Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
сал қисилган кичкина кўзларида, юпқа лабларида табассум ўйнагани учунми, билмадим, ҳеч 
чўчимасдан: 
— Нега энди уч бўлар экан? — деб сўрадим. 
— Негаки, молига қараб пул тўлаймиз-да, яхши йигит! — деди чол бармоқлари билан 
столни асабий тақиллатиб. Бу сафар совуқ бир титроқ аъзойи баданимни жимирлатиб ўтди. 
— Қўшимча савол беринг! — дедим, дедим-у, овозимнинг бирдан қандайдир ўзгариб бўғиқ 
эшитилганини пайқаб қолдим. 
— Қўшимча савол денг? Ҳм... — деди чол, — хўш... ҳмм... қани арифметик прогрессиянинг 
формуласини ёзиб беринг-чи!.. 
Қўлларим негадир титрар эди. Нега? Ахир арифметик прогрессия формуласи эсимда 
турибди-у! Мен қинғир-қийшиқ рақамларни тез ёзиб кўрсатдим. 
Чол тўсатдан қаҳ-қаҳ уриб кулди: 
— Икки! — деди у ва рўмолчаси билан кўзларини артаркан, қўшимча қилди: 
— Қани, бўлмаса геометрик прогрессиянинг формуласини ёзинг-чи, кўрайлик! 
Қоғозни олдимга сурдим ва чолнинг кулгисига дарҳол тушундим: боя ҳаяжон устида 
арифметик прогрессия формуласи ўрнига геометрик прогрессия формуласини ёзиб юборган 
эканман. 
— Кечирасиз, — дедим, — бу... 
— Икки! — деди чол. У ҳамон кўкрагини столга тираб, кўзларимга жилмайиб боқарди... 
Йўлакда мени Муқаддас кутиб турарди. Ҳозир у билан ажрашишимга, қайта кўришмайдиган 
бўлиб, бир умр ажрашишимга ақлим етиб турарди. Лекин кўзларимга тикилиб, нимагадир 
жилмайиб ўтирган бу чол... Шартта ўрнимдан турдим: 
— Истаган баҳонгизни қўйинг! 
Чол яна қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди. 
— Яша! Ўғил бола экансан! — деди у ва имтиҳон қоғозига тез қўл қўйиб, ёнидаги аёлга 
берди, аёл ҳам кулимсираганича қўл қўйди-да, менга узатди. Бирдан аъзойи баданимда кучли 
чарчоқ ҳис этиб, бўшашиб, ташқарига томон юрдим. Эшикка яқинлашиб қолганимда, 
аудиторияга Муқаддас кирди. Афтидан, рангим ўчиб, алланечук бир ҳолатда бўлсам керак, 
унинг кўзлари катта-катта очилиб: «Сизга нима бўлди?» деган ифода пайдо бўлди, лекин тўхтаб 
унга жавоб берадиган пайт эмас эди. У кўзларида шу савол билан ёнимдан ўтиб кетди. Мен 
ташқарига чиқдим. 
Домла мен ўйлагандек «икки» эмас, «уч» қўйганини йўлакка чиққанимдагина билдим. 
Лекин олдинги «беш» олдида бу «уч» кўзимга жуда хунук кўринди шекилли, кўнглимни ғаш 
қилди... 
Муқаддас ярим соатларда чиқди. У эшикда кўриниши биланоқ кўзлари билан мени излаб 
топди, атрофини қуршаб олган дугоналарига аллақандай асабий овоз билан «тўрт-тўрт!» деб 
жавоб берганича тўппа-тўғри олдимга келди. Қошлари сал чимирилган, кўзлари нимадандир 
қўрққан кийикнинг кўзларига ўхшарди. 
— Вой, сизга нима бўлди? 
— Нима бўларди, уч олдим! — дедим мен. Муқаддасга биров мени «икки» олди деган бўлса 
керак, «хайрият» дегандек чуқур нафас олиб энтикди, юзига қон югурди. — Хафамисиз? — 
деди у, кўзларимга тикилиб, деди-ю, бошини эгиб секин қўшимча қилди. — Мен сизга жавр 
қилдим... 
Рўпарамда бошини қуйи солиб туришидан, овозидан, жовдираган кўзларидан мени деб 
изтироб чекаётганини билишнинг ўзи бир олам қувонч, бир олам бахт эди. 
— Нимага хафа бўлар эканман! Битта учнинг зарари йўқ... 
Муқаддас «ялт» этиб юзимга қаради, бошини тез-тез силкитиб тасдиқлади: 
— Рост, рост, битта учдан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Лекин бу ёғига эҳтиёт бўлинг. Энди 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling