Қаддимизни тўлиқ тиклаб, тик
туриб олгач,
такбир айтиб,
саждага кетамиз.
Саждага бораётганида
аввал
тиззани, кейин қўлни ерга
қўямиз, кейин эса икки қўлнинг
орасига бошимизни қўямиз.
Саждада турганда қўлнинг бармоқлари
қиблага қараб туриши керак. Пешона билан
бурунни ерга теккизамиз, қўлтиқларимиз
очилиб туради, қорин сонга тегмай туради.
Оёқ бармоқлари ҳам қиблага қараб туради.
Шу ҳолатда камида уч марта
«Субҳаана
роббиял аъла» деймиз.
Кейин
такбир айтиб, саждадан бошни
кўтарамиз ва чап оёқни ётқизи, унинг
устига ўтирамиз. Ўнг оёқ тик ҳолатда
қолади, бармоқлари қиблага қараб
туради. Икки қўлимиз икки тиззанинг
устида бўлади.
Кейин такбир айтиб, иккинчи
саждага борамиз ва
камида уч марта «Субҳаана роббиял аъла»
деймиз.
Яна такбир айтиб, кейинги
ракъатга турамиз. Саждадан
туришда аввал бошни, кейин
қўлларни, кейин тиззани
кўтарамиз.
Иккинчи ракъат ҳам худди
биринчи
ракъатга ўхшаб ўқилади. Фақат бошида
такбири таҳрима, сано ва «аъузу»
айтилмайди. Фотиҳани ўқиб, сўнг зам
сурани ўқиб, такбир айтиб рукуъга
эгиламиз. Кейин туриб, такбир айтиб,
икки марта сажда қиламиз.
Иккинчи ракъатнинг иккинчи саждасини қилиб
бўлгандан кейин чап оёқ устига ўтирамиз, ўнг
оёқнинг бармоқлари қиблага қараб тураверади. Ўнг
қўлни ўнг
тизза устига, чап қўлни чап тизза устига,
бармоқларни ёйган ҳолда қўямиз. Кейин ташаҳҳуд
ўқийди.