Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Назорат учун саволлар
1. Биосфера сўзининг моҳияти ва мазмунини тушунтиринг? 2. Биосферининг асосий вазифасини изоҳланг? 3. Биосферада модда ва энергия алмашинувини тушунтиринг? 4. Биосферега антропоген таъсир динамикасини тушунтиринг? 5. Биосферанинг эволюция босқичларини тушунтиринг? 6. Ноосферани тушунтиринг? Таянч иборалар Биосфера, атмосфера, литосфера, гидросфера, продуцентлар, консументлар, редуцентлар, биосфера эволюцияси, антропоген таъсир, ноосфера, «Биосфера ва инсон» дастури. МАВЗУ-5. ПОПУЛЯЦИЯЛАР ЭКОЛОГИЯСИ Популяциялар ҳақида тушунча. Популяциянинг асосий кўрсаткичлари. Турнинг популяцион тузилмаси. Ҳайвонлар популяциясининг этологик (хулқий) хатти-ҳаракат тузилмаси. Популяциянинг динамикаси. Популяция (лотинча рориlиs — сўзидан олинган бўлиб, халқ, аҳоли деган маъноларни билдиради) атамйси XVIII асрнинг охирларидан бошлаб то 40—50- йилларга қадар биология фанида ҳар қандай индивидлар йиғиндиси сифатида қўлланилиб келинди. Экологик нуқтаи назардан эса популяция деб узоқ муддат давомида муайян бир жойда яшайдиган (ѐки ўсадиган) ва бир турга мансуб бўлган индивидлар йиғиндисига айтилади. Бир популяцияга мансуб индивидлар шу турнинг бошқа популяция индивидларига нисбатан бир-бири билан эркин ва осон чатишади. Популяциянинг асосий хусусияти унинг генетик бирлигидир. Популяциянинг муҳим хусусиятларидан яна бири ўзини сон жиҳатидан идора этишидир. Айни шароитда оптимал сонда индивидларнинг сақлаб турилиши популяциянинг гомеостази дейилади. Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, популяция гуруҳли бирлашма ҳисобланиб, индивидлар ўртасида ўзаро алоқалар бўлиши билан бирга, яшаб турган жойлари билан ҳам алоқалар мавжуддир. Гуруҳли ҳаѐт тарзи популяция учун ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. Бундай хусусиятлар қуйидагилардан иборат: 1. Популяциянинг сони; 2. Зичлиги; 3. Туғилиш; 4. Ўлиш; 5. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling