Тошкент вилояти мисолида муҳаммадов й. А., Мирзоёқубов к. Э., Маманазаров ш. И., Эргашев ж. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Download 19.25 Kb.
|
1 2
Bog'liqМақола 2017qqqq
Порлоқ-1 навининг илдиз тизими бошқа навларга нисбатан ривожланганлиги учун тупроқдаги мавжуд намликлардан яxши фойдаланади ва ўсув даврида бошқа навларга нисбатан камроқ сув талаб қилиб сувга кечроқ келади. Шунинг хисобига биринчи сувни даладаги ғўза ниҳолларининг 5-10 фоизида гуллаш бошланганда, кейинги суғориш муддатлари эса, ўсимликнинг ташқи белгиларига қараб белгиланади. Бошқа навлардаги каби соат 14:00-15:00 ларда ўсимлик барглари тўқ яшил рангга кириб сўлинқираганда, барглар эгилувчанлик xусусиятларини йўқотмаса, яъни букилганда уларнинг ўртадаги томири қирсилламаса далани суғориш керак. Порлоқ-1 нави учун суғоришни 0-2-1 ёки 0-3-1 тартибда 3-4 маротаба амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Таъкидлаш лозимки, ғўзани вегетация даврида енгил суғоришнинг бажарилиши ҳосилнинг эрта ва тўлиқ бўлишини таминлайди. Тошкент вилояти шароитида 4-5 марта суғориш мақсадга мувофиқдир. Суғоришга сарфланадиган сув миқдори енгил (қумли ва қумоқ) тупроқларда ғўза гуллагунга қадар гектарига 600-800 м3, гуллаш-кўсак тугуш даврида 900-950 м3, ўрта ва оғир тупроқларда ғўза гуллагунга қадар 700-800 м3, гуллаш-кўсак тўплаш даврида 1050-1200 м3 атрофида бўлиши керак. Ер ости сувлари сатҳи 1-2 метргача бўлган тупроқларда сув сарфи 10-15% камайтирилади. Тупроқ қуриб қолмаслиги учун эгатларни очиш суғориш арафасида амалга оширилади. Эгатлар узунлигини қисқартириш билан далаларни бир текисда намланишига ва сувдан тежамли фойдаланишга эришиш мумкин. Шуни ҳисобга олиб, сувни яхши ўтказадиган ўтлоқ ва енгил қумоқ тупроқларда ғўза қатор оралиғи 60 см бўлганда эгатлар узунлиги 50-60 метр, сувни суст шимадиган, оғир қумоқли ерларда 60-70 метр, қатор оралари 90 см бўлган пайкалларда мос равишда 60-70 ва 80-90 метрдан ошмаслиги керак. Қатор оралиғи кенглигидан қатъий назар катта нишабга эга бўлган пайкалларда суғориш барча эгатлар орқали, бошқа жойларда жўяк ташлаб (қатор оралатиб) суғорилади. Эгат оралатиб суғориш сув тақчил шароитда жуда муҳим аҳамиятга эга, бунда юқори ҳосил олиш билан бирга, сув 25% гача тежалади. Далани узунасига бир текисда намлаш учун эгатлар узунлигини белгилаб, ариқлар олинади ва суғориш далани этак қисмидан бошланиб энг охири юқори қисмида тугалланади.
Порлоқ-1 ғўза навини чанқаб қолишига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда ҳосил элементлари тўкилиб, ўсиш ва ривожланиши кечикади, ҳосилдорлик камаяди. Ғўзани дастлабки ривожланиш даврларида юқори меъёрларда ва узоқ муддат, давомли суғориш яхши натижа бермайди. Бу даврда тупроқда ғўза илдизининг ўсиш қатламида ҳаддан ташқари нам кўп бўлиши, унинг бўйи ўсиб кетишига, бўғин оралиқлари узайишига, кўсаклар очилиши чўзилиб, ҳосилдорлик пасайишига олиб келади. Ғўзанинг гуллаш ва ҳосил тугиш даврида сувга талабчанлиги ортади. Бу даврда ўсимликларни чанқатиб қўйиш ўсиш ва ривожланишни кечиктиради, барглари сўлиб, қорамтир тус олади, бош поянинг тепасида гул пайдо бўлиб (гули тепага чиқиб), ҳосил элементлари тўкилади. Лекин ҳаддан ташқари ортиқча суғориш ҳам зарарлидир. Бунда ғўза бўйига зўр бериб ўсиб, сербарг бўлиб ғовлаб кетади. Ғўзанинг пишиш даврида ўсиши секинлашади, бунда суғоришни юқори меъёрда ўтказиш тавсия этилмайди. Агар бостириб, эзиб суғорилса, тупроқ совиб, қатор ораларида ҳавонинг намлиги ошади ва ғўза иккиламчи ўсиб, ётиб қолиши кузатилиб, кўсаклар очилиши кечикади ва тола сифати пасаяди. Демак, суғоришда ғўзани ривожланиш фазаси, тупроқни сингдириш қобиляти, унинг унумдорлиги, навни хусусияти ва қўлланилган агротехниканинг хусусиятларини ҳисобга олиш лозим экан. Ғўза гуллаш даврида суғориш давомийлиги механик таркиби енгил тупроқларда 10–12, ўрта ва оғир тупроқларда 12–14, ялпи гуллаш ва ҳосил тугиш даврида эса мос равишда 14–16 ва 16–18 соатдан ошмаслиги керак. Таъкидлаш жоизки, порлоқ-1 ғўза нави сувга келган даврда гули тепага чиқиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Негаки, ҳарорат юқори бўлганда сув кечикиб берилса, ғўза чанқаб паст бўйли бўлиб қолади. Тажрибалардан маълумки, бундай паллада суғоришнинг кечиктирилиши ҳисобига ҳосилдорлик гектарига 4–5 центнерга камаяди. Далани бегона ўтлардан тозаламасдан туриб суғориш ҳам яхши самара бермайди. Тунги суғориш сувни 10–12% тежаб, ғўзанинг ўсиб-ривожланиши учун мўътадил микроиқлим яратади. Сувдан сувгача ғўза қатор орасига 2 марта ишлов бериш, бунда суғоришдан кейинги культивация ва суғоришдан олдин эгат олишда механизмларнинг ишчи органларини тўлиқ бўлишини назорат қилиш зарур. Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги иқлим ўзгаришлари кузатилаётган бир пайтда республикамизда ҳам сув танқислиги сезилмоқда. Бу эса ўз навбатида сув тежовчи технологиялар билан бир қаторда кам сув талаб қиладиган ғўза навларини яратиш муҳим вазифалардан биридир. Ана шундай ғўза навларидан бири биотехнологик усулда яратилган Порлоқ-1 нави анъанавий селекция навларидан фарқли ўлароқ илдиз тизими учли ривожланган. Кучли илдиз системаси тупроққа чуқур кириб сув ва озиқ моддалардан яхши фойдаланади. Бу эса республикамиз тупроқ-иқлим шароитларига мос келади. Фойдаланилган адабиётлар. 1. И.Ю.Абдурахмонов, Б.Холиқов ва бошқалар. Порлоқ ғўза навларини парваришлаш бўйича муваққат тавсиялар (Тошкент вилояти учун). 2. М.Назаров, К.Мирзажонов, О.Ибрагимов, С.Исаев Дехқончиликнинг тежамкор технологиялари. Тошкент. 2014й Download 19.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling