Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


© Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махус таълим Вазирлиги


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

© Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махус таълим Вазирлиги 
 
 
© Наманган Давлат университети 
© Жумаханов Ш.З.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Наманган-2017
 
 
 
 



MАВ3У-1. БИОГЕОГРАФИЯ ВА ЭКОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ФАНИНИНГ 
МЕТОДОЛОГИК AСОСЛАРИ ВА ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ 

Фаннинг ўқитилишининг аҳамияти ва предмети. 

Биогеография фанининг 
қисқача ривожланиш тарихи . 

Ернинг пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар. 

Ареаллар 
ҳақида тушунча. 
Ҳозирги Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши муносабати билан 
мамлакатнинг ижтимоий-иктисодий ва табиий географик жиҳатдан ўрганиш объектив 
заруриятдир. Шу нуқтаи-назардан Биогеография фани ҳам ўқитилиши ва ўрганилиши керак. 
Биогеография фани – ўсимликлар, ҳайвонлар географиясини умумлаштириб ягона 
биогеография фанини, яъни ҳаѐт географиясини вужудга келтирди. Биогеография фани ер 
шари юзасида ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг умумий тарқалиш 
қонуниятларини ўрганади. Бу фан типик организмларнинг ер юзасидаги географик 
имконларини ўзгаришига қараб уларнинг тарқалиши ҳамда ўзгариб боришини бир-бирига 
боғлиқлигини ва ҳар бир географик районни (ўзгаришига қараб) турларни мослашиш 
хусусиятларини ўрганади. 
Ўсимлик ва ҳайвонлар гурухи бир-бири билан доимий алоқада бўлади. Ўсимликлар 
дунѐси ѐки жамоаси (флора) ѐки ҳайвонлар (фауна) шу муҳит учун органик оламни ташкил 
қилади. Шунинг учун биогеография фани жуда кўпгина фанлар билан алоқада бўлади. 
Жумладан, табиий география, табиатдан фойдаланиш иқтисодиѐти, экология, биценология, 
геоботаника каби фанлар бевосита узвий алоқада бўлади. 
Биогеография фани тирик организмларни мухитда жойлашиши, структураси
динамикаси, классификацияси ва келажакдаги ахволини аниқловчи фандир.
Ҳозирги замон биогеография фани бошқа фанларга нисбатан жуда ѐш фан бўлиб, у 
биология ва география фанлари базасида вужудга келади. Фақат биогеография фани 
методлари билангина органик оламни ер шарида тарқалиш қонуниятларини хамда ўзаро 
муносабатларини ўрганиш мумкин. Ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсидан фойдалании улар 
популяциясини сақлаб колиш ва инсоният учун ҳаѐтий зарурият озиқ-овқат уларнинг 
базасини яратиш учун зарур. 
Ҳаѐт шакллари биосфера қисмларида хар-хил таркалган. Биосфера - атмосферада
литосферада, гидросферада жойлашган бўлиб, унинг умумий диаметри 20-30 км.ни ташкил 
қилади. Лекин ҳаѐтни энг қайнаган зарур жойи ер шарини 100 м диапазонини ташкил 
қилади. Ер шаридаги тирик организмлар 2,4 триллион тоннани ташкил қилади. Ер шарининг 
бошқа қисмлари билан солиштирадиган бўлсак атмосфера массасига нисбатан 2150 марта 
кам. Атмосферанинг оғирлиги 10. 5
15
кватриллион тоннани ташкил қилади. Пароход қандай 
босимда сузса, самолѐт хам зич ҳавода шундай сузиб юради. 
Ер шарининг гидросфера қисми 1,5 квинтриллион тонна, тирик организимга нисбатан 
600 мартага кўп. Масса жиҳатдан қуруқликнинг асосий массасини ўсимликлар ташкил 
қилади, 99,2%, яъни 2,37 триллион тонна ўсимликлар ҳисобига, 0,02 триллион тоннаси 
ҳайвонлар ҳиссасига, яъни 0,8% ни ташкил қилади. 
Океанда биомасса қуруқликдагидан фарқ қилади. Океанда ўсимликлар 0,0002 
триллион тонна 3,3%, ҳайвонлар 0,0030 триллион тонна 93,7 % ни ташкил қилади. Океанда 
160 минг тур ҳайвонлар ва 10 минг тур ўсимликлар учрайди. Океанда энг йирик ҳайвон сут 
эмизувчиларга (mamalia) синфига кирувчи кўк китлардир. Уларнинг оғирлиги 150 тонна 
бўлиб, узунлиги 35 м.га тенг бўлади. Қуруқликдаги энг катта ҳайвон Африка фили бўлиб, 
оғирлиги 5 тонна 700 кг. Энг баланд сут эмизувчи жирафа 5,86 метрни ташкил қилади. Энг 
тез чопадиган ҳайвон геопард бўлиб, 1 соатда 170-180 кмни ташкил қилади. Энг оғир тухум 
1 кг, узунлиги 20 см, диаметри 15 см. га тенг туяқуш тухумидир. Дунѐдаги энг баланд 
дарахт секвоядендрон 155 м. Эвкалинт-120 м. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling