Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти


Download 2.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/67
Sana02.11.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1740655
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67
Bog'liq
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)

Калит сўзлар: очиқ онлайн таълимий курслар, олий таълим тизими, 
масофавий таълим, ўқув контентларини яратиш. 
Аннотация. В статье исследуются технологии создания для MOOС - 
открытых онлайн образовательных курсов и их роль в системе высшего 
образования. 
Ключевые слова: открытые онлайн образовательные курсы, система 
высшего образования, дистанционное обучение, создание образовательного 
контента. 
Annotation. The article explores creating technologies for MOOС - open 
online educational courses and their role in the higher education system 
Key words: open online educational courses, higher education system, 
distance learning, creating educational content 
Таълим тизимига электрон таълимни жорий этиш биринчи навбатда 
жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига, жумладан, таълим соҳасининг 
ахборотлашувига, ахборот таълим ресурсларини ишлаб чиқишга боғлиқ. 
Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида таълимни 
ахборотлаштириш, шу жумладан электрон таълимни жорий этишга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Электрон таълимни ривожлантириш, унинг 
самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, таълимда янги ахборот 
технологияларини жорий этиш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг диққат 
марказидан ўрин олган. 
Ўқув жараёнини электрон таълим асосида ташкил этиш, шу 
жумладан, ўқув материалларини баён этишни такомиллаштириш 
тамойилларига маълум ўзгартиришлар киритиш зарур бўлади. Бунда таълим 
жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва улардан 
фойдаланиш мақсадга эришишдаги энг самарали йўл ҳисобланади. 
Замонавий телекоммуникация воситалари имкониятлари жуда кенг 
тизим бўлиб, унга маълум бўлган компьютер, мультимедиа воситалари, 


67 
компьютер тармоқлари, Интернет каби тушунчалардан ташқари қатор янги 
тушунчалар ҳам киради. Таълим муассасида электрон таълим муҳитини 
ташкил этиш босқичлари психологик ахборот муҳитини яратишдан 
бошланади. Технологик ва илмий натижалар, яратилган дастурий 
маҳсулотлар асосида замонавий воситалар ва методлардан фойдаланишга 
эҳтиёж шакллантирилади. Бунда ҳар бир таълим муассасасида индивидуал ва 
маслаҳат машғулотлар асосида педагогларни мустақил ва компьютер 
таълими тизимини ташкил этиш керак. Бугунги кунда тараққиёт жуда тез 
ривожланмоқда ва жуда тез ўзгармоқда.
Оммавий онлайн очиқ курсларнинг сони кўп бўлганлиги сабабли, айнан 
сизга керак бўлган курсни топиш учун махсус интернет сервислар мавжуд 
бўлиб бу сервислар орқали сиз ўзингиз учун қизиқарли бўлган курсларни 
топишингиз мумкин. Булар қўйидагилар
1


coursebuffet.com

degreed.com 

academicearth.org 

mooc.studentadvisor.com

knollop.com 

eclass.cc 

mooc-list.com

mooctivity.com 
Дунёнинг нуфузли университетлари тақдим этаётган ушбу бепул 
“онлайн” курслари: 
Coursera.org – https://www.coursera.org/ 
EdX – https://www.edx.org/ 
Udemy – https://www.udemy.com/ 
LinguaLeo – http://lingualeo.ru/ 
busuu – http://www.busuu.com/enc/ 
TED – 
http://www.ted.com
  
Замонавий онлайн ўқув марказларини яратишда қуйидаги муаммоларни 
ҳал қилиш зарур:
- Замонавий моддий техник жиҳозлар билан МООС марказини ташкил 
қилиш зарур (МООС инглиз тили Massive open online courses – оммавий очиқ 
онлайн курслари), бу ўқув марказида оммавий масофадан интерактив 
ўқитишни электрон таълим технологиялари ва Интернетдан очиқ мурожаат 
орқали ташкил қилинади, бундай марказ университет талабалари ва 
ўқитувчиларининг касбий лаёқатини оширишга хизмат қилади[1]; 
- университетда инновацион ўқитиш методлари жорий қилинади; 
- педагогларнинг касбий лаёқати ортади; 
1
Манба: 
http://oncampus.ru/publicacii/10-poleznyh-agregatorov-massovyh-
distantsionnyh-onlayn-kursov-mooc#ixzz3megI63yO
 


68 
- ўқув дастурлари асосида масофавий ўқитишнинг ахборот-ресурс 
базаси шаклланади; 
- халқаро стандарт талабларига мос рабоқобатбардош мутахасcис 
тайёрланади. 
МООС онлайн ўқув марказини яратиш учун рақамли таълимни 
такомиллаштиришда аудио-видео студиялар зарур. Видео ёзувлар 
яратиладиган онлайн ўқув марказнинг асосий объектидир. Инновацион 
ўқитиш методларини тадбиқ қилиш учун МООС курсларни яратиш зарур, 
хусусан онлайн курслар видео ўқув материаллари, ўқув-услубий ва назорат 
топшириқлари билан бойитилган бўлиши керак. 
МООС онлайн курслари ўз ичига 4 та асосий компонентани олади. 
Булар қуйидагилар:
1) видео машғулотлар; 
2) ўқитиш, назорат ва баҳолаш машқлари; 
3) форумлар
4) Якуний баҳолаш ва сертификатлар бериш. 
МООС – интерфаол иштирок этиш ва очиқ мурожаат қилиб 
ахборотларни олишга мўлжалланган интернет курслари, бундай курсларни 
шартли равишда қуйидаги турлари кенг тарқалган[1]: 

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling