Министерство высшего и средне специального образования республики узбекистан


Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Download 0.94 Mb.
bet2/49
Sana16.03.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1278638
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Хронология и метрология Мажмуа русча

Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсадталабаларда хронология ва метрология фани ва унинг вазифалари, хронологияга оид тадқиқотлар, қадимда фойдаланилган вақт ва ўлчов бирликларини ўрганиш, хронология ва метрология фанининг фан сифатида шаклланиш босқичларини ўрганишга оид билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.


Фаннинг вазифаситалабаларга хронология ва метрология фанининг фан сифатида пайдо бўлиши, қадимда фойдаланилган вақт ва ўлчов бирликларини ўргатиш, турли халқларда қўлланилган вақт ўлчов бирликларини қиёслаш, календарлар ва уларнинг турларини ўргатишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«хронология ва метрология» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалалар доирасида бакалавр:


- хронология ва метрология курсининг мақсад ва вазифалари, Ўрта Осиёда вақт тизими, қадимги календарлар ва улардан фойдаланиш, календарлар ва уларнинг турлари, ўлчов бирликлари, қадимда фойдаланилган саналарни ва ўлчов бирликларини замонавий вақт тизимига ва ўлчов бирликларига мустақил айлантиришни билиши керак;
- Талаба фанга оид формулаларни, календарлар ва уларнинг турлари, вақт ва ўлчов бирларини ўрганиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- Талаба қадимги ва замонавий вақт тизимлари, тарихий календарларнинг пайдо бўлиши, асторономик ва тарихий хронология, ўлчов бирликларини ҳақидаги умумий малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

«Хронология ва метрология» фани математика ва табиий-илмий фан ҳисобланиб, 3- семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган астрономия, археология, манбашунослик, рус, тили, Ўзбекистон тарихи фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.




Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида Ўзбек халқи ва унинг давлатчилигини тарихини холисона ўрганишнинг илмий асосларини шакллантириш, тадқиқотларни замонавий талаблар даражасига кўтариш, давлатчилиги ҳаққоний тарихини тарихий манбалар асосида ўрганиш вазифаси белгиланган.


Тарихий манбаларда, ҳужжатларда ўтмишда қўлланилган тарихий саналар, ўлчов бирликлари айнан берилган бўлиб, уларнинг бугунги замонавий вақт ва ўлчов бирликлари тизимига айлантириш зарур. Хронология ва метрология фани бу вазифаларни бажаришда катта аҳамияга эгадир.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling