Янгиликлар амалда қЎлланилмоқДА
Download 14.33 Kb.
|
ЯНГИЛИКЛАР АМАЛДА ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суратларда: 1. Гидротехник Анвар Қутлиев “Тўғай-ёп” канали кўпригида; 2. “Тўгай-ёп” каналининг бугунги кўриниши. Ш. ЖАББАРОВА, ўз мухбиримиз
ЯНГИЛИКЛАР АМАЛДА ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА Бугунги кунда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ишларида якдиллик билан иш олиб бораётган Қўшкўпир туман ирригация бўлимида 27 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади.Ташкилот тасарруфида 27 та 220,4 км. каналлар, 81 та гидротехника иншоотлари, 8 та кўприклар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжаллан ган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори”ни ўрганиш юзасидан кўпгина ишлар амалга оширилди. Ўтган йили бўлим балансидаги 20,2 км каналлар лойқадан тозаланиб, “Тўғай-ёп” каналига 2 та, “Ҳосиён” каналига 1 та рақамли технология ўрнатилди. 2022 йилда “Қулобод чап тармоқ”, “Давдон”, “Тўйинтирувчи Тўғай-ёп”, “Амирқум”, “Ўзбекёп”, “Оқёп”, “Хосиён”, “Эски Хонобод” каналларига ҳам биттадан янги “Smart Water” рақамли технологияси ўрнатилди. Мамлакатимиз Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6200-сон “Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ижроси борасида сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат ҳусусий шериклик механизми ва аутсорсингни жорий қилишда иштирок этиш мақсадида “Хонобод-2” ва “Тагалак” каналлари лойиҳалари тайёрланмоқда. Объектларда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишда 2021 йилда 3 та, 2022 йилда юқорида айтиб ўтганимиз каби 8 та, жами 11 та гидропостга рақамли технология ўрнатилди. “Тўғай-ёп” каналининг “0” қисмида янги қўйилган ақлли технология ёнида турган гидротехник Анвар Қутлиев билан суҳбатлашдик. -Аввалгидек сув сатҳини ўлчашдаги қийинчиликлар бугун йўқ. Каналдан қанча сув оқиб ўтаётганини мана шу қурилманинг ўзи ҳисоб китобини юритади, айни вақтнинг ўзида маълумотни электрон шаклда юқори ташкилотга етказади”, -дейди у. Кўп йиллардан буён шу соҳада ишлаб келаётган туман ирригация бўлими раҳбари Ҳамро Валиевнинг айтишича бўлимдаги 17 нафар мутаҳассис “Сув хўжалиги ва мелиорация коллежи”да ташкил қилинган ўқув қурсларида малака оширдилар. Бўлимда 2022 йилдан бошлаб “Agro subsidiya” ягона ахборот тизими жорий қилинган бўлиб, 15 та фермер хўжаликка субсидия ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар кўриб чиқиш учун ишчи гурухга тўғридан тўғри йўналтирилди. Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмларининг самарадорлигини ошириш, суғориладиган майдонларни сув билан барқарор таъминлашга эришишда жами 2227 гектар ер майдони, шундан 2000 гектар пахта, 152 гектар боғдорчилик, 75 гектар токзорчилик йўналиши бўйича ер майдонларида прогноз кўрсаткичларига мувоффиқ сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш манзилли дастури тасдиқланган. 24 та фермер хўжаликлари 1034,9 га пахта майдонларида қиймати 24867 млн. сўмлик томчилатиб суғориш бўйича манзилли дастури ишлаб чиқилиб, фойдаланишга топширилган. 5 та хўжаликда 51,4 та ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган. 2022 йилда “WBM Qo shko pir” кластери билан “Мастер Билдинг” корхоналари ўртасида шартномага биноан 548 гектар пахта майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. 21 та фермер хўжаликларида “Навоий гилам” корхонаси билан имзоланган шартномага кўра 210 гектар ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологияси ишга туширилди. Тизим таркибидаги каналларни лойқадан тозалаш учун 3 та экскаватор, 1 та бульдозер ишламоқда. -Тумандаги 5172 гектар майдонларга кузги буғдой экилган. Ҳозирда суғориш ишлари олиб борилмоқда, -дейди бўлим бош гидрометри, тажрибали ходима Адолат Ҳасанова. -2022 йил 11 октябр куни О.Жуманиёзов худудидаги “Махмуд бува” фермер хўжалигида буғдой майдонларини эгилувчан қувур ёрдамида суғориш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди. Сувчилик шарафли касб. Қўшкўпирлик ирригатор ва сувчиларнинг кузги-қишки ишлари билан танишар эканмиз, уларга келгуси йил ҳосили учун замин яратишдек мураккаб фаолиятларида омад тилаб хайрлашдик. Суратларда: 1. Гидротехник Анвар Қутлиев “Тўғай-ёп” канали кўпригида; 2. “Тўгай-ёп” каналининг бугунги кўриниши. Ш. ЖАББАРОВА, ўз мухбиримиз Download 14.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling