Ms word 2010 матн муҳаррида ишлаш


Download 467.28 Kb.
bet6/21
Sana14.02.2023
Hajmi467.28 Kb.
#1196547
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
MS Word 2010 матн муҳаррида ишлаш

8

Содда Муҳаммадман

Содда Муҳаммадман, Содда Муҳаммад. Туркман қизни мақтаб балога қолдим. Кўйлагига ҳавас қилгандим фақат, Тоабад туганмас ғавғога қолдим…


Недан ранжидингиз, жон сингилларим, Қабоқлар уюлди, чимрилди қошлар.
Туркман тушунмай тош отса, чидадим, Аммо ѐмон ботди сиз отган тошлар.

Ёруғ дунѐда-ку бари қиз гўзал, Миллат танламас-ку ҳусн дегани, Нигоҳим Жайҳундан сакраб ўтса сал, Қайдан билай сизга малол келганин.



Юртим сулувлари, сизга йўқ таъриф, Қошингизда ўсма юрса сирғалиб, Узун сочингизни ўрсангиз тараб, Боқса деган эдим ой ҳам суқланиб.

Асли туркман қиз бир баҳона, холос, Излаганим эди сизлар кабилар, Қўмсаганим ҳаѐ – момомларга хос, Соғинганим эди Кумушбибилар…


Ёнсам, ҳажрингизда менинг ѐнишим, Куйсам, сиз туфайли кўнглимдаги чўғ, Туркман қизларда йўқ менинг танишим, Қалинга туям ҳам тушиб қолган йўқ!






9

Манзара

Бедапоя тўридаги жуфтин қидириб,
Сайрай-сайрай жимиб қолди бедана дилгир. Сувсумбулни ваъдасига кўмиб, кўндириб, Ўйнатгани олиб кетди ипмоқ қайгадир.

Қир томондан пода қайтиб келаркан қатор Кумуш соҳил бўйларига чанглар ястаниб,



Қишлоқнинг энг чеккасидан баҳайбат чинор
Уфқ тарафга қараб қўйди хавотирланиб.

Қуѐш осмон этагига осилиб, мана,


Бир хўрсиниб кўздан ғойиб бўлдию кейин – Қўшни қизнинг ҳавасини келтириб яна Толкўчага сув сепишни бошлади келин…


Download 467.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling