Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўсимлик ва ҳайвонларнинг табиатда ўзлари
- Жанубий Осиѐ тропик маркази
- Шарқий Осиѐ маркази
- Жанубий-Ғарбий Осиѐ
- Ўрта ер денгизи маркази
- Абиссиния маркази
- Марказий Америка маркази
- Жанубий Америка маркази
Антропоген таъсир. Инсон таъсирида кўплаб, тирик организмлар турлари онгли ва
онгли бўлмаган ҳолда бир ҳудуддан, иккинчи ҳудудга олиб ўтилган. Хозирги вақтда 8 фанга маълум бўлишича Европадан шимолий америкага 175 турб америкадан европага эса 50тур келиб қолганлиги маълум ѐки австралияга европадан 58 тур, шимолий амеркадан 18, африкадан 42 тур жанубий америкадан 22 тур, осиѐдан 2 тур ўсиликлар австралияга келтирилган. Демак, инсон фаолияти туфайли биринчи мамлакатдан иккинчисига ўсимлик ва ҳайвон турларини тарқалишига таъсир кўрсатилган. Инсоннинг онгли фаолияти натижасида хозирда Дуне мамлакатларида қўриқхоналар, ҳайвонот боғлари, тажриба станциялари, миллий боғлар, яъни махсус табиий ҳудудлар ташкил этилган. Масалан, Елустон, Корбет, Канна, Массаимари, Серингети. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг табиатда ўзлари турли воситалар ѐрдамида тарқалиши. Масалан, Автохтор, Анимахор, Гидрохор тарқалиши. Организмларнинг насл қолдириши ва яшовчанлик хусусияти. Организмларнинг қанчалик яшовчанлиги паст бўлса, бундай организмлар табиатда ниҳоятда кўп насл қолдириади. Масалан, шўра ўсимлиги,пашшалар, чивинлар, тараканлар. Организмларнинг яшовчанлиги қанчалик юқори бўлса, бундай организмлар табиатда ниҳоятда кам насл қолдиради. Масалан, фил. Ареалларнинг майдони қандай бўлишидан қатъи назар шу тур ўз ареалини имконияти даражасида кенгатиргач, маълум вақтгача у зонада ѐки ҳудудда ўзгартирмай туради. Бундай ареаллар барқарор ареаллар деб аталади. Хозирги замон биогеография фани турлар ареаллари ҳақидаги тушунчани мукаммал билиш учун уларнинг келиб чиқиш марказларини, яни шу турнинг ер шарида пайдо бўлган экологик жойини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Турлариннг келиб чиқиш марказларини кўплаб олимлар томонидан ўрганилган. Биринчи бўлиб рус олими Н.Вавилов 1926 йилда, кейинчалик унинг шогирдлари Жуковский ва Синскаялар томонидан ўрганилган. Н. Вавилов классификациясига кўра етти марказга: 1. Жанубий Осиѐ тропик маркази- хинди-хитой, жанубий хитой, жанубий шарқИй осиѐ ороллари киради. Ушбу марказдан хозирги кунда фанга маълум бўлган мавданий ўсимликларнинг 1/3 қисми шу марказдан келиб чиққан. Улардан шоли, шакарқамиш, ғалладошлар ва сабзавотларнинг айрим турлари. 2. Шарқий Осиѐ маркази. ШарқИй хитой, кореа ярим ороли, Япония, тайван ороллари ва узоқ шарқ киради. Бу марказдан хозирги замон ўсимликларининг 20 %и келиб чиққан. Масалан, соя, тариқ, сабзавотлар. 3. Жанубий-Ғарбий Осиѐ: ҳиндистон, кичик осиѐ, покистон, афғонистон, эрон ҳудудлари киради. Бу марказда асосан бошоқли ўсимликлар буғдой, ловия, ток ва бошқа резавор ўсимликлар ватани. 14%и маданий ўсимликлардан кеслиб чиққан. 4. Ўрта ер денгизи маркази. Бунга ўрта ер денгизи атрофида жойлашган мамлакатлар киради. Барча маданий ўсимликларнинг 11%и шу марказдан тарқалган. Масалан, карам, лавлаги, зайтун ва ем-хашак экинлари. 5. Абиссиния маркази. Африканинг шимоли, арабистон ярим ороли, олд осиѐ киради. Маданий ўсимликлардан буғдой, жўхори, банан, тола берувчи нут каби ўсимликлар ҳисобланади. Масалан, финик палмаси. 6. Марказий Америка маркази. Америка қитъасининг маркази ва бир қанча вест индия ороллари киради. Бу марказ майдони кичик булишига қарамай кўплаб хозирги замон ўсимликлари, масалан, Ошқовоқ, помидор, ингичка толали ғўза, какао ва бошқалар. 7. Жанубий Америка маркази. Анд тоғ тизмаси ва унинг олди мамлакатлари киради. Бу марказда ерости туганакли ўсимликлар масалан, картошка, наркотик ўсимликлардан тамаки, бўѐқ берувчи хинин дарахтининг маркази ҳисобланади. Айрим маданий ўсимликлар бирнеча марказларда келиб чиққан бўлиб улар кенг маданийлашган. Масалан, пахта, шоли, қовун ловия. Улар кўп томирли маданий ўсимликлар ҳисобланади. Айрим ўсимликлар борки- улар кўп марказлардан келиб чиқмасдан, маълум бир марказлардан келиб чиққан ва энг муҳими уланинг ѐввойи аждодлари йўқолиб кетган. 9 Ҳозирги кунда фақат маданийлашганлари қолган. Маккажўхори, зиғир, анор, тарвуз каби ўсимликлар бир томирли ўсимликлар деб аталади. Жуковский ва Синскаялар 5 та марказ қўшиб жами 12 та марказ ажратишган. 1. Австралия 2. Потогания 3. Африка 4. Европа-сибир маркази 5. Ҳиндистон ярим ороли маркази Олимлар индивидларнинг хозирги пайтда инсонга ҳизмат қилаѐтган турларини Яна бир қанча систематик гуруҳларга бўлиб ўрганадилар. Озиқ-овқат сифатида ишлатиладиган ўси мликларни энг қадимги экинлар қаторига буғдойғ арпа, тариқ, гилос, узум, ѐнғоқ, ўрик, банан, маккажўхори киради. Кейинчалик ўзлаштирилган ўсимликларга помидор, турп, лавлаги, шолғом кабилар киради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling