«обеспечение ускоренного развития национальной экономики и высоких темпов роста: проблемы и решения»


Download 4.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/320
Sana02.11.2023
Hajmi4.24 Mb.
#1739281
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   320
Bog'liq
13088 1 C2CE1620466447D43D239091BF37F94A6EA1D92C

 
1-жадвал 
Рақобатбардошлик тушунчасини калит сўзлар асосида гуруҳларга умумлаштириш 
Гуруҳ Рақобатбардошлик 
тушунчаси 
тавсифларининг калит сўзлари 
Тарафдорла 
1
Субъектнинг бозорда аналогларга тенг 
равишда ёки улардан яхши ҳаракат қилиш 
хусусиятлари, 
рақиблардан 
афзалроқ 
бўлиш. 
М.Портер, 
Р.A.Фатхутдинов, 
M.И.Гелвановский, Х.А. Фасхиев, М.Р. 
Болтабаев[20] 

Субъектнинг 
истеъмолчилар 
эҳтиёжларини 
қондиришнинг 
нисбий 
қобилияти: 
мақсадли 
аудитория 
эҳтиёжларини талаб жаражасида ёки 
рақобатчиларга 
нисбатан 
яхшироқ 
қондириш. 
Менежмент муаммолари Европа форуми, Г. 
Л. Азоев, А.М. Алексеева, Е.И. Мазилкина, 
Л.Ш Лозовский, С.Ш. Юсупов[21]

Субъектнинг 
рақобатбардош 
бозорда 
фойда 
олиш 
қобилияти, 
яъни 
ташкилотнинг 
рентабеллиги 
бўйича 
рақобатчилар билан тенг ёки улардан устун 
бўлиши. 
И. А. Заярная, П.С. Завьялов, И.В. Пунгин, 
В.С.Пунгина, 
Н.Т. 
Урмонов, 
Ш.И. 
Мустафакулов

Субъектнинг 
таркибий 
қисмлари 
фаолиятини самарали ташуил қилишда 
рақобатчиларга мувофиқ ёки улардан 
устунликда бўлишни таъминлайдиган 
бошқарув стратегиясини танлаш 
Б.С. Скотт, Р.И. Нуримбетов, В. Баринов, 
И.А. Тошпулатов, Н.О.Савельева
Манба: Муаллиф ишланмаси
Барча бўлинмалари ва ҳизматлари фаолияти энг яхши ташкил қилинган ташкилот кўпроқ 
рақобатбардошли, деб ҳисоблайдиган муаллифлар фикрига қўшилиш мумкин. Масалан, Р.И. 


“Milliy iqtisodiyotni jadal rivojlantirish va yuqori o‘sish sur’atlarini ta’minlash: muammolar va yechimlar” 
52 
Нуримбетов “...бозорларда позицияларни мустаҳкамлаш, рақобатбардош афзалликлардан 
фойдаланиш орқали сотишдан тушган даромад, фойдани максимал даражада ошириш мақсадида 
менежерларнинг фаолиятини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, бозор айланмаси, товар ва хизматларни 
истеъмол қилиш жараёнларига йўналтириш” зарурлигини таъкидлайди” [22]. Бу фикр В. 
Бариновнинг таърифида янада аниқ акс эттирилган: “объектларнинг рақобатбардошлиги унинг 
элементлари рақобатбардошлигидан ва мақсадга эришиш учун уларни ташкиллаштиришдан 
иборат”. Лекин бу ёндашувда ҳам технологик рақобатбардошлик тушунчаси ўз ўрнини топмаган.
Шундай қилиб, рақобатбардошлик тушунчасини калит сўзлар асосида гуруҳларга 
умумлаштириш (1-жадвал) бизга “рақобатбардошлик” категориясининг нисбий эканлиги ва барча 
гуруҳлар калит сўзлари негизида “рақобат афзалликлари” тушунчаси ётганини асослашга имкон 
берди. “Рақобатбардошлик - бу субъектнинг рақобатчилар даражасига мувофиқ бўлиш хусусияти, 
рақобатчилардан яхшироқ бўлиш имконияти эса афзалликларнинг мавжудлиги билан 
таъминланади” [23]. 
Тез ўзгаришларнинг замонавий шароитида рақобатбардошлик ва рақобат афзалликлари 
тушунчаларини фарқлаш ва ўзаро боғлаш муаммолари, шунингдек уларга эришишда 
инновацияларнинг роли билан боғлиқ баъзи назарий масалаларни кўриб чиқиш зарурати ортиб 
бормоқда. Биринчи марта бу концепция М. Портер томонидан ишлатилган. M. Портернинг 
сўзларига кўра, “рақобат афзаллиги рақобатчиларга қараганда паст харажатларда, шунингдек 
маҳсулотни дифференциялашда ифодаланади”. Рақобат афзалликларини аниқлашда турли 
таснифий ёндашувлар мавжуд бўлиб, унинг кўп қирралиги тизимлаштиришни мураккаблаштиради. 
Шу муносбат билан биз тадқиқотимиз учун зарур бўлган рақобат афзалликларини аниқловчи айрим 
тушунчаларга тўхталиб ўтамиз. 
Шундай қилиб, Р. А. Фатхутдинов корхонанинг технологик, ахборот, бошқарув, табиий ва 
иқлимий рақобат афзалликларини аниқлайди[20]. В. Орлова эса корхонанинг рақобат 
афзалликларининг қуйидаги турларини кўриб чиқади: ресурс, технологик, инновацион, глобал ва 
маданият[24]. Иқтисодчи олимларимиз К.Холиқов ва Р.Дўсановлар томонидан монополия, нарх 
(баҳо) сиёсати, технологик рақобат афзалликлари кўриб чиқилган[25]. E. И. Мазилкина рақобат 
афзалликлари “бу фаолиятнинг иқтисодий, техник ва ташкилий соҳаларида рақобатчиларга 
нисбатан устунлик берадиган маълум бир махсус (эксклюзив) қийматга эга бўлган тизимдир” деб 
эътиров этади. Шунингдек, бошқа иқтисодчи олимлар технологик рақобат афзалликларига устувор 
аҳамият берган ҳолда рақобат афзалликларида инновацияларнинг ролига катта эътибор қаратишган. 
Жумладан, М. Ионов, А. Кулагин, В. Логиновларнинг[26] илмий ишларида инновациялар – 
корхоналар рақобат афзалликларини таъминлаш зарурати ва воситаси эканлиги илмий жиҳатдан 
асослашган. Шу билан бирга, Л. Н. Сафиуллин рақобат[27] афзаллигини тадбиркорлик 
субъектларининг атроф-муҳит муаммолари бўйича рақобатчилардан устунликда намоён бўладиган 
иқтисодий муносабатлар сифатида таърифлайди. Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси, яшил 
иқтисод, энергия тежамкорлик талабларига жавоб берадиган тизимли янгиликларсиз 
муваффақиятли ривожланишига эришиш мумкин эмас.
Келтирилган таҳлиллар бизга рақобат афзалликларининг қуйидаги хусусиятларини 
ажратиш имкониятини беради: 
1. Рақобат афзалликлари субъектнинг технологик, ахборот, бошқарув, табиий ва иқлимий, 
ресурс, географик жойлашув ва маданият соҳасидаги устунликлари билан тавсифланади. 
2. Рақобат афзаллиги рақобатчиларга нисбатан паст харажатларда ва паст нархларда 
эришилади. 
3. Технологик рақобат афзалликларида инновацияларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. 
4. Атроф-муҳит муҳофазаси, яшил иқтисод, энергия тежамкорлик талабларига жавоб 
берадиган тизимли янгиликларсиз рақобат афзалликларига эришиш мумкин эмас [28]. 

Download 4.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling