайдо бўлиши, қўшни мамлакатларининг босиб олиниши ва араб халифалигининг кенгайиши жараёнида бу дин кучли ғоявий қурол сифатида хизмат қилади.
Мухаммад – ислом пайғамбари. Ислом динида пайғамбар хисобланган Мухаммад мелодий 570 йилда Маккада қурайш қабиласининг хошимийлар авлодидан бўлган. Абдуллох ва Омина хонадонида туғилади. Мухаммад ёшлигида етим қолган, аввал бобоси Абу Муталиб, сўнг амакиси Абу Толиб қўлида тарбияланади. Балоғатга етгач, савдогарлар қўлида хизмат қилиб 24 ёшда бева бой аёл - Хадичага уйланган ва унинг маблағлари билан мустақил савдогорлик қила бошлаб, жуда кўп давлатларга борган.
Мухаммад 610 йилда 40 га кирганда Маккада якка худога эътиқод қилиш тўғрисида тарғибот юргизган.
У тарғибот бошлаган дастлабки йилларда, нисбатан жуда оз киши (Хадича, Абу Бакир, Талха, Зубайр, Усмон ва қариндошлари, айрим савдогарлар) бу тарғибот изидан борганлар. Шунинг билан бирга, ўша даврдаги қурайишларнинг уммавийлари хонадонига мансуб бўлган ва Маккада сиёсий хокимият тепасида бадавлат зодагонлар унинг тарғиботига жиддий қаршилик кўрсата бошлаган. Маккада ахвол жиддийлашганини кўриб Мухаммад Мадинадаги Ауз ва Хазреж номли вакиллари билан Мадинага кўчиб кетган.
622 йили юз берган бу кўчиш (арабча «хижра») дан мусулмонларнинг хижрий йили хисоби бошланади. Маккадан кўчиб борганлар ислом тарихида «мухожирлар» (кўчиб келганлар), Мадиналик қабилалардан исломни қабул қилганлар эса «ансорлар» (ёрдамчилар) деб ном олган.
Мухаммад Мадинага келгач ўз мавқеини мустахкамлашга харакат қилади ва исломни тарғиб қилишни давом эттиради.
Нихоят маккаликлар билан мадиналиклар ўртасида бир хил жанглар бўлган. Улардан бири Бадр қудуғи ёнида хижрий йилининг рамазон ойида (17 ёки 19 кун) бўлади. Иккинчи жанг 625 йил июл-август ойларида ва 626 йили «хандоқ» жанги номини олган тўқнашувлар хам бўлиб ўтди. Ушбу жангларда Мухаммад ғалаба қозонгандан кейин, Мадинада ўз мавқеини мустахкамлаб бу ерда фаол сиёсат олиб боради.
628 йили мусулмонлар жамоаси учун мухим бўлган воқеа юз берди. Мухаммад Кабаъни муқаддас деб эътироф этишни намоиш қилиш мақсадида 1500 га яқин мусулмонлар билан барча қабилалар жангга борадиган мавсумда Маккага жўнайди. Бундан хавотирланган рахбарлари Абу Сўфиён билан бирга Маккадан 30 км.ча нарида бўлган Худойбия водийсида уни тўхтатадилар. Музокаралар бошланиб, ўртада «шартнома», «худойбия сулхи» тузилади, қасам айтилади, қасам «байха» деб аталади. Битимларга мувофиқ Маккаликлар мадиналикларга келаси йилдан бошлаб хажга келишга ижозат беришади.
630 йили Мадина қўшинлари Маккани қаршиликсиз эгаллайдилар. Уммавийлар билан рақобат тугаб, улар Мухаммаднинг яқин ёрдамчисига айланадилар. Ислом Арабистон ярим оролининг асосий хукмрон динига айланади. Шундай қилиб Мухаммад Ислом байроги ости араб қабилаларини бирлаштириб, ягона марказлашган мамлакатни ташкил этади.
Мухаммад 632 йили июнь ойида 62 ёшда Мадинада вафот этади. Бу даврга келиб анчагина мустахкамлашган мусулмонлар давлати вужудга келган ва бу давлат Ямандан Сино ярим оролига, ¡изил денгиз сохилларидан марказий қум сахроларигача чўзилган катта худудни ўз ичига олган эди.
Мухаммад вафотидан кейин халифалар (ёрдамчилар) давлатни бошқарадилар, ва шу муносабат билан мусулмонлар давлати ўзининг бундан кейинги тарихида «Араб халифалиги» деб ном олади. Мухаммад вафот этгандан кейин биринчи кунданок мусулмонлар жамоасининг йўл бошловчилари ўртасида хокимиятт учун кураш бошланади. Бу курашда мухтожирлар гурухи голиб чиқади ва Мухаммаднинг қайнатаси, Ойшанинг отаси Абу Бакр халифадеб эълон қилинади.
Абу Бакр хукмронлигининг (632 - 634) дастлабки йилларида бир қатор араб қабилалари ўртасида Мадина хукмронлигига қарши бош кўтарган қабилалар харакати «Исломдан чиқиш», «диндан қайтиш» деб таърифланган.
Диндан қайтган кишилар қаттиқ таъқиб қилинган. ХалифаУмар (634 - 644) замонида истилолар янада кучайган. 634 йили Басра, 633 йили Дамшқ, 640 йили ¡уддус олинади ва фаластин, Сурия ерлари тўла равишда халифалик қўлига ўтади.
Яна шунга ахамият бериш керакки, кейинги халифалар Усмон (644 - 656) ва Али (656 - 661) замонларида хам истилолар давом этади. Кавказ ва Турон томонга юришлар кучаяди. ¡исқа вақт ичида Грузия, Озарбайжон, Эроннинг шимолий қисми, Хуросон, Мавр ерлари араблар қўл остига ўтади ва халифалик қўшинлари Амударё сохилларига чиқади. Шундай қилиб 30 йилдан озроқ вақт ичида араб халифалиги ўша замонлардаги энг катта империя бўлган Византияга нисбатан хам катта худудни босиб олади, сосонийлар империяси бархам топади.
Бунинг натижасида Амударё сохилларидан Шимолий Африкагача Тибилиси ва Дарбанддан Яман ва Уммонгача чўзилган янги империя вужудга келади. ¡исқа вақт ичида араб қўшинларининг бундай енгил ғалаба қозонишининг сабаби нимада деган савол туғилиши табийдир. Араб қўшинларини яхши ташкил қилинган ёки юқори харбий техникага эга бўлган деб айтиш тўғри бўлмайди, чунки бу кишилар бадавийлар, яъни кўчманчилар ва бошқа хар хил қабилалардан тузилган бўлиб, ўз замонида маълум бўлган харбий санъат ва техника даражасидан хам анча орқада турар эди. Осонлик билан эришилган ғалабаларнинг асосий сабаби бу даврда араб қўшинларига жиддий қаршилик кўрсатадиган кучнинг йўқлиги эди.
Исломнинг асосий оқимлари. Сунналар. Исломнинг кенг тарқалган оқимларидан бўлиб, Осиё ва Африка қитъаларида яшашади. Сунна YII асринг иккинчи ярмида Арабистонда пайдо бўлиб, VII – XII асрларда диний- сиёсий курашлардан сўнг халифаликнинг етакчи эътиқодига айланди. Суннийлар ¡уръони Карим билан бир қаторда Сунналарнинг хам муқаддаслигини тан олишади. Суннанинг ханафийлик, маликийлик, шафийлик ва ханбалийлик каби тўрт мазхаби бор. Улар ўз номини асосчилари исмидан олишган. Мамлакатимиздаги мусулмонларнинг асосий қисми ханафийлардир. Шимолий Кавказда шафиийлар яшашади.
Шиялар. Исломнинг яна бир оқими Шиялардир. Шиялар арабча гурух, партия маъносини англатади. Шиитлар ¡уръони Каримнинг илохийлигини эътироф этган холда, унинг оятларини Алига нозил бўлган деб билишади. Шияларнинг имомийлар мазхаби 11 имом бор дейишади. ўн иккинчи имом Мухаммад ал Махди IX аср охирларида ғойиб бўлган, аммо у албатта бир куни қайтади ва ер юзида адолат тантана қилади. Шиитлар Эрон, Ироқ, Покистон каби мамлакатларда яшашади.
£збекистон мусулмоннларининг асосий қисми суннийлар мазхабидан бўлсада, мамлакатимизда шиитлар мазхабига ихлос қўйганлар хам бор.
Хозирги пайтда диний экстремистик оқимлар суннийлар ва шиитлар ўртасида хам ихтилоф чиқариб, ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга харакат қилиш холлари учраб турибди.
Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling