Мавзу: Шарқ уйғониш даврида таълимий ахлоқий фикрлар ривожи Маърузачи: п ф. ф д (PhD) К. О. Матназарова


Download 371.96 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi371.96 Kb.
#1481216
  1   2   3
Bog'liq
4- мавзу 9-11 асрлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ РЕНЕССАНС ТАЪЛИМ УНИВЕРСИТЕТИ
МАВЗУ: Шарқ уйғониш даврида таълимий ахлоқий фикрлар ривожи
Маърузачи: п.ф.ф.д (PhD) К.О.Матназарова
РЕЖА
1. Шарқ Уйғониш даврида илм-фан, маданият,
таълимий-ахлоқий қарашларнинг пайдо бўлиши
2. IХ-ХII асрларда яшаб ижод этган Юсуф Хос Хожибнинг илмий мероси ва унинг дидактик қарашлари.
3. Шарқ донишманди ва мутафаккири Кайковуснинг таълимий-тарбиявий ва ахлоқий ғоялари
Шарқ Уйғониш даврида маънавий-маърифий соҳада асосий масала инсон муаммоси ҳисобланган. Инсонийлик, инсонни улуғлаш ғояси таълим-тарбияга оид асарларнинг асосий ўзаги саналган. Зеро, инсонийлик ғоясида юксак ахлоқий хислатлар ифодалангани учун ҳам Шарқ Уйғониш даври фалсафаси ва педагогикасида таълимий- ахлоқий йўналиш муҳим аҳамият касб этди
Aхлоқ масаласи файласуфларнинг ҳам, тарихчи-ю шоир ҳамда адибларнинг ҳам бирдек диққат марказида бўлди. Жамиятда таълимий-ахлоқий рисолалар пайдо бўлиб, ахлоқнинг ҳам назарий, ҳам амалий масалалари таҳлил этилди.
«Қутадғу билиг», «Қобуснома», «Ҳиббат ул-ҳақойиқ», «Гулистон», «Бўстон», «Aхлоқи Жалолий», «Aхлоқи Носирий», «Aхлоқи Муҳсиний», «Маҳбуб ул-қулуб» каби Юсуф Хос Ҳожиб, Кайковус, Aҳмад Югнакий, Муслиҳиддин Саъдий, Насириддин Тусий, Aбдураҳмон Жомий, Aлишер Навоий, Жалолиддин Давоний, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг таълимий-ахлоқий асарлари юқорида таъкидлаганимиз инсон шахсини маънавий- ахлоқий шакллантириш муаммосини ҳал этиш соҳасида яратилган
Мазкур таълимий-ахлоқий асарларда инсоннинг маънавий камолга етишиши юксак ахлоққа эга бўлиши, илм-фанни эгаллаш асосидагина амалга ошиши мумкин, деган ғоя илгари сурилди. Чунки биз назарда тутаётган даврдан бошлаб савод ўргатиш «Қуръон» ва «Ҳадис»ларни ўрганиш ва ўзлаштириш асосида олиб борилган. «Қуръон» ва «Ҳадис»лардаги панд-насиҳатлар ҳам олимлар, ҳам адиблар ижодига таъсир этган.
Уларда илгари сурилган мусулмонликнинг муҳим хислатлари: ҳалоллик, саховат, ҳиммат, меҳру оқибат, эҳсон, шарм-ҳаё, илм излаш, муомала қоидалари, ахлоқ мезонлари ва бошқалар ўз ифодасини топган ва Шарқ адабиётига, жумладан, таълимий- ахлоқий асарларга таъсир этган. Таълимий-ахлоқий асарлар бевосита Ҳадисларда илгари сурилган ғоялар асосида яратилди.
Ҳадислар таъсири Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асаридан бошланиб, Кайковуснинг «Қобуснома», Aҳмад Югнакийнинг «Ҳиббат ул-ҳақойиқ», Саъдийнинг «Гулистон», Aлишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб» ва бошқа асарлар негизида кўринади. Ҳам ғоя, ҳам мазмун, ҳам шакл бунинг далилидир.
Масалан, «Қуръон»да ҳам, «Ҳадис»ларда ҳам, таълимий-ахлоқий достонларда ҳам илм таърифи билан бирга, хулқ-одоб қоидалари, турмуш одоби ёритилган. Шарқ таълим-тарбиясида илмни тарғиб этиш, хулқ-одоб қоидалари исломий принципларга асосланган, таълимий-ахлоқий асарлардаги мундарижаларнинг ўхшашлиги улар таянган маънавий заминга боғлиқдир.
Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғунда туғилган, ўз асарини ёши элликдан ўтганда ёзган. Асарнинг ҳижрий 462 (1069—1070) ёзиб тугалланганлиги, уни ўн саккиз ойда, яъни 461 йилнинг биринчи ярмида бошлаб, 462 йилнинг ўрталарида тугатганлиги, агар бу даврда Юсуф Хос Ҳожиб 50 ёшлар атрофида бўлса, 410 (1019 милодий) йилларда туғилганлиги тахмин этилади.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари 6500 байтдан ёки 13000 мисрадан иборат. Буюк мутафаккир асарни ёзиб тугатгач, қорахонийлар ҳукмдори Тавғачхон (китобда Тавғоч Улуғ Буғра қорахон (хоқон), Або Али Ҳасан бинни Сулаймон Арслон қорахон (хоқон) номлари билан зикр этилган) ҳузурига келиб, унга тақдим этади. Китоб хонга манзур бўлиб, унинг муаллифига Хос Ҳожиблик унвонини беради.

Download 371.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling