Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Н а м л и к.
терморегуляция дейилади. Бундай мосланишнинг кўринишлари баъзи бир балиқларда,
ҳашаротларда (арилар, капалаклар) учратилади. Танадан иссиқ ажратишнинг ўзгариши, яъни ортиқча бўлса ташқарига чиқариб юбориш ѐки уни ушлаб қолиш табиий терморегуляция деб қаралади. Бундай йўл билан ҳарорат омилига мослашган ҳайвонларда қуйидаги анатомо-морфологик мосланишлар кузатилади: тананинг жунлар билан қопланиши, пат ѐки парларга эга бўлиши, ѐғ заҳирасининг жойланиши, тери ѐки нафас йўли орқали сув буғлатишни бошқариш ва ҳоказо. Кўпчилик ҳайвонлар учун тана ҳароратини бошқаришда уларнинг инстинктдан келиб чиқадиган ҳаракатлари катта 15 аҳамиятга эга. Буларга поза (гавданинг ҳолати) ларни ўзгартиш, бошпана топиш, мураккаб ер остки уялар (инлар) қуриш, бошқа жойларга уялар қуриш, узоқ ѐки яқин масофаларга кўчиб юришлар (миграциялар) киради. Тана ҳароратини идора этишда ҳайвонларнинг гуруҳли хатти-ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, чўлда яшовчи туялар жазирама иссиқ кунлари бир-бирларига ѐнбошлаган ҳолда бир жойга тўпланиб ѐтадилар, натижада улар тўпланган жойнинг ўртасидаги ҳарорат 39°С, яъни тана ҳароратига тенг бўлади. Энг чеккадаги туяларнинг елка томонидаги жунлари 70°С гача қизиб кетади. Гомеотерм ҳайвонларнинг иссиқлик балансларини идора этишда юқоридаги мосланиш йўлларидан биргаликда фойдаланиш уларнинг ҳар қандай ташқи ноқулай ҳарорат таъсиридан сақланиш имконини беради. Н а м л и к. Барча организмларнинг ер юзида тарқалишида ҳарорат билан бирга намлик омили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сувсиз ҳаѐт йўқ, десак янглишмаймиз. Табиатда сув турли хил шаклда, чунончи, ѐмғир, қор, туман, қиров, шудринг, муз каби кўринишларда мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси намлик тушунчасини ифодалайди. Шундай бўлса-да, биз намлик сўзи ўрнига сув дегаа иборани ишлатиш маъқул деб ҳисоблаймиз. Ўсимлик танасидаги моддаларнинг 50—98% ини сув ташкил этади. Ҳужайраларда борадиган барча биокимѐвий реакциялар сув иштирокида бўлади. Сувда яшайдиган организмлар учун сув муҳит бўлиб ҳам ҳисобланади. Ер юзида ѐғингарчилик кўп тушадиган жойларда суткалик ѐғингарчилик энг кўп миқдорца 1000 мм га борса (Черапунджи), Синай чўлида эса атиги 10—15 мм га тенг. Перуан ва Асуан чўлларида ѐғингарчилик кузатилмайди. Намликнинг етишмаслиги қуруқ-ликдаги ҳаѐтнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ксерофил ўсимлик ва ҳайвонлар қурғоқчил муҳитдаги экологик гуруҳни ташкил этади. Ўртача намлик шароитида мезофил, ортиқча намликда эса гидрофил организмлар яшайди. Барча ўсимликлар сув билан таъминланиши ѐки намлик шароитига мосланишига кўра 5 та Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling