Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Экосистемаларнинг биологик маҳсулдорлиги
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
Экосистемаларнинг биологик маҳсулдорлиги Жамоанинг ҳаѐт фаолияти
натижасида органик моддалар тўпланади ва сарф бўлиб туради. Демак, ҳар бир экосистема маълум даражада маҳсулдорликка эга. Биомассанинг ҳосил бўлиш тезлиги биологик маҳсулдорлик деб аталади, у айрим турлар, бутун экологик система ҳаѐт фаолияти энергиясининг энг муҳим кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Экосистеманинг асосий ѐки бирламчи маҳсулдорлиги яшил ўсимликлар томонидан фотосинтез жараѐни натижасида вақт бирлигида тўпланган маҳсулот ҳисобланади. Масалан, фотосинтез натижасида ўрмондаги ўсимликлар 1 га майдонда 5 т органик модда ҳосил қилса, бу умумий ѐки ялпи бирламчи маҳсулдорли деб қаралади. Аммо ўсимликнинг ҳаѐти учун ҳам ҳосил бўлган моддалар сарф бўлади. Шунинг учун вақт ва майдон бирлигига тўғри келувчи биомасса бир оз кам бўлади. Экосистемада тўпланган барча маҳсулот (нафас олишга сарф бўлгандан ташқари) жамоанинг ҳақиқий бирламчи маҳсулдорлигини ташкил этади Ҳақиқий бирламчи маҳсулдорликни ҳосил қилувчи органик моддалар гетеротроф организмлар учун ўзлаштирилиши мумкин. Биомасса дейилганда жамоадаги барча тирик организмлар умумий оғирлиринннг йиғиндиси тушунилади. Консументлар ҳам ҳақиқий бирламчи маҳсулот ҳисобига органик модда тўплайди. Улар ҳосил қилган маҳсулдорлик 42 иккиламчи ҳисобланади. Ҳисоблашларнинг кўрсатишича, 1 га ўрмон жамоаси йилига ўртача Қуѐш нурининг 2,1-10 9 кЖ энергиясини ўзлаштиради. Агарда шу ердаги ўсимликлар ѐқиб юборилса атиги 1Д-10 6 кЖ ѐки тўпланган энергиянинг 0,5% ни ташкил этади. Демак, продуцентлар томонидан тўпланадиган бирламчи маҳсулдорлик жуда кам экан. Иккиламчи эса бундан ҳам кам миқдорда бўлади. Озуқа занжирининг бир бўғинидан иккинчисига ўтиши вақтида 80—99% энергия сарф бўлади. 1 м 2 майдондаги ўсимликлар бир суткада ҳосил қилган моддалар эквиваленти тахминан 84 кЖ ни ташкил этса, бирламчи консументлар ҳосил қилгани 8,4 кЖ, иккиламчи консументларники 0, 8 кЖ дан ошмайди. 1 кг мол гўшти ҳосил бўлиши учун 90 кг кўк ўт массаси зарур бўлади. Эманзор (дубзор) ўрмонларда йиллик тўпланган органик моддаларда 9 миллиард ккал потенциал энергия йиғилади. Тўпланган органик моддаларнинг деярлк ярми ўсимликларнинг нафас олиши учун кетади. Ўсимликларнинг ер устки қисмларидаги органик модда йилига гектарига 5—6 т (қуруқ вазнда), ер остки қисмларида эса 3—4 т кўпаяди, жами тўпланган йиллик бирламчи биомасса 10 тоннани ташкил этади. Бу массанинг 4 тоннаси барглар, гул, мева ва шунга ўхшашларга тўғри келади. Ўрмонда ўсимликларни истеъмол қиладиган ҳайвон турлари уларга озуқа бўладиган ўсимлик турларига ниобатан анча кўп бўлади, ҳайвонларнинг биомассасининг йиғиндиси ниҳоятда кам. Масалан, туѐқлилар (буғу, кийик, ѐввойи чўчқа) биомассаси гектарига 2 кг, кемирувчилар ва сутэмизувчилар ҳамда майда ҳайвонларники 5 кг, қушлар биомассаси эса 1—3 кг. Юқорида энергиянинг автотроф организмлар органик моддалари кимѐвий боғларида тўпланиши, кейинчалик гетеротроф организмларга ем бўлиши, ҳайвон томонидан ўзлаштирилган энергиянинг кўп қисми унинг ҳаѐт фаолияти учун сарфланиши, озуқадаги энергиянинг фақат 5—20%игина ҳайвоннинг ўсиши учун сарфланиши тўғрисида фикр юритилди. Ўтхўр ҳайвоннинг йиртқич томонидан истеъмол қилинишида озуқадаги энергиянинг яна каттароқ бир қисми йўқолади. Фойдали энергиянинг шундай кўп сарф бўлтани учун ҳам озуқа занжирлари узун бўлмайди. Озуқа занжирларининг кейинги ҳалқаларида масса тобора камайиб боради. Масалан, 1 т ўсимликдан ўрта ҳисобда 10 кг ўтхўр ҳайвон гавдаси массаси ҳосил бўлиши мумкин. Озуқа занжирининг асоси ҳисобланган ўсимлик массаси ўтхўр ҳайвонларнинг умумий массасидан ҳамиша бир неча баробар кўп бўлади. Шундай қилиб, табиатда экологик Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling