Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
Неоэндем – эволюцион процессда янги пайдо бўлган организмлар бўлиб. Булар ҳали
янги-янги нуқталарга энди тарқалаѐтган эндемлардир. Буларнинг имкониятлари катта, келажакда янги майдонларни эгаллаши мумкин. Бундай эндемларга наматак, атиргул ва бошқалар киради. Ареалларнинг катта-кичиклигига қарамасдан жойланиш хусусиятига қараб узлуксиз ва узилган ареалларга бўлинади. Маълумки, яхлит майдонда ѐки ораси катта бўлмаган бир неча майдонда учрайдиган турлар узлуксиз ареални ташкил қилади. Буларни шакли думалоқ, эллипс шаклида, узунчоқ лентасимон шаклда бўлиши мумкин. Масалан, дарѐларни бўйидаги организмлар лентасимон шаклда, Фарғона водийсидаги ареаллар думалоқ шаклларда тарқалган. Организмланинг маълум турлари ер шарининг қуруқлик қисмида яхлит бир жойида учрамасдан бўлиниб бўлиниб бир неча жойларда учраши мумкин. Улар оралғидаги масофалар айрим турларпга қисқа, айрим турларда узоқ масофаларни эгаллаши мумкин. Ҳатто, бутунлай бир қитъа билан иккин чи қитъанин маълум жойларида учраши мумкин. Турларни анна шундай бир бирдан узилиб бир неча жойларда учраши ареалларнинг узилиб қолиши деб аталади. Ареалларнинг узилиб қолишига бир неча омиллар таъсир кўрсатиши мумкин, дастлаб яхлит бўлган ареаллар турли шароитларга кўра вақт ўтиши билан икки ѐки ундан кўп қисмларга ѐки ҳудудларга бўлиниб кетиши мумкин ва бу ҳудудлар вақт ўтиши билан мустақил ареалларга ажралади. Ареаларнинг узилиб қолишига: иқлим шароитнинг ўзгариши. Масалан, шимолий қутбдаги ўсимликлар, экваториал ўсимликлардан фарқи. турли геологик жараѐнлар натижасида қуруқликнинг айрим қисмлари денгиз тубига чўкиб кетиши натижасида яхлит ареаллар узилиб қолиши мумкин Бу хақда Немис олими Вагенер (1912) ва АҚШ лик олим Тайлорлар ўзларининг Литосфера тўғрисида назариясини олга сурадилар. Бунга кўра қуруқлик дастлаб яхлит бўлиб сув остида бўлган . Паллазой эрасининг юра даврига келиб , номалум сабабларга кўра шу яхлит литосфера сув остидан кўтарила бошлаган . Натижада, атрофини сувлик ўраган қуруқлик вужудга келган , Ер шарининг ўзи ўқи атрофида айланиш ва марказдан қочма куч тасирида у аста секин бир неча бўлакларга ажраган. Шундай қилиб, бу жараѐн натижасида Тошкўмир даврига келиб, жанубда Австралия ва Антарктида, Америка эса ғарб томон узоқлашиб борган. Бундай бўлинишлар бир неча миллион йиллар давом этган. Натижада Евроосиѐ материгидан Шимолий Америка, Африкадан Жанубий Америка материклари ажралиб чиққан деб аталган назарияни яратади. Бу жараѐн ҳозирги кунда Гренландияда давом этаѐтганлиги юқоридаги назариясини маълум даражада тасдиқлайди. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling