Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Биогеография фанининг қисқача ривожланиш тарихи


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Биогеография фанининг қисқача ривожланиш тарихи.Тирик организмлар 
ҳаѐтининг ташқи муҳит билан боғлиқлиги ҳақидаги фикр қадимдан маълум бўлган. Антик 



даврда яшаган файласуфларнинг асарларида ҳайвонларнинг турли ғаризалари 
(инстинктлари), балиқлар ва қушларнинг миграциялари, ўсимликларнинг ташқи қиѐфаси 
тупроқ ва иқлим шароитлари билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилади. 
Уйғониш давридаги ишларда ўсимлик ва ҳайвонларнинг тузилишлари яшаш шароитлари 
билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. 
XVII—XVIII асрлардаги экологик маълумотлар тирик организмларнинг айрим 
гуруҳларини ўрганишга қаратилган эди. XVIII асрда Россия ўлкаси бўйлаб ўтказилган 
саѐҳатлар натижаларига асосланиб, кўпчилик сайѐҳлар (С.П.Крашенинников, В. И. 
Лепехин, П.Г.Палласлар) ўсимликлар ва ҳайвонот дунѐси иқлимнинг ўзгаришига қараб 
ўзгариши ҳақидаги фикрларни ўз асарларида баѐн этганлар. Ж.Бюффон (1707—1778)нинг 
ишларида ҳайвонларнинг тузилишига ташқи муҳитнинг таъсири масаласи кўтарилган эди. 
Ж. Б. Ламарк (1774—1829) дастлабки эволюцион таълимотни ўртага ташлади ва ўсимлик 
ҳамда ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришларида энг муҳими— ташқи муҳит таъсири деб 
ҳисоблади. XIX асрдаги экологик маълумотлар (А.Гумбольдт,1769—1859) ўсимликлар 
географиясида янги экологик йўналишни келтириб чиқарди. 
Иқлим таъсири туфайли ҳайвонлар биологиясига 
ва тарқалишига бағишланган 
ишлар ҳам вужудга келди. К.Ф.Рулье (1814—1858) ўз тажрибасини ҳайвонларнинг 
атрофини ўраб олган ташқи муҳит ўртасидаги мураккаб муносабатларни ўрганишга қаратди. 
1859 йилда Ч.Дарвин «Табиий танлаш йўли билан турларнинг келиб чиқиши» асарида 
табиатдаги яшаш учун кураш, яъни тур билан муҳит ўртасидаги ҳар қандай қарама-
қаршиликларнинг кўринишлари табиий 
танлашга олиб келади ва эволюциянинг
ҳаракатлантирувчи кучидир деб қарайди. 
XIX асрнинг иккинчи ярмида экология фани ўсимликлар ва ҳайвонларнинг иқлим 
омилларига мосланишларини ўрганиш билан машғул бўлди. А.Н.Бекетов, (1825—1902)
ўсимликларнинг ички ва ташқи тузилишларидаги хусусиятлари, уларнинг географик
тарқалиши билан боғлиқлиги ҳамда физиологик усулларнинг экология учун аҳамияти катта
эканлигини кўрсатди. Ана шундай ишлар ҳайвонлар ҳаѐти мисолида
А.Ф.Миддендорф томонидан ўрганилди. 1877 йилда немис гидробиологи К. Мѐбиус 
биоценозлар ҳақидаги у тасаввурларни асослаб берди. Жамоаларни ўрганиш турли 
услублар билан бойиди ва ўсимликлар жамоаси (фитоценология) ўсимликлар 
экологиясининг мустақил соҳаси сифатида ажралиб чиқди. Ўсимликлар жамоаси ҳақида 
Г.Ф.Морозов ва В.Н.Сукачев батафсил фикр юритиб, бу соҳага асос солдилар. В.Н.Сукачев, 
Б.А.Келлер, В.В.Алехин, В.Г.Раменский, А.П.Денников, хорижда Ф.Клементес, К.Раункиер, 
Т.ДюРие, И.Браун-Бланке ва бошқалар умумий биоценологиянинг ривожланишига катта 
ҳисса қўшдилар. 30-40-йилларда ҳайвонлар экологияси бўйича умумкй экологиянннг 
назарий масалалари билан биргаликда янги маълумотлар тўплана бошланди. Умумий 
экологиянинг ривожланишида Д.Н.Кашкаровнинг 1933 йилда чоп қилинган «Муҳит ва 
жамоа» деган асари кейинчалик «Ҳайвонлар экологияси асослари» номи билан биринчи 
ѐзилган дарслик бўлиб қолди. 30- йилларда экологиянинг янги тармоғи ҳисобланган 
популяцион экология вужудга келди. Унинг асосчиси инглиз олими Ч. Элтон ҳисобланади. 
Эволюцион ва экологик масалаларни ўз ичига қамраб олган экониша, яъни табиатда 
турнинг яшаши учун зарур бўлган муҳитнинг барча омиллари йиғиндиси ҳақидаги 
тушунчалар ғарб олимлари Ж.Гриннелл, Ч.Элтон, Р.Макартур, Д.Хатчинсон, Г.Ф. 
Гаузеларнинг хизмати туфайли фанга киритилди. Ҳайвонларнинг морфологик ва эволюцион 
экологиясини ривожлантиришда М.С.Гиляров, С.С.Шварцлар катта ҳисса қўшдилар. И.С. 
Серебряков томонидан гулли ўсимликларнинг ҳаѐт шакллари таснифоти ишлаб чиқилди. 40-
йилларнинг бошларида табиийсистемаларни ўрганиш жараѐнида янги йўналиш келиб чиқди. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling