Мош экини таркибида оқсил, витаминлар бўлиши, тўйимлилиги, тезпишарлиги билан бошқа ўсимликлардан ловия, нўхот ва кўк
Download 42.33 Kb.
|
Мош экини таркибида оқсил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дурдона нави
- Маржон нави
- Зилола нави
Радость нави Ўзбекистон шоличилик ИТИда яратилган. Бўйи
60-70 см. Биринчи дуккаклари 15-17 см баландликда жойлашган. Шингилда 6-8 та гули бор. Дуккагида 10-14 дона дони бор. 1000 та дон вазни 30-49 г. Оқсил миқдори 24,2-27,3 %. Ўртача ҳосилдор-лиги 17,2 ц/га. Ўсув даври 101 кун. Анғизда экилганда 80-85 кун. Касалликларга чидамли, Давлат реестрига киритилган. Дурдона нави Ўсимликшунослик илмий - тадқиқот институтида яратилган, 2011 йилда Давлат реестрига киритилди. Тезпишарлиги жиҳатидан республикада навнинг аналоглари йўқ. Дуккакларининг биринчи теримини майсалар пайдо бўлгандан 45 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Уруғининг биологик пишиш даври (ўсув даври) 65-70 кунга тўғри келади. Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланиши (25-30 дона) терим жараёнини енгиллаш-тиради. Ҳосилдорлик 20,8 ц/га. 1000 та уруғ вазни - 60 г. Уруғида оқсил - 18,7% ва крахмал - 1,7% ни ташкил этади. Уруғлари районлашган мош навларига нисбатан йирикроқ. Экин алмашиниш тизимида сабзавот ва ғалла экинлари билан яхши уйғунлашади. Тупроқ унумдорлигини яхшилайди. Баҳорги ва ёзги экиш мавсумларида экишга яроқли бўлиб, юқори ҳосил олиш мумкин. Турли хил таомлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг кўк массаси чорва учун тўйимли озиқа ҳисобланади. Маржон нави Ўсимликшунослик илмий – тадқиқот институтида яратилган, 2008 йилда Давлат реестрига киритилган. Тезпишар нав бўлиб, биринчи дуккаги майсалар униб чиққандан сўнг 60-63 кунида пишади. Бутунлай пишиш вақти эса 90-95 кун. Дуккаклари поясини устки қисмида шаклланади (20-25 дона) ва терим учун қулайдир. Дон ҳосилдорлиги 25,0-28,5 ц/га ташкил этади. 1000 та уруғ вазни- 87г. Универсал нав. Сабзавот ва ғалла экинлари билан алмашиб экиш зироатида муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Тупроқ унумдорлигини оширади. Ўсимликлари юқори кўчат қалинлигига (10-15х15 см) чидамли. Баҳорда ҳамда ёз мавсумида экишга ва тўлиқ ҳосил олишга яроқли. Турли хил таомлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг кўк массаси чорва моллари учун тўйимли озиқа ҳисобланади. Зилола нави Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтида яратил-ган, 2008 йилда Давлат реестрига киритилган. Тезпишар нав бўлиб, биринчи дуккаги майсалар униб чиққандан сўнг 60-63 кунда пишади. Тўлиқ пишиш даври 90-95 кун. Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланади (20-25дона) ва терим учун қулай. Ҳосилдорлиги 20,0-25,0 ц/га ташкил этади. 1000 та уруғ вазни-72 г. Универсал нав. Сабзавот ва ғалла экинлари билан алмашлаб экиш зироатида муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Тупроқ унумдорлигини оширади. Ўсимликлари юқори кўчат қалинлигига (10-15х15 см) чидамли. Баҳорда ҳамда анғизда экишга ва тўлиқ ҳосил олишга яроқли. Турли хил таомлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Турон нави Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида яратилган. 2012-йилда Давлат реестрига киритилган. Ўртапишар нав бўлиб, биринчи дуккаги майсалар униб чиққандан сўнг 65кунда пишади. Тўлиқ пишиш даври 100 кун. Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланади (20-25 дона) ва терим учун қулайдир. Ҳосилдорлиги 29,0-31,0 ц/га ташкил этади. 1000 та уруғ вазни- 82 г. Универсал нав. Сабзавот ва ғалла экинлари билан алмашлаб экиш зироатида муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Тупроқ унумдорлигини оширади. Ўсимликлари юқори кўчат қалинлигига (10-15х15 см) чидамли. Баҳорда ҳамда ёз мавсумида экишга ва тўлиқ ҳосил олишга яроқлидир. Download 42.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling