I.Совуққонли (пойкилотерм) ҳайвонлар — йил бўйи фаол, қисман фаоллигини
тўхтатадиган, ѐзги уйқуга кетадиган ва қишки уйқуни ўтказадиган ҳайвонлар.
II.Иссиқ қонли (гомойотерм) ҳайвонлар—1) ўтроқ ҳаѐт кечирувчилар: йил бўйи фаол,
қисман фаоллиги тўхтайдиган, ѐзги уйқуга кетадиган, қишки уйқуга кетадиган; 2)
мавсумий ҳаѐт кечирувчилар: уя қурувчилар, қишловчилар, ѐзгилар, кўчиб юрувчилар.
Турли муҳитларда ҳаракатланиш хусусиятларига кўра қуйидагича ҳаѐт шакллари
ажратилади:
I. Сузувчи ҳайвонлар: 1. Сувда яшовчилар: нектонлар, планктонлар, бентослар; 2. Сувда
ва қуруқликда яшовчилар: шўнғиб юрувчилар, шўнғимайдиганлар, фақат сувдан озуқа
топадиганлар.
II. Ковловчилар: бутунлай ер ковловчилар (ҳаѐти тупроқ остида ўтадиганлар), нисбатан
ер ковловчилар, (ҳаѐтида тупроқ юзасига чиқадиганлар).
III. Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар: 1) уя қурмайдиганлар: югурувчилар, сакровчилар,
ўрмаловчилар (судралувчилар); 2) уя қурадиганлар: югурувчилар, сакровчилар; 3)
ўрмаловчилар (судралувчилар); 4) қояларда ҳаѐт кечирувчи ҳайвонлар.
IV. Дарахтларга тирмашиб чиқувчилар: дарахтлар билан чиқишмайдиганлар, фақат
дарахтга тирмашиб чиқувчилар.
V.
Ҳаво муҳитидаги шакллар: ҳавода озуқа топувчилар, ҳавода кузатиб туриб озуқа
топадиганлар.
Тупроқда яшовчи майда ҳайвонларнинг ҳаѐт шаклларини ажратишда тупроқ
қатламининг табиий-кимѐвий хусусиятлари катта роль ўйнайди. Чигирткасимонлар орасида
дарахт ва буталарда яшовчи тамнобионтлар, ўт ўсимликлар ярусида яшовчи
хортобионтлар, тупроқдаги органик қолдиқларда яшовчи герпетобионтлар, тош-шағалли
жойларда яшовчи петробионтлар, очиқ жойларда яшовчи эремобионтлар, қумларда
яшовчи псаммобионтлар каби ҳаѐт шакллари ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |