Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Пенсия, нафақа ва то'лов харажатларини молиялаштириш тартиби қандай?


Download 361.26 Kb.
bet21/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

108. Пенсия, нафақа ва то'лов харажатларини молиялаштириш тартиби қандай?
Пенсия, нафақа ва тўлов харажатларини молиялаштириш тартиби. Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ Пенсия жамғармаси қуйидаги йўналишларга харажат қилинади.
1. ишламайдиган фуқароларга:
~ давлат пенсияларининг барча турлари (ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари);
~ қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган компенсатсия тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш учун;
2. ишлайдиган фуқароларга:
~ давлат пенсияларининг барча турлари (ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари);
~ дафн маросими учун нафақалар (ушбу нафақаларни молиялаштириш 2019 йилнинг 1-январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан амалга оширилади105);
~ 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;
~ қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган компенсатсия тўловлари ва бошқа тўловлар учун сарфланади.
Ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва компенсатсия тўловлари ва бошқа тўловларни молиялаштириш учун Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ғазначиликнинг бўлинмаларида ҳисоб рақамлари очилади. Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари тўлов тўланадиган ҳар бир ойнинг 15-кунигача ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсатсия тўловлари ва бошқа тўловлар тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини белгилайди ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига буюртманома тақдим этади.

109. Бандликка ко'маклашиш давлат жамғармаси ҳақида ма'лумот беринг.
Бозор иқтисодиёти асосида миллий иқтисодиётини ташкил этаётган барча мамлакатларда бандлик (ишсизликни олдини олиш)ни қўллаб- қувватлаш давлат жамғармалари ташкил этилади. Жамғарманинг ҳажми, молиялаштириш манбалари ва харажат йўналишлари ҳар бир алоҳида давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатидан келиб чиқади. Бюджетдан ташқари бандликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси мақсадли хусусиятга эга бўлиб, давлат тасарруфи ва унинг жойлардаги ваколатини олган органларда ташкил этилади.
“Ўзбекистон Республикасида Бандликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 606-сонли Қарори 1992 йил 31 декабрда қабул қилинди. Ушбу Қарор жамғарма даромадларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланишини мувофиқлаштириб турувчи меъёрий ҳужжат бўлиб ҳисобланди. Давр ўтиши билан ва бозор иқтисодиёти принтсиплари ва қонунлари миллий иқтисодиётга босқичма-босқич жорий этиши жадаллашиши билан бирга, бандликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ҳам мос равишда ижобий ўзгаришлар ҳамда қўшимчалар киритилиб борилди.
1998 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонунни қабул қилиниши ва ҳаётга татбиқ этилиши Бандликни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мавқеини янада кучайтиришга туртки бўлди. Чунки қонуннинг 6- моддасида меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолати деб номланишининг ўзиёқ жамғармани янада такомиллаштиришга, ресурсларини мақсадли ишлатилишига замин яратди.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling