Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


I.Совуққонли (пойкилотерм) ҳайвонлар


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

I.Совуққонли (пойкилотерм) ҳайвонлар — йил бўйи фаол, қисман фаоллигини 
тўхтатадиган, ѐзги уйқуга кетадиган ва қишки уйқуни ўтказадиган ҳайвонлар. 
II.Иссиқ қонли (гомойотерм) ҳайвонлар—1) ўтроқ ҳаѐт кечирувчилар: йил бўйи фаол, 
қисман фаоллиги тўхтайдиган, ѐзги уйқуга кетадиган, қишки уйқуга кетадиган; 2)
мавсумий ҳаѐт кечирувчилар: уя қурувчилар, қишловчилар, ѐзгилар, кўчиб юрувчилар. 
Турли муҳитларда ҳаракатланиш хусусиятларига кўра қуйидагича ҳаѐт шакллари 
ажратилади: 
I. Сузувчи ҳайвонлар: 1. Сувда яшовчилар: нектонлар, планктонлар, бентослар; 2. Сувда 
ва қуруқликда яшовчилар: шўнғиб юрувчилар, шўнғимайдиганлар, фақат сувдан озуқа 
топадиганлар. 
II. Ковловчилар: бутунлай ер ковловчилар (ҳаѐти тупроқ остида ўтадиганлар), нисбатан 
ер ковловчилар, (ҳаѐтида тупроқ юзасига чиқадиганлар). 
III. Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар: 1) уя қурмайдиганлар: югурувчилар, сакровчилар, 
ўрмаловчилар (судралувчилар); 2) уя қурадиганлар: югурувчилар, сакровчилар; 3) 
ўрмаловчилар (судралувчилар); 4) қояларда ҳаѐт кечирувчи ҳайвонлар. 
IV. Дарахтларга тирмашиб чиқувчилар: дарахтлар билан чиқишмайдиганлар, фақат 
дарахтга тирмашиб чиқувчилар. 
V. 
Ҳаво муҳитидаги шакллар: ҳавода озуқа топувчилар, ҳавода кузатиб туриб озуқа 
топадиганлар. 
Тупроқда яшовчи майда ҳайвонларнинг ҳаѐт шаклларини ажратишда тупроқ 
қатламининг табиий-кимѐвий хусусиятлари катта роль ўйнайди. Чигирткасимонлар орасида 
дарахт ва буталарда яшовчи тамнобионтлар, ўт ўсимликлар ярусида яшовчи 
хортобионтлар, тупроқдаги органик қолдиқларда яшовчи герпетобионтлар, тош-шағалли 
жойларда яшовчи петробионтлар, очиқ жойларда яшовчи эремобионтлар, қумларда 
яшовчи псаммобионтлар каби ҳаѐт шакллари ажратилади: 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling