Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Одамларнинг туғилган кунидан бошлаб то қаришигача бўлган ѐш даврлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Одамларнинг туғилган кунидан бошлаб то қаришигача бўлган ѐш даврлари: 
1. Янги туғилган бола1—10 кунгача 
2. Эмизикли давридаги бола 
10 кундан бир йилгача 
3. Гўдаклик 1—3 ѐш 
4. Илк болалик 4—7 ѐш 
5. Болалик 8—12 ѐш (ўғил болалар) 8—11 ѐш (қиз болалар) 
6. 
Ўсмирлик (ўспиринлик)13—16 ѐш (ўғил болалар), 12—15 ѐш (қиз болалар) 
7. 
Ёшлик 17—21 ѐш (ўспирин), 16—20 ѐш (қизлар) 
8. Вояга етилишнинг биринчи 22—35 ѐш (эркаклар), 21—35 даври ѐш (аѐллар) 
9. Вояга етилишнинг иккинчи 36—60 ѐш (эркаклар), 36—55 даври ѐш (аѐллар) 
10. Ёши қайтган (кексайган) 61—74ѐш эркаклар),56—74 давр ѐш (аѐллар) 
11 . Қарилик 75—90 ѐш (эркаклар, аѐллар) 
12. Узоқ умр кўриш (узоқ 90 ѐшдан юқори яшаш) 
Фазовий тузилмаси. Популяциянинг фазовий тузилмаси популяция майдони 
(ареали)даги айрим индивидлар ва гуруҳчаларнинг тарқалиш характерини ифодалайди. 
Одатда тур ичида ва айрим популяциялар ичида индивидлар бир текис тарқалмайди, чунки 
яшаш шароити, яъни озуқа ресурслари, бошпана кабилар нотекис тақсимлангандир. Бундан 
ташқари популяцияни ташкил этувчи ррганизмларнинг биологик хусусиятлари, ҳара-
катчанлиги ва агрегирлик даражаси кабилар муҳим роль ўйнайди. Ҳар қандай 
популяциядаги индивидларнинг маълум даражада бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриши 
кузатилади. Баъзи индивидлар туғилган жойида умрининг охиригача яшаб қолади, иккинчи 
бир популяциянинг индивидлари узоқ масофаларга кўчиб кетади. 
Индивидларнинг ҳаѐт давомида кўчиб юриш кўрсаткичи сифатида индивидуал 
фаоллик радиуси, панимистик бирлик ѐки қўшничилик даражаси кабилардан 
фойдаланилади. Экологлар томонидан табиатда ҳайвонларнинг тарқалишини кузатиш 
натижасида фанга ўртача масофада тарқалиш тушунчаси киритилган. У нишонланган барча 
индивидларнинг ўртача учраш масофаларининг арифметик қиймати ҳисобланади. 
Индивидлар ва гуруҳлар топографик усулларда ифодаланиши мумкин. Индивидларнинг уч 
турдаги тарқалиш усули маълум: диффузион, оролчали, лентасимон. Учала турнинг ўзаро 
аралаш ҳолатларидан доиравий ҳамда дона-дона шаклдаги турлар келиб чиқади. Кўпчилик 
турларнинг топографик тарқалиш усули уларнинг ҳаѐти давомида ўзгариб туради. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling