Мундарижа Кириш I боб. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида асосий воситалар ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг назарий асослари
Download 162.93 Kb.
|
Эльбрус БМИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Консервацияланган асосий воситалар
- 1.2. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитидаасосий воситалар ҳисоби ҳамда аудитнинг олдига қўйилган вазифалари
- тармoқ дастурлари
Бошқа асосий воситалар - юқорида келтирилган гурухларда санаб ўтилмаган асосий воситалар. Уларга қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этадиган, лекин иншоотларга ҳам, ускуналарга хам киритилмайдиган техник мақсадли воситалар. Булар суюқликларни сақлаш идишлари (чанлар, бочкалар, баклар ва шу кабилар), иншоотларга кирмайдиган, сочиладиган, тўкиладиган, донали ва идиш-донали маҳсулотлар учун жиҳозлар ва идишлар, ишлаб чиқариш операцияларини енгиллаштиришга хизмат қиладиган мебель ва жиҳозлар (иш столлари, музлатгич пештахталари ва иссиқлик пештахталаридан ташқари пештахталар, савдо жавонлари, стеллажлар ва шу кабилар); - ишлаб чиқариш жараёнида бевосита фойдаланилмайдиган идора ва хўжалик анжомлари воситалари – ёнғинга қарши курашиш воситалари, спорт инвентарлари; - кутубхона жамғармалари ва бошқалар. Тасниф объекти сифатида фақат мустақил вазифага эга бўлган ва бирор бир бошқа объектнинг қисми ҳисобланмаган воситаларгина бўлиш мумкин. Консервацияланган асосий воситалар - хукумат идораларининг қарорлари асосида захирага ўтказилган ва консервацияланган асосий воситалар. Қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий фондларни консервациялаш ва консервациялашдан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 августдаги 397-сон махсус қарори билан тасдиқланган. 1.2. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитидаасосий воситалар ҳисоби ҳамда аудитнинг олдига қўйилган вазифалари Республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида асосий капиталнинг мулк таркибида давлат мулкининг улуши камайиб, бошқа мулкчилик шакллари, шу жумладан, хусусий мулкнинг улуши орта боради. Хусусий мулкнинг улуши кўпайиб бориши Республика иқтисодиётида мол-мулкдан фойдаланиш даражаси ортиб бораётганлигидан далолат бериб, мулкка бўлган муносабатнинг янада яхшиланишига имкон яратади ва бу хусусий мулкка маблағларни жалб қилиш миқдорини оширади. Хусусий мулк улушининг ортиб бориши мулкчилик шакллари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида ўз ифодасини топади. Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилишда халқаро тамойилларга асосланган ҳисобварақлар режасининг қабул қилиниши навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Янги ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиб келаётган корхоналарнинг ташқи иқтисодий алоқаларга киришишида, жаҳон иқтисодий интеграциясига қўшилишида асосий восита бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини эркинлаштириш, миллий иқтисодиётимиз хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш ва интеграллашиш асосида ҳисоб тизимини жумладан бухгалтерия ҳисобини ҳам халқаро талаб даражасига мослашишини талаб этади. Юртбошимиз таъкидлаганидек бюджетнинг даромадларини шакллантириш, молиявий имкониятларини яхшилаш давлат бюджетини барқарор суратда тўлдириб турилиши, мамлакат иқтисодиётини янада юксалтириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби соҳасида олиб борилган ислоҳотларнинг яққол мисоли сифатида, 2016 йил 16 апрелда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган. «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом, халқаро стандарт талаблари даражасига мос равишда ишлаб чиқилган миллий стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинганлигини айтиб ўтиш мумкин. Бу эса бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни замон талаби, иқтисодий муносабатларнинг заруриятидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилишни тақозо этади4. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини бозор иқтисодиётига мос равишда шакиллантириш, мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий ҳисобот маълумотларини фойдаланувчилар учун содда тартибда юритишдан иборатдир. Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет билан бўладиган ҳисоблашишларни, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун, Солиқ Кодекси, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талаблари асосида олиб борилиши, солиқларнинг молиявий ҳисобининг янада такомиллашишига олиб келади. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини юритишда, молиявий ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини шакллантиришда бухгалтерия ҳисоби муҳим рол ўйнайди. Бухгалтерия ҳисоби орқали хўжалик субъектлар молиявий хўжалик фаолиятини бошқариш билан бир қаторда солиқлар ҳисобини жумладан, билвосита солиқлар ҳисобини тўғри ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти яратилади. Хўжалик субъектларида солиқлар ҳисобини тўғри йўлга қўйиш, уни такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланган. Бугунги кунда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро талабларга мувофиқ юритиш Ўзбекистонда ҳам тобора долзарб вазифага айланмоқда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида республикада халқаро стандартларга тўла-тўкис мос келувчи бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ишлаб чиқилди ва амалиётга кенг татбиқ этилмоқда. Бухгалтерия ҳисоби шакллари ва усулларини танлашда хўжалик юритувчи субъектларнинг мустақиллигини кенгайтирибгина қолмасдан, солиқларнинг молиявий ҳисоби ва ҳисобот ахборотининг ишончлилиги учун уларнинг масъулиятини янада оширди. Н.А. Соколова шундай деб таъкидлайди. “Ҳисоботини миллий стандарт талабидаги солиққа тортишни мослаштиришни айтиб ўтдилар. Молиявий ҳисоботини (БҲҲС), га мувофиқ тайёрланганлигини, биринчидан маблағ бозор талабига хизмат қилиши керак, қайсики солиқ ташкилотлари манфаатларидан жиддий фарқ қилиши мумкин. Шундай қилиб, молиявий ва солиқ ҳисоботини мумкин қадар фарқлаш керак”5 деб ўз фикрини билдирган. Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиниши, энг аввало, халқаро тажриба амалиётидан келиб чиққан ҳолда, бухгалтерия ҳисобини бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобига ажратилган ҳолда ташкил этиш нафақат хўжалик юритувчи субъектларнинг, балки барча манфаатдор томонларнинг, шу жумладан, давлатимизнинг иқтисодий истиқболини ошириш учун ҳам хизмат қилади. Хўжалик субъектларида солиқларнинг молиявий ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, юқорида қайд этилган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида юритишдан иборатдир. Хўжалик субъектларида бухгалтeрия ҳисоби маълум тартиб ва қоидалар асосида юритилиши лозим. Бунда асосий муаммо шундай қоидаларни ишлаб чиқишни талаб қиладики, шу қоидаларни жорий этилиши бухгалтeрия ҳисобини юритишга самарали таъсир кўрсатиши лозим. Бунда молиявий ва бошқарув ҳисобини тўғри ва ўз вақтида ташкил этилиши тушунилади. Хўжалик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ишчи счётлар режасини тузадилар ва у хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади. Бунда хўжалик юритувчи субъектларида солиқларнинг молиявий ҳисобини тўғри ташкил этилишини ва ўз вақтида юритилишини таминлаш учун ҳисоб сиёсатидаги ишчи счётлар режасини ташкил этилиши тушунилади. Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асосини ва тартибини ҳисоб сиёсати белгилайди. Ўзбекистон Республикаси 1-сонли (БҲМС)да ҳисоб сиёсатига қуйидагича таъриф берилган: «ҳисоб юритиш сиёсати деганда, хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш асослари ва қоидаларига мос равишда усулларининг қўлланилиши тушунилади»6. Ижтимоий-иқтисодий жараён барча бойликларни, жумладан, ҳар бир хўжалик субъектларининг мол-мулкини ҳам, тўғри ҳисобга олиб боришни тақозо қилади. ҳар бир хўжалик субъектининг мулки муайян давлат ҳудудида шаклланганлиги туфайли мазкур давлатга дахлдордир. Демак, хусусий мулк мамлакат умуммулкининг бир қисми. Шу туфайли давлат хусусий мулкнинг дахлсизлигини таъминлаши ва уни қонунийлигини назорат қилиши лозим бўлади. Давлат хусусий мулкни солиққа тортиш йўли билан фуқаролар мулкининг қонунийлиги ва унинг ҳаракатини назорат қилиб боради. Бу эса давлат ҳудудидаги барча мол-мулкнинг тўғри ҳисоб-китобини юритиш ва улардан тегишли миқдорда солиқ ундириб бориш механизмини яратишни тақозо этади. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкидан солиқ ундириш назарда тутилган. Иқтисодиётнинг эркинлашуви, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви, ўз навбатида, мавжуд қонунчилик базасини доимий равишда такомиллаштириб боришни, уни халқаро меъёрлар ва стандартларга мослаштириб боришни талаб этади. Халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг соддалаштирилган тизими, хўжалик юритувчи субъектнинг олиб бораётган фаолияти ва иқтисодий аҳволи тўғрисида тўлиқ тасаввур шакллантиришда ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, бухгалтерия ҳужжатларини барча фойдаланувчиларга, жумладан, чет эл инвесторларига қулайлигини оширади. Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари халқаро стандарлар асосида ишлаб чиқилмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари Халқаро бухгалтерия стандартлари қўмитаси (ХБСҚ) томонидан ишлаб чиқилади. Ушбу қўмита 1973 йилда тўққиз мамлакат (Канада, Австрия, Германия, Франция, Япония, Мексика, Нидерландия, Буюк Британия ва АҚШ) нинг профессионал бухгалтерия тузилмалари томонидан таъсис этилган. Айни вақтга келиб мазкур ташкилот 30 дан ортиқ стандартни ишлаб чиқди ва эълон қилди. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро талабларга мувофиқ ислоҳ қилиш кейинги вақтларда республикамизда тобора ўзига хос масала бўлиб бормоқда. Бунга, биринчидан, халқаро бозорларда иш олиб борадиган компаниялар ўртасида муносиб муомала тили бўлишини талаб қилувчи жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши, иккинчидан, халқаро стандартларни чуқур ўрганиш ва уларни мамлакатимиз амалиётида кенг қўлланиш зарурлиги сабаб бўлмоқда. Шу боисдан ҳам бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини ишлаб чиқишда бевосита халқаро стандартларга таянилмоқда. Асосий воситалар ҳисобини юритишда меъёрий ҳужжат ҳисобланмиш миллий стандартларни амалга киритиш зарурати энг аввало, асосий воситалар ҳисобининг базавий қоидалари ва тамойилларини тушунтириш ва умумлаштириш, асосий тушунчаларни баён қилиш, ҳисобга олиш усулларини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикасида асосий воситалар ҳисобининг ўзига хос хусусиятларини қўллашдан иборат бўлиб ҳисобланади. «Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМС хўжалик субъектлари томонидан барча асосий воситаларни, жумладан, муддатли ижарани ҳам ҳисобга олиш чоғида қўлланилади. Бухгалтерия ҳисобининг бошқа стандартларида келтирилган шартлар бўйича асосий воситаларни ҳисобга олиш юзасидан бухгалтерия ҳисобининг бошқа услуби қўлланиши талаб этилган, ёки шунга йўл қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Лойихалаш ташкилотлари лойиха-смета хужжатларида тайёрлаш муддатларини ажратган холда қурилиш муддати меъёрини кўрсатишлари шарт. Лойиха-смета хужжатларида қурилиш муддати меъёри кўрсатилмаган такдирда, буюртмачи лойихалаш ташкилотидан муайян объект бўйича қурилиш муддатининг меъёри тўғрисида хулоса олишга мажбур. Меъёрдаги муддатда ўрнатилмаган ускуналар учун мол-мулк солиғини тўловчилар бўлиб капитал маблағлар ҳисобига қайта жихозланадиган объектларда монтаж қилиш талаб қилинадиган ва ўрнатишга белгиланган технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш ускуналари бўлган (устахоналар, тажриба қурилмалари ва лабораториялар учун ускуналарни қўшиб) юридик шахслар ҳисобланади. Меъёрдаги муддатда ўрнатилмаган ускуналар учун Солиқсолиш объекти бўлиб ўрнатишга белгиланган ускуналар қиймати ҳисобланади, улар қаторига монтаж қилишни талаб қиладиган, фақат қисмларини йиғиш ва пойдеворга ёки устунларга, полга, қаватлараро тўсиқларга ва бошқа бино ва иншоотларни кўтариб турувчи конструкцияларга ўрнатиладиган ускуналар ҳамда ускуналарни ҳисобга олиш ҳисобварағида ҳисобланадиган шундай ускуналарнинг эҳтиёт қисмлар тўплами (меъёрдаги муддатда ўрнатилмаган ускуналар қисмида) ҳисобланади. Ушбу ускуналар таркибига ўрнатиладиган ускуналар қаторида монтаж қилиш учун белгиланган назорат-ўлчов аппаратураси ёки бошқа асбоблар ҳам киради. Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилишида тасдиқланган қурилиш муддати ва тайёрлаб қўйилган захиралар меъёрига мувофиқ ҳар бир объект бўйича технологик ёки бошқа ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш жадвали белгиланган бўлиши лозим. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилиш жадвалида қуйидаги муддатларда топшириш ҳисобга олинади: - йирик технология ва энергетика ускуналари - уларни номма-ном рўйхатлари бўйича монтаж қилиш ва етказиб бериш жадвалларининг режадаги муддати ўтиб кетгандан кейин; - технология ускуналари, технология линиялари, қурилмалар ва бошқа умумзавод ускуналари - ускуналарни монтажга топширишининг режадаги муддати ўтгандан кейин, лекин олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда; - комплект импорт ускуналари - уларни монтажга топширишнинг режадаги муддати ўтиб кетгандан кейин, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, агар техник шарт-шароитларига кўра ускунани қисмлар бўйича монтаж қилиш мумкин бўлмаса, уларни монтажга топшириш муддати ускуналар бутун комплектининг келиб тушиши пайтидан ҳисобланади; - қисмларга ажратилган импорт ускуналари, шунингдек кабель махсулотлари, симлар ва трослар - уларни монтажга топширишнинг режадаги муддати ўтгандан кейин, лекин олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатда. Ускуналарни монтаж қилиш ва ўрнатиш учун меъёрлар ва жадваллар бўлмаганида солиқ қуйидаги муддатларда тўланади: - ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган ускуналарнинг ўрнатилмаганлиги учун - сотиб олинганига бир йиллик муддат тўлганидан кейинги ойдан бошлаб; - ноишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар бўйича - сотиб олинганига олти ой тугагандан кейин. Мамлакатимиздаги маҳсулoт экспорт қиладиган кoрxoналарни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, экспорт салoҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган амалий чoралар муҳим аҳамиятга эга, жумладан 2009 йилда мамлакатимизда экспoртгa мaҳсулoт чиқaрaдигaн кoрxoнaлaрнинг тaшқи бoзoрлaрдa рaқoбaтдoш бўлишини қўллaб-қуввaтлaш бўйичa кoнкрeт чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш вa экспoртни рaғбaтлaнтириш учун қўшимчa oмиллaр ярaтишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, мамлакатимизда тexник модернизациялаш бўйича тармoқ дастурлари ҳам ишлаб чиқилиб, уларда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий андозаларига ўтиш, тежамкор ва самарали технологияларни қўллаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади. Республикада асосий капиталга қўйилган инвестицион маблағларнинг мулкчилик шаклларига кўра таркиби қуйидаги маълумотларда ўз аксини топган . Мамлакатимизда инвестицияларни жалб этишда аввалo ички манбаларни сафарбар этишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтиришда инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари – корхона фойдаси, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва бошқалардан кенгроқ фойдаланиш зарурлигини англатади. Чунки, ички манбаларнинг тўлиқ сафарбар этилиши, бир томондан, мавжуд иқтисодий ресурслардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминласа, бошқа томондан, инвестицияларнинг самарадорлигини оширади. Download 162.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling