6
таълимот XX асрнинг йирик табиатшунос олими В. И. Вернадский номи билан боғлиқдир.
Ҳозирги вақтда «Инсон ва биосфера» мавзуидаги халқаро илмий-тадқиқот
ишлари
табиат билан жамият ўртасидаги асосий қонуниятларни янада чуқурроқ ўрганишга
қаратилган.
Назорат учун саволлар
1. Биогеография фанининг ўрганиш объекти ва предметини тушунтиринг?
2. Биогеография фанини ўқитишдан мақсад ва мазмун нимада деб ўйлайсиз?
3. Биогеография фанини тадқиқот усулларини тушунтиринг?
4. Ерни пайдо бўлиши ҳақидаги назариялар мазмунини тушунтиринг?
5. Ареаллар нима ва уни узилиб қолиш сабабларини тушунтиринг?
Таянч иборалар
Биогеография, геоботаника, генетика, географик тарқалиш, тадқиқот усуллари, Опарин
назарияси, Космополит, эндем, палеоэндем, неоэндем ареаллар,
ареалларни узилиши,
биомасса.
МАВЗУ-2. МАДАНИЙ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ МАРКАЗЛАРИ.
Режа:
1. Ареаллар ҳақида тушунча
2. Ареалларнинг узилиб қолиши
3. Ареалларнинг узилиб қолишига таъсир этувчи олимлар
4. Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш маказлари.
Ареаллар ҳақида тушунча - мавжуд организимларнинг турлари ер шарининг маълум
бир нуқтасини ѐки майдонини эгаллайди. Шу турнинг экологик шароитга чидамлилигига,
биологик валентликнинг юқорилигига қараб
айрим турлар катта майдонни, айримлари
кичик майдонни эгаллайди, яъни имкониятларига қараб, яшаш учун кураш
асосида хар-бир
тур ўз майдонини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Демак, хар қандай турнинг, туркумнинг,
оиланинг ер юзида эгаллаган майдони унинг ареали дейилади.
Ҳозирги замон фанига 500 минг ўсимликлар тури, 1,5 миллион ҳайвонлар турлари
маълум бўлиб, улар ер шарининг турли географик нуқталарида
литосфера, гидросфера ва
атмосферада яшайди. Турларнинг тарқалган майдони, яъни
ареалининг катта-кичиклиги
тутаҳ ѐки туташ бўлмаганлиги ва майдонининг шаклига қараб бир қанча группаларга
бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: