Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсияларини тушунтиринг


Download 361.26 Kb.
bet24/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

115. Давлат кредитининг мазмун-моҳияти ва функсияларини тушунтиринг
Давлат кредити ҳокимият ва бошқарув органлари орқали, бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборат бўлиб, унда давлат қарз олувчи, кредитор (қарз берувчи) ва кафил сифатларида майдонга чиқади. Бундай иқтисодий (кредит) муносабат-лар(и)нинг мумтоз (классик) шаклида давлат, одатда, маб- лағларни қарз олувчи бўлиб ҳисобланади.
Агар давлат юридик ва жисмоний шахсларга қайтариш ва ҳақ (тўлов, тўлаш) асосида маблағларни тақдим этиб, кредитор (қарз берувчи) саналса, унда амалга оширилиши лозим бўлган операциялар ҳажми анча камаяди (пасаяди).
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан олинган қарзларни узиш (қайтариш) ёки уларнинг бошқа мажбуриятларини бажариш жавобгарлигини давлат ўз зиммасига олган ҳолатда, у кафилга айланади. Марказлаш-тирилган пул фондларининг ўлчамига бевосита таъсир кўрсатувчи кредит муносабатларининг дастлабки икки кў-ринишидан (қарз олувчи ва кредитор) фарқ қилган ҳолда давлат томонидан кафолатнинг берилиши ўша марказлаштирилган пул фондининг, албатта, ўзгаришига олиб келмаслиги мумкин. Агар қарздор ўзининг зиммасига юклатилган мажбуриятлар бўйича тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни уддалай олса, кафил ҳеч қандай қўшимча харажатларни амалга оширмайди. Бироқ ама-лиётда этарли даражада ишончли бўлган қарз олувчилар давлат кафолатига муҳтож бўлмайди. Улар мустақил равишда кредит бозоридан маблағларни жалб қилишга қодирдир. Одатда, давлат кафолатлари этарли даражада ишончли бўлмаган қарз олувчиларга нисбатан қўлланилади ва бу нарса шунга мос равишда, марказлаштирилган пул фондидан харажатларнинг ўсишига олиб келади.

116. Давлат кредити бошқа молиявий категориялардан қандай характерли хусусиятлари билан фарқланади?
Давлат кредити бошқа молиявий категориялардан ўзининг қуйидаги характерли хусусиятлари билан фарқланади:
~ агар банк кредитини тақдим этишда таъминланганлик элементи сифатида конкрет бойликлар – омбордаги товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва бошқа шунга ўхшашлар майдонга чиқадиган бўлса, давлат томонидан маблағлар қарзга олинаётганда унинг эгалигида бўлган барча мол-мулк, маълум бир ҳудудий бирликнинг мулки ёки унинг қандайдир бир даромади давлат кредитининг таъминлан- ганлик элементи бўлиши мумкин;
~ Марказий ҳукумат даражасида давлат кредити аниқ мақсадли характерга эга бўлмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳокимиятнинг қуйи даражаларида олинган қарзий маблағлар аниқ ифодаланган мақсадли характерга йўналтирилган бўлади. Масалан, янги йўлларни ва турар-жой массивларини қуриш учун олинган қарз маблағлари ана шундай характерга эгадир;
~ ҳар қандай қарз олувчи сингари давлат ҳам маблағларни олдиндан белгиланган муддатларга жалб қилади ва бу муддатлар давлат кредитининг аниқ шартларида ўз ифодасини топади.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling