Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
- жадвал Биотик алоқаларнинг турлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
2- жадвал
Биотик алоқаларнинг турлари Биотик алоқаларнинг А организмга таъсир Б организмга таъсир турлари натижаси натижаси Мутуализм қ қ Комменсализм қ 0 22 Йиртқичлик қ — Паразитизм қ — Нейтрализм 0 0 Антибиоз 0 — Рақобат Жадвалдан кўриниб турибдики, организмлар ўртасидаги алоқалар ҳар икки организм учун фойда келтирса мутуалистик муносабатлар келиб чиқади. Ҳар икки организм учун фойдали ҳисобланган бундай ўзаро муносабатлар симбиотик муносабатлар деб қаралади. Бундай алоқа турларига лишайниклар танасидаги сувўтлар билан замбуруғларни, дуккакли ўсимликлар илдизида яшовчи тугунак бактерияларни, гулли ўсимликлар билан замбуруғ гифаларининг биргаликдаги ҳаѐти кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ҳайвонот оламида эса моллюска чиғаноғи ичига кириб яшовчи қисқичбақа билан актинийни, чумолилар инига кириб яшовчи баъзи қўнғизларни, чумолилар билан ўсимлик битларини, тимсоҳ билан трохилус деб аталган қуш кабилар ўртасидаги алоқаларни мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин. Ҳайвонлар билан ўсимликлар ўртасида мутуалистик алоқага ҳайвонларнинг ўсимликларни чанглатишда иштирок этиши ва мева ҳамда уруғларни тарқатиши кабилар киради. Организмлардан бири қандайдир фойда кўриб бу ҳол иккинчи организм учун унча зарар келтирмаса комменсализм туридаги алоқа келиб чиқади. Ўсимликларнинг эпифит ҳаѐт кечириши, йирик сут эмизувчи ҳайвонлар томонидан махсус илашувчи ўсимталарга эга бўлган мева ва уруғларнинг тарқалиши, акулалар терисига ѐпишиб олиб ундан қолган озуқа қолдиқлари билан озиқланиб ҳаѐт кечирувчи прилипала балиғи, худди шунингдек балиқлар терисига ѐпишиб яшовчи гидроид полиплар ва кўпчилик ҳайвон турлари ўртасидаги муносабатлар комменсализмнинг кўринишларидир. Организмлар ўртасида кенг тарқалган биотик муносабатларнинг муҳим тури йиртқичлик ҳисобланади. Бунда бир тур иккинчи бир турни йўқ қилади, яъни еб қўяди. Йиртқичлик фақат ҳайвонлар ўртасида кузатилиб қолмай, балки ўсимликларда ҳам содир бўлади. Бу ҳашаротхўр ўсимликлардан непентес, алдрованда, росянка ва бошқаларнинг ҳашаротларга бўлгав муносабатида яққол кўринади. Шунингдек, айрим замбуруғларнинг содда ҳайвонлар ва нематодларга бўлган муносабатларида намоѐн бўлади. Бир тур (паразит) иккинчи организмдаги (хўжайин) озуқа моддалар ѐки унинг тўқималари ҳисобига ҳаѐт кечиради. Паразитнинг ташқи муҳит билан бўлга» алоқаси асосан хўжайин орқали амалга ошади. Паразит тур хўжайин организмнинг махсус муҳитида яшайди. Шунинг учун ҳам у, бир томондан, экологик фойдали бўлса, иккинчи томондан, тараққиѐт даврини ўтказишда қийинчилик туғдиради. Паразитлар учун қулайлик унинг доимо мўл озуқа билан таъминланганлигидадир. Бу ўз навбатида тез ўсишга ва кўпайишга сабаб бўлади. Бундан ташқари паразит тур ташқи муҳитнинг ҳар қандай ноқулай таъ- сирларидан ҳимояланади. Ташқарига чиқиш тараққиѐтнинг маълум бир босқичига тўғри келади. Унда ҳам махсус мосланишларга эга бўлади. Паразит учун экологик ноқулайлик сифатида яшаш жойнинг чекланганлиги, кислород билан таъминланишнинг мураккаблиги, бир хўжайиндан иккинчисига тарқалишнинг қийинлиги ҳамда хўжайин организмнинг паразитдан ҳимояланувчи жавоб реакцияларини бериши кабиларни санаб ўтиш мумкин. Ўсимликлар орасида тўлиқ ва чала паразитлар ажратилади. Чирмовуқ ва шумғиялар тўлиқ паразитлар ҳисобланса, омела, погремок, очанкалар чала паразит, яъни ўзи мустақил ҳолда фотосинтез қила олади, аммо сув ва минерал моддаларни хўжайин ўсимликдан олади. Паразитлар ўзига хос ва ўзига хос бўлмаган гуруҳларга ҳам ажратилади. Биринчиси битта хўжайинга эга бўлади. Иккинчиси эса кўпгина турларни зарарлаши мумкин. Одам аскаридаси ва шохкуя замбуруғлари ўзига хос паразитларга мисол бўлади. Паразитлар бир, икки ва кўп хўжайинли бўлади. Масалан, занг замбуруғи, безгакни қўзғатувчи плазмодийлар икки хўжайинли паразитлардир. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling