Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Биогеография фанининг ўрганиш методи асосан ўсимликлар флораси ва ҳайвонлар 
фаунасини ўрганиш методларига асосланган. Хар иккаласи биргаликда биододлар дейилади, 



хосил қилинган масса биота дейилади. Демак, биогеографиянинг асосий мақсади биотанинг 
тарқалиш қонуниятлари ва уларни рационал фойдаланиш экологик ҳаѐтни яхшилашдан 
иборат. 
Опарин назарияси - Ҳаѐт дастлаб сувда пайдо бўлиб, буни лабораторияда аниқлаш 
мумкин. Сувни тapкибидa CA
2
O, S, N, O
2
, H, C каби элементлар бўлади, булар юкори 
температурада ўзаро бирикиб H
2
O, H
2
S, NA
3
, CO
3
, CH ҳосил қилган. 2 босқичда H
2
CO
3

HNO

моддалари ҳосил бўлади. Булар яна ўзаро бир-бири билан бирикади.
Биогеография ва экология асослари фанида фойдаланиладиган услублар 
Биогеографик ва экологик илмий-тадқиқот ишларда кўпинча тасвирий, таққослаш,
тажриба ҳамда экосистемаларни моделлаштириш услубларидан фойдаланилади. 
Тасвирий, таққослаш ва тажриба услублари деярли барча биологик фанлар фойдаланадиган
услублардир. Аммо моделлаштириш услуби биология ва экологияга энди кириб келаѐтган 
услублардан ҳисобланади. Шунинг учун ушбу услуб ҳақида бир оз маълумот беришга 
ҳаракат қиламиз. Биологияда моделлаштириш тузилишларни, физиологик функцияларни 
ҳамда эволюцион ва экологик жараѐнларни ва шунга ўхшашларни соддалаштириш йўли
билан ўхшатиш маъносида умумлаштириш, динамик ѐки статик ҳолатларда намойиш 
этувчи ѐки тасаввур ҳосил қилувчи тадқиқот услубидир. 
Биз популяциялардаги мураккаб ҳодисаларни математик моделлар ѐрдамида 
ўрганмоқчимиз, яъни популяцияларнинг динамик назарияси билан танишмоқчимиз. Бу ерда 
популяциянинг миқдорий динамикаси унинг жинсий ва ѐш тузилмаси, ташқи муҳит 
таъсири, эволюциянинг ҳар хил омиллари таъсирида ўтадиган генетик шакл ва одамзод 
фаолияти натижалари билан боғлаб ўрганилади. Жонсиз оламда динамик жараѐнлар жуда 
кўп учратилади. Уларни моделлаштириш ҳам осон. Аммо тирик организмлар учун динамик 
моделлар яратиш нисбатан анча қийин. Шунинг учун динамик моделлар яратишдан аввал 
статик моделлар билан шуғулланилган. Ўсимлик баргларининг жойланиш тартиби ѐки 
моллюска чиғаноқларининг бурма (спираль) чизиқлар қонунияти ѐрдамида тушунтиришга 
ҳаракат қилиш статик моделлаштиришга мисол бўлади. 
Динамик моделлар шахснинг ўсишига оид бўлиб, уларни 1831 йилда бельгиялик 
олим Адольф Кетлс тузган эди. Модель воқеликни аниқ акс эттириши, унинг келиб чиқиш 
қонуниятларини сақлаб қолиши керак.Модель тузилгандаги мушоҳада, олинган 
моделларнинг бир-бирига ўхшаши жуда кўп ҳодисаларнинг маъносини очишга, уларни 
таҳлил қилишга имкон берадиган даражада бўлиши лозим. Модель тузганда биз 
индивидларнинг туғилиш ва тирик қолиш механизмларини популяциялардаги ички 
алоқаларга боғлашимиз, популяция кўрсаткичларини эса биотик ва абиотик муҳит орқали 
аниқлашимиз керак. Бундан ташқари, индивидларнинг генетик хусусиятлари ҳам муҳим 
роль ўйнайди. Маълумки, табиатда бир жинсли популяция йўқ. индивидлар генотипи 
насллар сонига, кўпайиш жараѐнига катта таъсир кўрсатади. Демак, популяциянинг ҳар бир 
гуруҳи ўзига хос кўпайиш кўрсаткичларига эга бўлади. Бу омилларни ҳисобга олмай туриб 
тўғри модель тузиш мумкин эмас. Математик моделлаш биологик ҳодисаларни аниқ 
шарҳлаш ва келажак тадқиқотлар режасини тузишда қудратли омил сифатида катта 
аҳамиятга эга. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling