Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Биоценозларда популяциялар сонининг идора этилиши
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
Биоценозларда популяциялар сонининг идора этилиши Популяциялар сонининт
ўзгариши аввало ўз-ўзини идора этиш жараѐни ҳисобланиб, икки хил, яъни модификацион ва регуляцион бошқарувчиларга ажратилади. Ҳар қандай популяция маълум шароитда ўртача даражадаги индивидлар сонига эга бўлади. Популяциялар сонининг модификацион ўзгариши тасодифий ҳодиса бўлиб, популяциянинг зичлиги билан боғлиқ бўлмаган турли омиллар таъсирида содир бўлади. Популяциялар сонини модификацияловчи омилларга барча абиотик омиллар, организмларнинг ўзаро таъсири, озуқанинг миқдори ва сифати, душманларнинг фаоллиги ва бошқалар киради. Регуляцион ўзгаришлар популяциянинг дастлабки ҳолатига қайтиши ҳисобланиб, регуляцияловчи омиллар фақат популяция сонини ўзгартириб қолмай, унинг тебранишларини ҳам камайтиради. Регуляцияловчи кучлар сифатида организмлар ўртасидаги, турлар ичидаги ва турлараро муносабатлар катта роль ўйнайди. Табиий шароитда популяциялар сонининг ўзгариши ўз-ўзидан идора этиладиган жараѐндир. Инсон томонидан қулай равишда ҳосил қилинган жамоаларда бошқарувчи боғланишлар кучсиз бўлганлиги учун биоценозда айрим турларнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиш хавфи кузатилади. Организмлар сонининг ўзгаришини аниқлашда ўзгартирувчи ва бошқарувчи омиллар катта амалий аҳамиятга эга. Популяциялар сони ўзгаришининг уч асосий тури маълум. Уларнинг биринчиси барқарор тур ҳисобланиб, популяциялар сони биоценозда унча ўзгармайди, яъни популяциянинг гомеостази ҳолати юз беради: бунга юқори яшовчанлик кўрсаткичи ва бошқа хусусиятлар сабаб бўлади. Иккинчиси флуктуацион тур деб аталади ва бунда маълум оралиқларда жшуляциялар сони ўзгаришга учрайди. Флуктуацион турда бир неча давр фазалар ажратилади. Учинчи тур портловчи тур, дейилади. Бунда популяция тўсатдан сон жиҳатидан кўпайиб кетади, унинг барқорор ҳолатга келиши ҳам секин боради ва бир неча босқичларни ўтайди. Популяцияларнинг ўзгариш механизми ўрмон жамоаларидаги ҳашаротларда яхши ўрганилган. Ҳашаротлар деярли дарахтларнинг барча қисмлари билан озиқланади, лекин ўсимликларга хавф туғдирмайди. Баъзи турлар ўтроқ ҳаѐт кечиргани учун уларни текинхўр анча зарарлаб туради. Популяция сони ўзгаришининг иккинчи тур кўринишда бориши кўпчилик ксилофаг (пўстлоқхўр ва ѐғочхўр) лар учун характерлидир. Мўйловдор қўнғизлар ва пўстлоқхўрларнинг дарахтларга биргаликда тушиши ва яшаши характерлидир. Бу эса ўз навбатида улар ўртасидаги рақобатни кучайтиради, натижада популяциялар сон жиҳатидан ўз-ўзидан бошқарилишга олиб келади. Портлаш йўли билан ялпи кўпайиш ўрмондаги айрим ҳашарот турлари учун хосдир. Зараркунандаларнннг сон жиҳатдан ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш уларга нисбатан у ѐки бу кураш чораларини қўллаш муддати ва кураш меъѐрини аниқлаш каби имкониятларни беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам популяциянинг ўзтариш механизмини аниқлашда ҳар бир турнинг экологик хусусиятлари, тур атрофидаги биотик шароитлар ва ўзгартувчи (модификацияловчи) омилларнинг таъсир этиш характери ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш керак. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling