Мош экини таркибида оқсил, витаминлар бўлиши, тўйимлилиги, тезпишарлиги билан бошқа ўсимликлардан ловия, нўхот ва кўк


Download 42.33 Kb.
bet3/5
Sana19.02.2023
Hajmi42.33 Kb.
#1214149
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мош экини таркибида оқсил

Алмашлаб экишдаги ўрни. Мош сабзавот, картошка, буғдой ҳосилидан бўшаган анғизга экилади. У жуда кўп экинлар -маккажўхори, кузги бошоқли дон экинлари, картошка сабзавот экинлари, ғўза учун яхши ўтмишдош. Мош сидерат (кўкат ўғит) экин сифатида ҳам экилади. У кўкат ўғит сифатида ишлатилганда ғўза ҳосили 40-60 % ортади. Мош ўсув даврида гектарига 50-100 кг биологик азот тўплайди. У анғизга экилганда ҳам гектаридан 15-18 ц дон ҳосили беради.
Алмашлаб экишда мош далани тўла эгаламайди ва асосан такрорий экин сифатида жойлаштирилади.
Экиш учун тозалиги 98,5 %, унувчанлиги 92 % дан кам бўлмаган юқори синф уруғлари экилади. Экиш анғизда – ёзда ўтказилади. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида такрорий экин сифатида мошни энг мақбул экиш муддати 15 июндан 10 июлгача бўлган давр ҳисобланади. Жуда кеч экилса ҳосил совуқдан
зарарланиши ёки донлар етилмасдан қолиши мумкин. Мош уруғлари қатор оралари 45-50 см, 60 см ёки лента усулида қўш қаторлаб ленталар ораси 60 см қилиб экилади. Бунда қўш қаторлар ораси 13-15 см бўлади. Бегона ўтлардан тоза, яхши ишланган далаларда мошни қаторлаб (15 см) экиш мумкин. У СПЧ-
6М, СПЧ-8А, СЗ-3,6, СЗП-3,6 ёки сабзавот сеялкаларида 3-4 см, тупроқ қуруқ бўлса 5-6 см чуқурликка экилади. Дон учун экилганда қаторлаб экишда уруғ экиш меъёри гектарига 12-15 кг, яшил массаси ёки кўкат ўғит (сидерат) учун экилганда экиш меъёри 50-60 кг/га оширилади ва ёппасига экилади. Сидерат учун мош август бошларида экилади ва 4-5 марта суғорилади.
Парваришлаш. Такрорий экилган мош парвариши қатор ораларини култивация қилиш, ўташ ва ўсув даврида суғоришдан иборат. Мош ўсув даврида, гуллаш ва дуккаклар ҳосил бўлиш даврида гектарига 800-1000 м3 меъёрда 1-2 суғорилади. Мош сидерат экин сифатида экилганда, дуккакларнинг ҳосил бўлиши билан
кўндалангига мола босилади, дискаланади ва 27-30 см чуқурликда ҳайдаб ташланади.

Download 42.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling