Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Океан биомассаси. Сув биоскеранинг мухим таркибий кисмларидан бўлиб, тирик 
организмларнинг яшаши учун энг зарур омиллардан бири хисобланади. Сувнинг океан 
денгизларда. Океан ва денгиз суви таркибига 60 га якин кимѐвий элементлардан иборат 
бўлган минерал тузлар киради. Организмлар хаѐти учун жуда зарур бўлган кислород ва 
карбонод ангидрид газлари сувда яхши эрийди. Сувдаги ҳайвонлар нафас олиш жараѐнида 
карбонад ангидрид ажратади. Ўсимликлар фотосинтези натижасида эса сув кислород билан 
бойитилади. 
Океан сувларининг 100 м.гача бўлган юқори қатламида бир хужайранинг сув ўтлари 
жуда кўп бўлиб, улар микропланктонни (юнонча планктос-саеер, кўчиб юрувчи деган сўздан 
олинган) ҳосил килади. Сайѐрамиздаги фотосинтез жараѐнининг 30% га яқини сувда кечади. 
Сув ўтлари қуеш энергиясини қабул қилиб, уни кимѐвий реакциялар энергиясига 
айлантиради. Сувда яшайдиган ҳайвонларнинг озиқланишида планктон асосий ахамиятга 
эгадир. Сувнинг тубига ѐпишиб ҳаѐт кечирадиган организмлар бентос деб аталади (юнон-
чабентос - чқкурдаги деган сўздан олинган). Океаннинг тубида жуда кўп бактериялар 
мавжуд бўлиб, улар органик моддаларнинг анорганик моддаларга айлантиради. Гидросфера 


28 
ҳам биосферага кучли таъсир кўрсатади. Гидросфера сайѐрада иссиқлик ва намликнинг 
тақсимланишида, моддалар айланишида муҳим рол ўйнайди.
2. Биосферанинг энг асосий функцияларидан бири кимѐвий элементларнинг 
даврий алмашинишини таъминлашдир. Биосферадаги биотик айланиш ерда ҳаѐт 
кечирадиган хамма тирик организмларнинг иштирокидаги кечади. Кимевий элементларнинг 
бир бирикмадан иккинчисига, ер қобиғи таркибидан тирик организмларга, кейин эса 
уларнинг анорганик бирикмаларига ва кимѐвий элементларга парчаланиб, яна ер қобиғи 
таркибига ўтиш моддалар ва энергиянинг даврий айланиши дейилади. Бир йил давомида 
ерга тушадиган қуѐш энергияси 10,510
20
кл жоулни ташкил этади. Бу энергиянинг 42% 
ердан коинотга қайтади. 58% эса атмосферага ва тупроққа ютилади. Бунинг 20% ер ўзидан 
қайтариб туради. Ерга ютилган қуеш энергиясининг 10% сув ва тупрокдан сувни 
буғлантириш учун сарфланади. Ҳар бир минутда 1 млрд тоннага яқин сув ер юзидан 
буғланиб туради. Сув ҳавзалари билан куруқлик ўртасида сувнинг тинмасдан айланиб 
туриши ердаги ҳаѐтни таъминловчи ҳамда ўсимлик ва ҳайвонларнинг жонсиз табиатга 
муносабатини таъминловчи асосий омилларидан бири эди. Ердаги етиб келадиган қуѐш 
энергиясининг 0,1-0.2 % дан яшил ўсимликлар фотосинтез жараѐнини амалга оширишда 
фойдаланилади. Бу энергия сувни ер юзасини иситишга сарф бўладиган энергияга нисбатан 
жуда кам бўладиган бўлса, ҳам кимѐвий элементларни айланиши таъминлашда жуда катга 
роль ўйнайди. 
Азот энг мухим элементлардан биридир. У оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг 
таркибига киради. Азот атмосферадан яшин пайтида азот ва кислороднинг бирикиб азот 4 
оксиди хосил қилиши натижасида ўзлаштирилади. Аммо азотнинг асосий массаси cсувга ва 
тупроққа тирик организмларнинг ҳаво таркибидаги азотни фиксациаланиши натижасида 
ўтади. 
Сувда ва тупроқда азот фиксациаловчи бактериялар ва сув ўтлари яшайдн. Бу бактерия 
ва сув ўтлари ўлиб минералланиши натижасида улар тупроқни азот билан бойитади, шунинг 
натижасида хар бир га тупрокка 1 йилда 25 кг якин азот утади. Азотнингэнг самарали 
фиксиациаланувчи дуккакли ўсимликлар илдизларида ҳаѐт кечирувчи тугунак бактериялари 
хисобланади. Ўсимлик оқсиллари ҳайвонлар учун асосий азот манбаи ҳисобланади. 
Нитратларнинг бир қисми эса айрим бактериялар томонидан элементар азотгача қайтарилиб 
атмосферага чиқарилади. Бу жараѐнни демитрификация дейилади. Шундай қилиб, жонли 
(биотик) ва жонсиз (абиотик) табиатнинг ўзаро муносабати натижасида анорганик материя 
тирик организмларга ўтиб, яна ўзгариб қайтадан абиотик холатга ўтади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling