Nemis tili


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
bet2/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1556301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
93 Qiyosiy tipologiya yangi (1)

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Ўқув фанининг мақсади талабаларда лингвистик, коммуникатив ва лингво-мамлакатшунослик имкониятларни шакллантиришдир. Лингвистик компетенция тил тизими ҳақидаги билим ва унинг хорижий тилда коммуникация жараёнида амал қилиш қоидаларини ўз ичига қамраб олади. Коммуникатив компетенция эса хорижий тилда нутқ жараёнини назарда тутади. Лингво-мамлакатшунослик компетенцияси ўз навбатида тили ўрганилаётган мамлакатнинг айни пайтдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожи ва шунга мос тарзда нутқ муомала маданиятини назарда тутади.
Фаннинг вазифаси асосий чет тили фанининг амалий қисмида
талабаларнинг мантиқий тафаккурини, чет тилидаги нутқий қобилиятини,
хотирлаш турлари, фикрлари, умумнутқий ва умумтаълимий йўриқларни, тил
бўйича мустақил ишлаш малакаларини ривожлантиришдан иборат. Фаннинг
назарий қисмида назарий грамматика, назарий фонетика, мамлакатшунослик,
лексикология, немис тили тарихи, стилистика, шунингдек, психология,
методика ва бошқа фанларда ўзлаштирган билим ва малакаларни амалиётда
қўлланилиши кўзда тутилади.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Асосий ўрганилаётган тил (немис тили)” ўқув фанини ўзлаштириш
жараёнида бакалавр:
- немис тилининг товуш тизими ва морфологик тузилиши; немис
тилидан ўқитиш олиб борилаётган (ўзбек, рус)тилга таржима амалиёти
хусусияти ва лексик ҳамда стилистик хусусиятларни билиши;
- ўрганилаётган тилнинг ривожи ва тил доирасидаги экстралингвистик
шаклланишнинг асосий факторлари ҳамда тарихий манбалари, унда диалектик хилма-хилликлар мавжудлигини билиши;
- мулоқотнинг оғзаки ва ёзма турлари кўникмаларини эгаллаши;
- немис тилида фикрни лисоний ифода қилиш усуллари ва уларнинг
нутқ оғзаки ва ёзма шаклларида қўлланилиши қонуниятлари билиши;
- нутқнинг диалогик ва монологик шакллари ҳақида билимга эга
бўлиши;
- тилнинг замонавий ҳолати тавсифи, ёзув, графика, орфография,
пунктуация, лексик-грамматик туркумлар, сўз тузилиши, бошқа тиллардан сўз кириб келишининг умумий тарихи ҳақида билимга эга бўлиши;
- содда ва қўшма гаплар, сўз бирикмалари синтаксиси, лексика ва ёзма
нутқ, диалектик лексиканинг асосий хусусиятларини эгаллаши;
- ўрганилаётган тилда сўзловчи шахсларнинг кенг тарқалган кундалик
ва касбий вазиятларда сўзлаган нутқини тушуна олиши: эшитилаётган
матнлардан (радио, телевидение, видеокассеталар) ҳамда илмий матнларни
тушуна олиши ва улардан ўзи учун зарур бўлган ахборотни ола билиши;
- матнларни лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиши, турли жанрга оид
матнларни чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига оғзаки ва ёзма
таржима қилиши;
- тил ўрганиш орқали немис забон мамлакатларнинг маданияти
хусусиятларини қиёслаши ва таҳлил қилиши;
- лисоний ва ўлкашуносликка алоқадор билимларни кенгайтириши ва
чуқурлаштириши, коммуникатив кўникмаларини фаоллаштириш учун
замонавий информацион технологиялардан фойдаланиш малакасига эга
бўлиши ва улардан фойдалана олиши;
- немис тилида хорижий мутахассислар билан касбий ва маиший
вазиятларда жонли мулоқот олиб бориши;
- ҳар хил мавзу ва матнларни ўқитиш олиб борилаётган тилга суҳбат,
нутқ ва маърузаларни оғзаки изчил ва синхрон таржима қила олиши;
- немис тили ва ўқитиш олиб борилаётган тилдаги маълумотларни
қўллаб аннотация, реферат, маълумотлар тўплаши ва тузиши;
-немис тилидаги турли тест вазифаларини бажариш технологиясини
эгаллаши;
-немис тилидага электрон дарсликлар билан ишлаш малакаларини
эгаллаши;
- янги информацион технологиялардан касбга йўналтирилган
мақсадларда фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши зарур.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling