Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар бўлинмаси раҳбари бошқарув


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

3-§. Ички ишлар бўлинмаси раҳбари бошқарув 
фаолиятининг таркибий тузилиши 
Ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари фаолиятининг сама-
радорлигини оширишга имкон берадиган бошқарув фаолиятининг 
кетма-кетлиги шундан иборатки, бунда фаолиятнинг асосан ўзига 
хос икки томони мавжуд: 
1) идеал ташкил этилган фаолият; 
2) амалий ташкил этилган фаолият. 
Идеал ташкил этилган фаолият билан амалий ташкил этилган 
фаолият ўзига хос жиҳатларга эга бўлса-да, бири иккинчиси билан 
чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширилади. 
Бошқарув жараёнини психологик таҳлил этиш масаласи, авва-
ло, ички ишлар раҳбарининг фаолиятини такомиллаштиришни ўз 
олдига мақсад қилиб қўяди. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун 
раҳбарга қўйиладиган талаблар, уларни бажаришга мойиллик ва 
бошқарув фаолиятини тўлақонли амалга оширишга тўсқинлик 
қилувчи шахс хусусиятларини ўрганиш зарурати туғилади. 
Ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбарларнинг ўз қўл ости-
даги ходимларнинг касбий фаолиятига қизиқишларини, қўйилган 
вазифаларни астойдил ва сидқидилдан бажаришларини инобатга 
олиб, уларни рағбатлантиришлари ҳам алоҳида аҳамият касб этади. 
Раҳбарларнинг ходимларни нафақат тақдирлаши, балки йўл қўйган 
хато ва камчиликлари учун жазолаши ҳам кучли психологик омил 
ҳисобланади. Раҳбар томонидан ходимга ўз вақтида берилган адо-
латли танбеҳ ходимларни ўз фаолияти натижаларини яхшилашга 
ундайди. Бундай рағбатлантириш ёки тақдирлаш, танбеҳ бериш ёки 
жазолаш омиллари ички ишлар раҳбарига ўзи бошқараётган жамо-
ада рағбатлантириш ва жазолаш услубларини оқилона тарзда қўл-
лаши учун имконият яратади. 


143 
Ички ишлар идоралари раҳбарининг бошқарув фаолиятидаги 
узвийлик жиҳатларидан яна бири – ходим руҳиятини хизмат фаоли-
яти билан уйғунлаштириш. Бунда умумий мақсадни шаклланти-
ришдаги фаолият ҳам ходимнинг юксак кўрсаткичлар билан меҳнат 
қилишидаги тадбирлардан биридир. 
Раҳбар ўз ходимларида бажараётган ишига қизиқиш уйғотиши, 
меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишга эришиши, бажарилаётган ишни 
ходимнинг қобилиятига мослаштириши ҳамда қарор қабул қилиш 
жараёнига ходимни жалб этиши ҳам ходимларнинг ички ишлар 
идоралари хизматидаги фаоллигини оширувчи омилдир. 
Ички ишлар идоралари раҳбари бошқарув фаолиятининг яна 
бир тури – ўз фаолиятини баҳолашидир. Ўз-ўзини баҳолашни 
шакллантириш услубларидан бири – ходимнинг фаолиятининг 
мақсадини белгилаш ва баҳолашида шахсан ўзи иштирок этиши-
дир. Бундай тадбирда ходим раҳбар билан биргаликда баҳолаш 
мезонини ишлаб чиқади ва баҳолангандан кейин мавжуд мезондан 
келиб чиққан ҳолда ўзига ўзи баҳо беради. Эришилган ютуқларни 
тақдирлаб бориш ходимнинг фаолиятини янада такомиллаштириш 
учун яхши асос ҳисобланади. 
Раҳбар ўзининг айрим вазифаларини тажрибали ходимларга 
ишониб топшириш орқали бундай ходимнинг фаоллашувини таъ-
минлайди. Бунда раҳбар юзага келадиган салбий омилларнинг 
олдини олади. 
Раҳбар ходим учун лавозимга мослашиш муаммоси мавжуд. 
Раҳбар у ёки бу муаммо билан тўқнаш келар экан, янги лавозимга, 
муҳитга мослашиш ва самарали фаолиятни таъминлашга хизмат 
қилади. Раҳбар мослашувининг моҳияти раҳбар ва ходимнинг ўз 
атрофидаги шарт-шароит, ижтимоий муҳит талабларини қабул 
қилиши ва ўзлаштиришида намоён бўлади. Бунда раҳбар муҳитга 
кўникиши лозим бўлади. Муҳитга кўникишида баъзи ўзаро боғлиқ 
томонлар фарқланади. Уларга тўхталиб ўтамиз. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling