Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Ўсимликлар популяциясининг ѐш тузилмаси
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
Ўсимликлар популяциясининг ѐш тузилмаси. Фитоценоздаги муайян турларнинг,
ҳар хил ҳолатлардаги индивидларнинг йиғиндиси ценопопуляция тупроқда (ѐки унннг юзасида) ўз ҳаѐтчанлигиня йўқотмаган уруғлар, ниҳоллар ва ҳар хил ѐшдаги индивидлар киради. Ценопопуляциянинг таркибига баъзан ўт ўсимликларнинг иккиламчи тиним ҳолатдаги ер остки органлари — илдизпоя, пиѐзбош, тугунак кабилар ҳам киради. Шундай қилиб, жамоанинг турлар таркиби — ценопопуляциялар йиғиндисидир. Турларнинг ўзи эса популяциялар тизимидан иборатдир. Жамоада ҳар бир турнинг ценопопуляцияси майдон бирлигига тўғри келадиган сони ва ѐшларнинг нисбатлари билан фарқланиши мумкин. Т. А. Работнов ўсимликлар жамоасидаги ўсимликларнинг ҳаѐтини қуйидаги асосий ѐш даврларига ажратади: а) Латент даври. Бунда ўсимлик спора, уруғ ѐки мевалар ҳолида тиним даврида учрайди. Тиним даври ҳар хил ўсимликларда турлича давом этади. Масалан, теракнинг уруғи ҳаѐтчанлигини 3—4 кундан то 3 ҳафтагача сақлай олади, баъзи бир бегона ўт ўсимликлар зса уруғининг ҳаѐтчанлигини бир неча ўн йиллаб сақлай олади. Тупроқда турли ўсимликларнинг кўп сондаги уруғларини топиш мумкин. Улар қулай шароит вужудга келганда униб чиқиш хусусиятларига эгадир. Шу билан бирга ҳар йили янги уруғлар тупроққа тушиб туради. б) Виргил даври. Бу давр ўз навбатида ниҳол, ѐш ўсимлик ва вояга етган ҳолатларда кўриниб, ниҳоллар ѐш ўсимликлардан уруғ, палла баргларининг бўлиши билан фарқланади. в) Генератив давр. Ўсимлик ҳаѐтида споралар ѐки уруғлар билан кўпайишнинг бошланиши билан тавсифланади. г) Сенил (қарилик) даври. Ўсимликнинг ѐши улғайиши билан генератив кўпайиш хусусиятини йўқотади, ана шунда сенил даври бошланади. Популяция таркибида ўсимликнинг ҳар хил даврлари учратилиб шу турнинг жамоадан турғун сақланиб қолиш ҳолатини белгилайди ва унинг нормал ҳаѐт кечираѐтганидан далолат беради. Т.А.Работнов маълумотларига кўра инвазион, нормал ва регрессив турлардаги популяциялар ажратилади. Инвазион типдаги популяция дейилганда ўсимликлар жамоасига эндигина кириб келаѐтган популяциялар тушунилиб, уни ниҳоллар, ѐш ўсимлик ҳамда вояга етган ҳолда учратиш мумкин. Бундай популяциянинг уруғлари фитоценозга ташқаридан келиб қолиб, жамоада энг муҳим ўринни эгаллашя ѐкн мутлақо яшай олмаслиги ҳам мумкин. Регрессив турдаги популяция генератив кўпайиш хусусиятини йўқотган популяциядир. Улар одатда гулламайдилар ѐки гулласа ҳам уларнинг уруғлари унувчанлигини йўқотган. Ана шу ҳолат популяциянинг фитоценозда ўлиб, йўқолиб, чириб кетаѐтганидан далолат беради. Нормал турдаги ўсимликлар популяцияси жамоада тараққиѐт даврининг барча босқичларини тўлиқ ўтказувчи ўсимликлардир. Улар спора ѐки уруғлардан тортиб то вояга етган ўсимликлар кўринишида учрайди. Ценотик нуқтаи назардан улар ўсимликлар жамоасининг асосий популяцияси ҳисобланади. Популяциянинг ѐш тузилмаси ўсимлик ва ҳайвонларда ҳам бир неча омилларга 32 боғлиқ. Биринчи навбатда балоғатга, вояга етиш вақти, умр кўриш муддати, кўпайиш даври муддати, авлодларнинг давомийлиги, ота-онасидан бир вақтда туғиладиган индивидларнинг бунѐдга келиш муддати, ҳар хил жинс ва ѐшдаги индивидларнинг нобуд бўлиш характери, популяциянинг сон жиҳатдан ўзгариб туриш динамикаси кабиларга боғлиқ. Иккинчидан, юқоридаги омилларнинг тур ичидаги ҳар хил популяцияларда турлича кўринишда намоѐн бўлишидир. Бунда популяциянинг ѐш тузилмаси беқарорлиги билан тавсифланади. Ўсимлик ва ҳайвонларда популяциянинг ѐш тузилмасига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Аммо биз популяциянинг ѐш тузилмасини яхшироқ тасаввур қилиш учун одамлардаги ѐш даврларига оид маълумотлар билан чекланамиз. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling