Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


МАВЗУ-6. БИОЦЕНОЗЛАР ВА ЭКОСИСТЕМАЛАР


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

 
МАВЗУ-6. БИОЦЕНОЗЛАР ВА ЭКОСИСТЕМАЛАР 
 

Экологик ниша. 

Биоценоз тузилмаси. 

Биоценознинг фазовий тузилмаси 

Биоценозларда 
популяциялар 
сонининг 
идора 
этилиши.ю 

Экосистемалар 

Экосистемада 
моддалар 
айланишини. 

Экосистемаларнинг 
ўзгариши 

Экосистемаларнинг ўзгариши 
Сайѐрадаги барча ўсимлик ва ҳайвонлар одатда жамоа ҳолида яшайди. Жамоа 
дейилганда ривожланишнинг турли поғонасида бўлган бир гуруҳ тирик организмларнинг 
муайян шароитда биргаликда яшаши тушунилади. Бунда улар ўзаро муносабатда бўладилар. 
Муайян 
тупроқ 
шароитида 
ўсимликлар,хайвонлар, 
айрим 
замбуруғлар 
ва 
микроорганизмларнинг биргаликда яшашига биогеоценоз дейилади. Фақат бир неча тур 
ўсимлик биргаликда қавм бўлиб яшаса фитоценоз (ўсимликлар жамоаси) дейилади. Худди 
шу сингари фақат бир неча тур ҳайвонларнинг биргаликда қавм бўлиб яшашига зооценоз 
(ҳайвонлар жамоаси) дейилади. Тирик организмларнинг бирбирларига ўзаро таъсири 
муҳитнинг биотик омиллари деб қаралса, уларнинг атрофини ўраб олган барча тирик 
организмлар биоценотик муҳитни ташкил этади. Ҳар бир тур нормал ҳаѐт кечириши учун у 
якка холда яшай олмайди, балки атрофидаги бошқа тирик организмлар билан биргаликда 
ҳаѐт кечиради. 
Шундай қилиб, биоценоз (лотинча «биос»—ҳаѐт. «ценоз»— умумий) дейилганда бир 
хил муҳитга мослашиб олган ва бир жойнинг ўзида бирга яшайдиган барча организмлар 


36 
тушунилади. Биоценознинг катта-кичиклиги ҳар хил бўлиши мумкин. Бунга оддий лишайнк 
дўнглигидан тортиб то ўрмон, дашт, чўл ва шунга ўхшаш йирик ландшафтларни мисол 
қилиб кўрсатиш мумкин. Кичик ўлчамдаги биоценозлар (дарахт танаси ѐки баргидаги, 
ботқоқликдаги мохлардан иборат дўнгликлар, чумолилар уяси ва бошқалар) учун 
микрожамоа биоценотик гуруҳлар каби атамалар ишлатилади. Ер шарида турлича яшаш 
шароитлари мавжуд бўлиб, улар маълум даражада ажратиб олинган ҳолда турлар 
ўртасидаги муносабатларни ўрганишда қўл келади. Ана шундай яшаш шароитлари биотоп 
деб аталади. 
Биоценознинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг турлар таркибидир. Айни бир 
биоценоз учун хос бўлган ўсимлик ва ҳайвон турларининг умумий сони деярли доимий 
бўлиб, ҳар хил турдаги биоценозларда у кескин ўзгариб туради. Нам тропик ўрмонлардаги 
биоценозлар турларга бой ҳисобланса, қурғоқчил ва совуқ вилоятлардаги биоценозларда 
турлар кам учрайди. Майдон бирлигига тўғри келадиган турлар сони биоценознинг турларга 
тўйинганлиги деб аталади. У ҳам турли биоценозларда турлар таркиби каби ўзгариб туради. 
Ҳар қандай биоценоз маълум таркибдаги ҳукмронлик қилувчи ҳаѐт шаклларига эга бўлади. 
Масалан, ўрмон биоценозларида фанерофитлар ҳукмронлик қилса, ўт ўсимликлардан 
ташкил топган биоценозларда гемикириптофитлар, арид (қурғоқчил) вилоятларда эса 
хамефитлар ва терофитлар ҳукмронлик қилади. Биоценоз, одатда фитоценоз, зооценоз, 
микоценоз ва микробиоценозлардан ташкил топади. Биоценоз ва у билан боғланган 
биотопнинг чегаралари биринчи навбатда ўсимлик қоплами ўзгариши билан аниқланади. 
Шунинг учун ҳам биз қуйида биоценознинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган фитоценоз 
ва унинг баъзи бир хусусиятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Фитоценоз ѐки ўсимликлар 
жамоаси дейилганда Ер юзининг бир хилдаги муайян участкаларида қавм (гуруҳ) бўлиб 
яшаѐтган тубан ва юксак ўсимликлар йиғиндиси тушунилади. Улар ўзаро бир-бирлари 
билан ҳамда яшаш шароитлари билан алоқада бўлиб, натижада ўзига хос махсус муҳитни 
ҳосил қилади. Ҳар қандай ўсимлик жамоаси (фитоценоз) ҳам турлар таркиби, турлар 
ўртасидаги ўзаро миқдор ва сифат муносабатлари, қаватлик (ярус) горизонтал тузилиш
ташқи қиѐфаси, даврийлиги, ҳаѐт шаклларининг хилма-хиллиги, яшаш жойининг характери 
ва шунга ўхшаш бир неча хусусиятлари билан тавсифланади ва бир-биридан фарқланади. 
Фитоценозни ҳосил қилишда ўсимликлар орасида сон жиҳатидан кўпчиликни ташкил 
этувчи ѐки кўзга яққол ташланувчи тур ажратилади ва бу тур одатда ҳукмрон (ѐки 
доминант) тур дейилади. Демак, доминантлар ѐки ҳукмрон бўлиб ҳисобланган турлар 
миқдор жиҳатдан кўп учрайди ва бошқа турлар орасида яққол кўриниб туради. Улар асосан 
органик масса тўпловчи ҳамда фитоценознинг фонини (кўринишини) ва характерини 
белгилайди. Доминант турларга мисол қилиб қарағайзор ўрмонларидаги оддий қарағайни, 
қорақарағайзорлардаги қорақарағайни, Ўрта Осиѐ тоғларининг арчазорларида ўсувчи 
арчанинг бир неча турларини, сакоовулли чўлларда эса саксовулни кўрсатиш мумкин. 
Жамоада ҳар қандай доминант турлар биоценозга таъсир этавермайди. Улар орасида 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling