Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Иссиққа чидамсиз ўсимликлар
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Иссиққа чидамли ўсимликлар
1.Иссиққа чидамсиз ўсимликлар. Масалан, сувўтлар, сувда ўсувчи гулли ўсимликлар ва
мезофит ўсимликлар. Улар—30°Сдан юқори ҳароратга чидамсиздир. 2.Иссиққа кўниккан ўсимликлар. Масалан, чўл ва дашт зоналарида ўсувчи ўсимликлар. 3.Иссиққа чидамли ўсимликлар. Масалан, иссиқ сувларда ўсувчи сувўтлар ва айрим бактериялар. Миллион йиллар давомида ўсимликлар ва ҳайвонлар ана шундай паст (совуқ) ва юқори (иссиқ) ҳароратга нисбатан мосланишга мажбур бўлганлар. Натижада уларнинг ички ва ташқи тана тузилишида қатор мосланиш белгилари вужудга келган. Ўсиш, шох- шаб-баларнинг ўзаро тиғиз (зич) бўлиб ўсиши, шарсимон (думалоқ) кўринишда бўлиб ўсиш, баргларнинг ниҳоятда кучли қирқилган бўлиши, ҳужайра ширасида заҳира моддалар, жумладан сахароза, шакар моддалар миқдорининг ортиши каби мосланиш белгиларини кўриш мумкин. Юқори (иссиқ) ҳароратга нисбатан ҳам қатор мосланишлар мавжуддир. Чунончи, барг ва пояларнинг ниҳоят сертук бўлиши, мум моддаси билан қопланганлиги, вақтинча баргсиз бўлиши (ѐки вақтинча баргларнинг тўкилиши), баргларнинг ниҳоятда кичрайиши ѐки уларнинг тангача барглар кўринишида бўлиши, барглар лабча (оғизча) ларининг чуқур жойланиши, илдизларнинг тупроқ остига жуда чуқур кетиши ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин. Юқорида кўриб ўтилганидек ҳайвонлар ўсимликларга нисбатан кўпроқ ўз танаси ҳароратини бошқара олиши билан ажралиб туради ҳамда тана ҳароратини идора этишнинг турли хил имкониятларига эга. Ҳарорат ҳайвонларнинг қайси иқлим зонасида яшаши билан боғлиқ ҳолда аввало уларнинг вазнига ва ички органларининг катта-кичиклигига, кўпайишига ва бошқа ҳаѐт жараѐнларига таъсир кўрсатади. Масалан, иссиқ ўлкаларда яшовчи кўпгина сутэмизувчи ҳайвонларнинг вазни, юраги, буйраги, жигари совуқ ўлкаларда яшовчи шу хилдаги ҳайвонларникига нисбатан енгил ва кичикдир. Шунингдек, ҳарорат ҳайвонларнинг ташқи қиѐфасига, кўпайишига таъсир кўрсатади. Масалан, тундрада, мўътадил зонада яшовчи тулки ва Африкадаги фенек деган тулкини олсак, улар экологик жиҳатдан ўхшаш ѐки бир-бирига яқин турлардир. Лекин турли иқлим зонасида яшаганликлари учун улар ташқи кўриниши, айниқса, қулоқларининг шакли, катта- кичиклиги билан бир-бирларидан кескин фарқланади. Худди шунингдек, Арктика ва баланд тоғ минтақасида яшовчи баъзи ҳашаротларнинг ранги Қуѐш нурини кўпроқ ютганлиги сабабли қорамтир рангда бўлади. Кўпчилик сув ҳайвонларининг тухуми ҳам шундай қорамтир пигментга бой бўлади. Демак, ҳайвонлар ҳам турли хил ҳарорат таъсирига мослашадилар. У ҳайвонларнинг ҳароратга мосланиш йўллари асосан уч хилдир, яъни кимѐвий, табиий, терморегуляция ва хулқ-атвор мосланишларидир. Ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига жавобан фаол равишда танадан иссиқ ажралиши кимѐвий Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling