31
гуруҳлардаги эркак ва урғочи индивидларнинг сон жиҳатдан нисбатидир. Популяциядаги
жинслар нисбати,
биринчидан, жинсий хромасомаларнинг қўшилиши билан, яъни генетик
қонуниятларга боғлиқ бўлса,
иккинчидан, маълум даражада ташқи муҳитга ҳам таъсир
этиши мумкин. Популяциянинг эволюцияси учун урғочи организмларнинг сони муҳим
аҳамиятга эга. Масалан, одамлар популяциясининг потенциал ўсиши ўсмир ва қарияларга
нисбатан 15 ѐшдан 35 ѐшгача бўлган аѐллар ҳисобига тўғри келади. Популяциядаги
индивидларнинг нобуд бўлиши, жинслар нисбати амалий аҳамиятга ҳам эга. Бу ҳол кўпроқ
сутэмизувчи ҳайвонлар учун тегишлидир.
Популяциянинг ѐш тузилмаси. Популяциянинг ѐш тузилмаси қайта тикланишнинг
жадаллиги, нобуд бўлиш даражаси ва насллар галланишининг тезлиги каби муҳим
жараѐнларни ифодалайди. У аниқ шароитга қараб ҳар бир популяция учун турнинг генетик
хусусиятига боғлиқ бўлади. Ёш тузилмаси ҳар хил усулларда ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: