Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, 
ксерофитлар. 
Гидатофитлар — ҳаѐти доимо сувда ўтувчи бу гуруҳга асосан сувўтлар киради. 
Гидрофитлар эса танасининг бир қисми сувдан ташқарида, қолган қисми сув қатламида 
жойлашган ўсимликлардир. Бу гуруҳга сув нилуфарлари, ғиччак, найзабарг (сагиттария), сув 
айиқтовони, ўқбарг ва бошқа сувда ўсувчи гулли ўсимликлар киради. Улар яшаш шароитига 
кўра сузиб юрувчи юза-синйнг катта бўлиши, вегетатив органларининг шилимшиқ парда 
билан қопланиши, механик тўқиманинг кучсиз ривожланганлиги, ҳужайранинг ҳаво 
бўшлиқларига эга бўлиши, қоплағич тўқиманинг яхши ривожланмаганлиги, сув қатламида 
яшайдиган турларда оғизчаларнинг бўлмаслиги ѐки уларнинг сузувчи баргларнинг фақат
устки томонидагина бўлиши, барг эт қисмининг устунсимон ва булутсимон тўқималарга 
ажралмаслиги, илдиз тизимининг кучсиз тараққий этганлиги каби қатор мосланишларга эга 
бўлади. 
Гигрофитлар — тупроқда ортиқча миқдорда намлик ѐки сув бўлган шароитда 
яшовчи ўсимликлардир. Улар дарѐ ва кўл бўйлари, ботқоқликларда, сернам ўрмонлар ва 
тоғли районларда кўп учратилади. Гигрофитлар ҳам ортиқча намлик шароитига мослашган 
гидрофитлар каби хусусиятларга эга бўлади. 
Мезофитлар- ўртача намлик шароитида яшовчи ўсимликлар ҳисобланади. Бу 
экологик гуруҳга кўпчилик маданий ва ѐввойи ҳолдаги ўсимликлар киради. Мезофит 
ўсимликларнинг илдиз тизими одатда яхши ривожланган, барглари кўпинча йирик, ясси, 
юмшоқ, этсиз, тўқималари ўртача ривожланган бўлади. Баргининг эти икки хил тўқимага 
ажралган. Барглар кўпинча туксиз, оғизчалари одатда баргцинг остки томонида жойлашган. 
Сув сарфи оғизчалар орқали бошқарилади., Ҳужайра ширасининг осмотик босими 2-Ю
6

2,5-10
6
Па. 
Ксерофитлар қурғоқчил шароитда яшашга мослашган ўсимликлардир. Улар дашт, 
чўл ва чала чўл зоналарида кенг тарқалган. Ксерофитлар ўз навбатида икки гуруҳга 
ажралади: склерофитлар ва суккулентлар. Склерофитлар қурғоқчиликка чидамли, кўп 
йиллик, дағал, кўпинча барглари редукциялашган ѐки тиканларга, тангачаларга айланган


16 
қалин кутикула қаватига эга ва яхши ривожланган механик тўқима бўлади. Уларга сак-
совуллар, янтоқ, чалов, шувоқ, бетага ва бошқалар киради. Ўрта Осиѐнинг қумли чўлларида 
ўсувчи турлар ўз танасидаги умумий сув миқдорини 50% гача камайтириши мумкин. Бу 
хусусият цитоплазманинг коллоид кимѐвий хоссаларига боғлиқ равишда тушунтирилади. 
Ҳужайра ширасининг осмотик босими юқори —4-10
6
— 6-10
5
Па. Илдиз тизими хилма-хил, 
ер устки органлари ер остки органларига нисбатан бир неча марта кичик (масалан,янтоқда 
30 : 1), поялари ѐғочлашган. Сувни ниҳоятда тежсаб сарфлайди ҳамда баъзи бир турлар ѐзги 
тиним даврини ўтказган ҳолда ноқулай шароитга мослашган. Суккулентлар — танаси 
серсув, этли, кўп йиллик ўсимликлардир. Улар баргида ѐки поясида сувни жамғариши 
мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам уларда қуйидаги мосланиш белгиларини кўриш мумкин: барг 
ва поялари одатда туксиз, эпидерма, кутикула ва мум қаватлари қалин, илдиз тизими 
тупроғининг юзасида жойлашади, осмотик босими паст (3-10
5
—8-Ю
5
Па), сувни ниҳоятда 
тежаб сарфлайди, ўзига хос модда алмашиниш типига эга, баргнинг эт қисми икки хил 
тўқимага ажралган ва сув жамғарувчи паренхима ҳужайралар билан ўралган. Баъзи бир 
кактуслар танасида 1—3 тоннагача сув сақлаши мумкин. 
Ҳайвонлар ҳаѐтида ҳам намлик ѐки сув муҳим роль ўйнайди. Умуман ҳайвонлар 
сувга бўлган талабини уч хил йўл билан қондиради: 1. Бевосита сув ичиш орқали. 2. 
Ўсимликлар билан овқатланиш орқали. 3. Метаболизм ҳодисаси, яъни танасидаги мойлар, 
оқсиллар ва карбон сувларининг парчаланиши орқали. 
Сувни буғлантириш эса асосан нафас олиш, терлаш ва сийдик йўли орқали 
бажарилади. Иссиқ кунлари айрим сутэмизувчилар сувни ҳаддан ташқари кўп сарфлашлари 
мумкин. Масалан, кишилар ѐз ойларида бир кунда 10 литргача сувни терлаш орқали 
сарфлаши мумкин. Антилопалар, йўлбарслар, жайронлар, филлар, шерлар, гиеналар ҳар 
куни сув излаб узоқ масофали йўл босадилар. Улар.учун овқат таркибидаги сув етарли 
бўлмайди. Баъзи ҳайвонлар эса шу озуқа таркибидаги сув билан қоноатланишга мослашган. 
Бундай мосланишлар ҳам одатда уч хил бўлади: юриш-туриш ҳаракати орқали, морфологик 
ва физиологик мосланиш. Юриш-туриш орқали мосланишда ҳайвонлар албатта сувни 
излаб топиш, яшайдиган жойни танлаш, ин қазиб, унда яшаш орқали мослашадилар. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling