Тошкент вилояти мисолида муҳаммадов й. А., Мирзоёқубов к. Э., Маманазаров ш. И., Эргашев ж. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси


Download 19.25 Kb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi19.25 Kb.
#1164853
  1   2
Bog'liq
Мақола 2017qqqq


ПОРЛОҚ-1 ҒЎЗА НАВИНИ СУҒОРИШ МЕЪЁРИ
(Тошкент вилояти мисолида)
МУҲАММАДОВ Й.А., МИРЗОЁҚУБОВ К.Э., МАМАНАЗАРОВ Ш.И., ЭРГАШЕВ Ж.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Геномика ва биоинформатика маркази
Порлоқ-1 ғўза навининнг илдиз тизими яхши ривожланганлиги учун ер ости сувини яхши сўради. Хозирги сув танқислиги бўлаётган вақтда бу ғўза навларини республикамиз экин майдонларида экилишини жорий этиш юқори хосилдорлик гаровидир.
Сўнгги йилларда сув таъминотининг кескин ёмонлашуви республика қишлоқ хўжалигида мавжуд сув ресурсларидан янада тежамли фойдаланишни тақозо этмоқда. Маълумки, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин парваришида агротехник тадбирларга катта эътибор қаратиш юқори ва сифатли ҳосил пойдеворидир.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан ген-нокаут технологияси ишлаб чиқилиб, унинг асосида ғўзанинг толаси узун, сифати юқори, сувсизликка чидамли, эртапишар, серҳосил ва илдиз тизими ўта ривожланган янги Порлоқ  навлари олинди. Ушбу навлар 2012-2014 йиллар мобайнида кенг дала синовларидан ўтказилди. «Порлоқ-1» нави тезпишарлиги (5-10 кун олдин), юқори ҳосилдорлиги (18-30%), толасининг узунлиги (38-40 мм), яхшиланган микронейр (3.9-4.2) кўрсаткичлари ва бақувват илдиз тизими билан ажралиб туради [1].
Агротехник тадбирлар орасида ғўзани суғоришга алоҳида аҳамият берилади. Суғориладиган ҳар бир картада суғориш муддатлари ва меъёрлари ҳудуднинг сув билан таъминланганлиги, тупроқнинг хусусиятлари ва сизот сувлари чуқурлигини ҳисобга олиб белгиланиши лозим. Бу шартлар ғўзанинг бир меъёрда ўсишини, эртаки, мўл ҳосил тўпланишини таъминлайди.
Жадал технологиянинг асосий, хал этувчи омилларидан бири ғўзани суғориш ишларини тўғри ташкил этишдан иборатдир. Республикамиз тупроқларида суғорилмасдан пахта етиштириб бўлмайди. Суғоришдан мақсад, илдиз тарқалган тупроқ қаватини намланишига эришиш, солинган озиқ моддаларни эритиб, ўсимлик учун етказиб бериш, ҳаво нисбий намлигини кўпайтириб нормал ҳолда ушлаб туришдир. Илдиз сўриб олган сувнинг 98 фоизи барг орқали буғланади, яьни транспирация қилинади, қолган 2 фоиз сув ўсимлик учун модда тўплашда қатнашади. Ғўзада 1 грамм қуруқ модда ҳосил қилиш учун 400-700 грамм сув керак бўлади, агарда сувдан нотўғри фойдаланилса бу миқдор янада ортади. Тупроқ турига, тусига унумдорлигига қараб, шунингдек ҳаво температурасига қараб суғориш сони, суғориш муддатлари ўзгариб туради. Айниқса, ҳароратнинг кўтарилиши тупроқдаги намликнинг буғланишини ҳам кучайтиради. Агар илдиз системаси яхши ривожланган бўлса, анча-мунча сувсизликка бардош беради ва аксинча, сув сарфи ғўзада суткада ўсув даврида 30-50 метр куб, гуллаш ва кўсак тугишида 80-90, кўсак очила бошлаганидан бошлаб 35-40 метр куб сувни буғлатади. Ҳар бир суғоришда гулга киргунича гектарига 500-600 метр куб, гуллаш-мева тукканда эса гектарига 700-800 метр куб, оғир механик таркибли тупроқларда эса бу миқдор 150-250 метр куб фазаларга қараб ортиқроқ бўлади. Енгил, қумоқ ва тошлоқ тупроқларда 6-9 марта, ер ости сувлари яқин зоналарда 2-4 марта суғорилади. Суғориш ғўзанинг талабига биноан ўтказилади, бунда турли усуллардан фойдаланиш мумкин.[2] Жумладан:
1. Барг бандининг қарсиллаб синишига бунда ўсиш нуқтасидан пастга қараб учинчи барг синалади.
2. Баргни соат 13-16 ларда сўлишига қараб.
3. Гуллаш баландлигига қараб белгиланади.
Шунингдек, тупроқдаги намликка қараб ҳам суғориш қачон ўтказилиши аниқланади. Бунда ВНП-1, Электироника деб номланган намликни ўлчаш аппаратларидан фойдаланиш мумкин. Ортиқча нормада ёки ғўза чанқамасдан суғорилса барглари катталашади, мева шохлари ғовлаб кетади, поядаги бўғин оралиқлари узаяди, мевалар кам тўпланади. Борди-ю, сувга тўйинмаса шоналарнинг тўкилиши кучаяди.

Download 19.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling