Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

Антропоген омиллар. Антропоген омиллар ҳозирги вақтда табиатдаги энр кучли 
омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Инсон тирик организмларга тўғридан-тўғри таъсир 


23 
этиб ѐка яшаш шароитини ўзгартириб унинг тарқалишига ѐки қирилиб йўқ бўлишига 
сабабчи бўлиши мумкин. Инсон. камида 70 миллион йил давомида таркиб топган тирик 
дунѐ манзарасини бир неча ўн йилда ўзгартириб юборди. Унинг тирик организмларга 
салбий таъсири натижасида Ер юзида кўплаб ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетди.
Овчилик билан шуғулланиш дастлаб озуқага бўлган талабни қондириш мақсадида олиб 
борилган бўлса, кейинчалик кийим кечак ва ҳар хил қимматли материаллар олиш учун авж 
олиб кетди. Бу ўа навбатида кўпчилик ҳайвонларни йўқ қилиб юборди. Масалан, денгиз 
сигири 26 йил давомида бутунлай қирилиб кетди. Бундай мисолларни жуда кўплаб 
келтириш мумкин.Аҳволнинг кескинлашганлиги ҳисобга олинган ҳолда табиатни
муҳофаза қилиш бирлашмаси томонидан «Қизил китоб» чоп этилди. Унга йўқолиш 
арафасидаги ѐки ноѐб турлар киритилган. Масалан, республикамизда ѐввойи ҳайвонларнинг 
99, паррандаларнинг 410, балиқларнинг 79 тури мавжуд бўлиб, улардан 32 ҳайвон, 31
парранда, 5 балиқ тури Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган. (Унинг 
биринчи нашрида 163 тур ўсимлик ноѐб ва йўқолиб бораѐтган турлар сифатида 
кўрсатилган бўлса, кейинги тайѐрланаѐтган нашрига 400 тур ўсимлик киритилиши кўзда 
тутилган. «Қизил китоб»ларнинг мақсади хавф хатар остида қолган кўпчилик ўсимлик ва 
ҳайвон турларини сақлаб қолишдан иборатдир.Қўриқхона ва миллий боғларда ўсимлик ва 
ҳайвонларни муҳофаза қилиш натижасида ҳам бир қанча турларнинг йўқолиш хавфи 
бартараф этилди. Инсоннинг онгли ѐки онгсиз равишда ўсимлик ва ҳайвон турларини Ер 
шарининг бир жойидан иккинчи жойига олиб бориши баъзан флора ва фауна таркибини 
бирмунча ўзгартириб юборди. Инсон таъсири натижасида уйда яшовчи ҳайвонлар, уй
сячқонлари, каламушлар, пашшалар, сувараклар, ўсимликлардан қоқиўт, гумай, мачин, 
итузум, жағ-жағ, оқ шўра ва бошқалар жуда кевг тарқалган. 
Инсон томонидан ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаш шароитлари ўзгартирилди. 
Натижада муайян жойда яшаѐтган ўсимлик ва ҳайвонлар жамоалари йўқ бўлиб ѐки уларнинг 
шароити кескин ўзгариб кетди. Масалан, тоғ ўрмонларида дарахтларни кесиб ташлаш
шубҳасиз уларнинг остида яшаѐтган соясевар ўсимликларни яшаш имконидан маҳрум 
қилди. Бундан ташқари ҳаѐти дарахтлар билан боғланган (озиқланувчи, уя қурган) 
қушларнинг йўқолишига ҳам олиб келди. Худди шунингдек яшаш шароитларининг кескин 
ўзгариши (ерларни ҳайдаш, фойдали қазилмаларни ковлаб олиш, чиқиндиларни ташлаб 
қўйиш, ўтлоқзорларни ўриб ташлаш, у ерларда уй ҳайвонларини сурункасига боқиш 
кабилар) ушбу ҳудудлар органик дунѐсининг таркибини ўзгартириб, баъзи турлар учун 
қулай шароит вужудга келтирса, иккинчи бир турлар учун яшаш имкониятидан маҳрум . 
бўлишга олиб келди. Биз ҳозирги вақтда инсон томонидан кескин ўзгартириб юборилган 
сайѐрада яшамоқдамиз.
Йилдан-йилга табиий ҳолдаги ландшафтлар ва жамоалар 
эгаллаган майдонлар қисқариб кетмоқда ва уларнинг ўрнини инсон таъсиридаги 
ландшафтлар ва жамоалар эгалламоқда. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling