29
Биогенез боскичи. Ерда биосфера 1-тирик организмлар билан бир вактда пайдо бўлди.
Шу вақтдан бошлаб, тирик организмлар эволюцияси билан бирга биосфера хам Ўзгара
боради. 1-пайдо бўлган тирик организмлар бир хужайрали гетеротроф анаэроблар эди. Улар
тахминан 3 миллиард йил олдин пайдо бўлган, энергияни бижғиш жараѐнларидан олган.
Улар абиоген хосил булган тайѐр органик моддалар билан озукланиб биомассани тўплаб
борган. Эндигина пайдо бўлган биосферада органик моддалар етишмас, бирламчи
организмлар тез кўпая олмас эди. Табиий танлаш натижасида
анорганик моддалардан
органик моддаларни мустақил синтезлай оладиган автотроф организмлар келиб чиққан.
Биринчи хемосинтезловчи бактериялар, фотосинтезловчи ва кўк яшил сув ўтлари пайдо
бўлган. 1-фотозинтезловчи организмлар
карбонад ангидридни ютиб, кислород ажратиб
чикариб атмосферанинг таркибини ўзгартирган. Натижада атмосферада карбонат ангидрид
миқдори камайиб кислороднинг микдори тобора кўпайиб борган. Атмосферанинг юқори
қатламида кислород озон экранини хосил қилган. Озон экрани эса ер юзидаги тирик
организмларнинг қуѐшнинг улътрабинафша нурлари ва
космик нурларнинг халокатли
таъсиридан ҳимоя қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: