Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Организмларнинг ҳаѐт шакллари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

 
Организмларнинг ҳаѐт шакллари. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ташқи муҳитнинг 
асосий омилларига нисбатан морфологик мосланишлари ва ҳаѐт кечириш тарзи 
организмларнинг ҳаѐт шакллари дейилади. Организмларнинг узоқ тарихий ривожланиш 
жараѐнида улар яшаб турган ташқи муҳитга мос равишда ҳар хил морфологик ва биологик 
мосланиш хусусиятлари келиб чиққан. Бу ўз навбатида организмларда маълум ташқи 
қиѐфани вужудга келтирган. Ўсимликларнинг ҳаѐт шакли дейилганда (И.Г.Серебряков, 
1962) маълум ташқи муҳит шароитида ўсимликлар гуруҳларининг ўсиш ва ривожланиш 
натижасида келиб чиқадиган умумий кўриниши (қиѐфаси, габитуси) тушунилади. 
Ўсимликларнинг ҳаѐт шаклига доир турли таснифлар ва тархлар мавжуд бўлиб, бундай 
таснифлаш Теофраст давридан бошланади. Даниялик ботаник К.Раункиер томонидан 
таклиф қилинган таснифлаш ўсимликларнинг янгиланиб турадиган органларининг, айниқса, 
куртакнинг жойлашишига ва уларнинг қишнинг ноқулай шароитида қишлашига ѐки 
қурғоқчиликдан ҳимояланишига асосланади. Ана шу белгига асосан Ер юзидаги барча гулли 
ўсимликларнинг ҳаѐт шакллари етти турга бўлиб ўрганилади: 
1.Фанерофитлар (фанерос— яққол кўриниб турувчи) дарахт ва буталар ҳисобланиб, 


24 
уларнинг қишлаб янгиланувчи куртаклари Ер юзидан анча баландда жойлашган ва
қишда новдалари сақланиб қоладиган ўсимликлар. 
2.Хамефитлар (хаме — паст, ер бағирловчи) майда бутачалар, чала бутачалар 
ҳисобланиб, уларнинг янгиланиш куртаклари Ер юзасидан унча баланд эмас, аммо
тангачалар билан қопланган, қишда қор билан қопланади, новдалари сақланиб қолади. 
3.Гемикриптофитлар (геми — ярим, криптос — яширин) кўп йиллик ўтсимон 
ўсимликлар ҳисобланиб, уларнинг ер устки массаси қишда қуриб кетади, янгиланувчи 
куртаклари Ер сатҳи билан баробар жойлашган ҳамда қуриган новдалар билан ҳимояланган 
бўлади. 
4.Криптофитлар кўп йиллик ўт ўсимликлар ҳисобланиб, уларнинг ер устки органлари
қишда бутунлай қурийди, янгиланувчи куртаклари эса ер ости органлари тугунаклар,
илдизпоялар ва пиѐзбошларда сақланиб қолади. 
5.Терофитлар бир йиллик ўсимликлар бўлиб, уларнинг ер устки ва ер остки органлари 
қишда қуриб қолади, фақатгина уруғларигина қишлаб чиқади. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling