Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экосистема тушунчаси фанга 1935 йили инглиз экологи А.Тенсли
Экосистемалар Яшаш шароити ўхшаш ва ўзаро муносабати натижа:ида бир-бирига
таъсир кўрсатувчи ҳар хил турга мансуб бўлган биргаликда яшовчи организмлар йиғиндисига экологик система дейилади. Ўрмон, чўл, ўтлоқ, сув ҳавзаси ва бошқалар экосистемага мисол бўла олади. Маълумки, ҳар хил турдаги организмлар бир-бирларига ва теварак-атрофидаги жонсиз табиатга ҳар томонлама мослашганлар; бундай узвий 40 боғланишлар биоценозларни ташкил этади. Биоценоз умумий табиий комплекс биогеоценознинг бир қисмидир. Экосистема тушунчаси фанга 1935 йили инглиз экологи А.Тенсли томонидан киритилган. Биогеоценоз («биос»— ҳаѐт, «гео»— ер, «ценоз»— умумий ѐки жамоа) тушунчасини эса рус ботаник олими, акад. В.Н.Сукачев таклиф этган. Шундай қилиб, биогеоценоз (ѐки экосистема) дейилганда ўзаро ички қарама-қаршиликлар бирлиги асосида доимо ҳаракатда ва ривожланишда бўлган, ўзига хос модда ва энергия алмашинуви ҳамда табиатнинг бошқа ҳодисалари билан Ер юзининг муайян қисмида бир хил табиий ҳодисаларнинг бир-бирлари билан ўзига хос тарзда таъсир этувчи бириималар йиғиндиси тушунилади. Кўпинча экосистема ва биогеоценоз тушунчалари бир-бирининг синоними сифатида қўлланилади ва деярли бир хил маънони билдқради. Аммо баъзи томонлари билан улар фарқланади (9-жадвалга қаранг). Биогеоценоз ва экосистемаларнинг баъзи бир фарқлари 4- жадвал Биогеоценоз Экосистема 1. Табиий ҳодиса ҳисобланади 2. Маълум табиий чегарага эга булган фазовий бирлик; у қўшни биогеоценозлардан (фитоценози билан ажралиб туоади 3. Биогеоценоз таркибига одам кирмайди Табиий ѐки бутунлай сунъий ҳодиса бўлиши мумкин Функционал бирлик бўлгани учун қўшни экосистемалардан ажралиб туриши шарт эмас. Йирик экосистемалар одатда одам таъсирдаа бўлади Биогеоценознинг асосий компонентлари атмосфера, тоғ жинслари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ҳисобланади. Унинг органик дунѐси (ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғлар ,микроорганизмлар) биоценоз деб аталиб, муҳит эса экотоп дейилади. Экотоп ўз навбатида климатоп (атмосфера) ва эдафотоп (тупроқ) деган таркибий қисмлардан иборат. Биогеоценозлар ҳар хил ўлчамда, яъни кичик ва катта майдонда бўлиши мумкин. Ботқоқликдаги дўнглик, ўрмондаги тўнка, бирор ҳайвон уяси (ин) атрофи, аквариум кабилар кичик биогеоценозларга мисол бўлса, ўрмон, дашт, чўл, ўтлоқзор ва бошқа майдонлар йирик биогеоценозлардир. А. Тенсли таърифига кўра экосистема ички ва ташқи доираларда моддалар ва энергия алмашинувига эга бўлган тирик ва жонсиз компонентларнинг чексиз барқарор системасидир. Шундай қилиб, экосистема микроорганизмларга эга бўлган бир томчи сув, ўрмон, тувакдаги ўсимлик, космик кема ва бошқалардир. Экосистемалар биогеоценозга нисбатан кенгроқ тушунча ҳисобланади. Ҳар қандай биогеоценоз ўз навбатида экосистема бўла олади, аммо ҳар қандай экосистемани биогеоценоз деб бўлмайди. Экосистемада моддалар айланишини таъминлаш учун маълум миқдорда керак бўладиган анорганик моддалар заҳираси ва бажараѐтган иши жиҳатидан уч хил экологик гуруҳни ташкил этувчи организмлар бўлишя зарур. Биринчи гуруҳга яшил ўсимликлар киради. Улар қуруқликдаги ҳар қандай биоценознинг асосий таркиби ва энергия манбаи сифатида хизмат қилади. Бундай автотроф организмлар продуцентлар деб аталади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling