Оммавий очиқ онлайн курсларини яратиш назарияси ва амалиёти


Download 2.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/67
Sana02.11.2023
Hajmi2.6 Mb.
#1740655
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67
Bog'liq
конф тўплам 18 22 май -оригинал (16)

 1. Activelearning – фаол ўрганиш курслари 10 минутгача 
мўлжалланган назарий билимларни беришга, қолган вақт амалий ёки 
хатолар устида ишлашга мўлжалланган. 
2. Selfpacing – бундай шакли, талабанинг мустақил ишлашига 
мўлжалланган, бунда талаба қайси таълим ресурсини қайси вақтда 
бажаришини ўзи ҳал қилади. Топшириқни бажаришда талаба қайси вақтда 
бажариши, ихтиёрий пайтда дам олиши, пауза қилиши, ечилаётган 
масалаларни файлларини сақлаб қўйиши ҳам мумкин. Бунда талаба бажарган 
ишлар сақланади. Мавзуларни ўрганиш ва тартибини талабаларни ўзлари 
танлайди. 
3. Instantfeedback – мазкур кўринишда ўқитиш талабанинг жавобини 
дарҳол текшириб, топшириқни ечилишини тушунтириб беради. Талаба 
ўзининг хатоларини тушуниб, топшириқларни қайта ечади, ўз билимини 
мустаҳкамлайди. 
4. Gamification – жуда қизиқарли ва турли туманлиги билан ажралиб 
турувчи бу кўриниш таркибига ўйин элементлари, турли хил схемалар
объект ва предметларнинг модификациялари киради. Бундай курслар таълим 
жараёнини электрон тарзда ўргатиш имконини беради. 
5. Peerlearning – ҳар бир курсда бахс-мунозара қилиш имконини 
беради. Барча қатнашчилар ўзининг фикрларини билдириш имконини 
беради, мунозара ёрдамида ижодий фикрлаши кенгаяди.
Масофавий таълим жараёнини амалга оширишда қўйида кўрсатилган 
босқичлар асосида амалга ошириш мумкин[3]: 


69 
1-босқич: Таҳлил 
2-босқич: Лойиҳалаштириш 
3-босқич: Жорий қилиш 
4-босқич: Ўқув контентларини яратиш 
5-босқич: Ишга тушириш 
6-босқич: Ривожлантириш 
1-босқичда ўқув муассасининг масофавий таълим жараёнига бўлган 
эҳтиёжлари, таълим жараёнида қатнашаётган фойдаланувчиларнинг сони, 
ўқитиш усуллари ва шакллари, лойиҳани амалга оширишда керак бўладиган 
техник, дастурий ва инсон ресурслари, лойиҳани иқтисодий асослари таҳлил 
қилинади.
2-босқичда таҳлиллар натижасида амалга ошириладиган ишлар кўлами ва 
техник топшириқ лойиҳалаштирилади. 
3-босқичда эса танланган масофавий таълим жараёнини бошқарувчи 
дастурий мажмуаа тегишли серверда ўрнатилади, тизимга тегишли домен 
танланади. 
Масофавий 
таълим 
жараёнини 
бошқарувчи 
дастурий 
мажмуасидан фойдаланиш ва унга техник қўллаб қувватлошчи ишчи 
ходимларни ўргатиш бўйича ўқув машғулотлар ташкиллаштирилади. 
4-босқичда масофавий таълим жараёнининг асосий элементларидан бири 
бўлмиш ўқув контентлар ўқув бўлими ва соҳа мутахасислари билан 
ҳамкорликда яратилади. Яратилган ўқув контентлар эскпертлар томонидан 
текширилади. 
5-босқичда масофавий таълим жараёни ишга туширилади. Таълим жараёнида 
ўқув жараёни доимий назоратда бўлиб туради. Тизимдаги ҳавфсизлик 
чоралари мониторинг қилиб борилади. 
6-босқичда юқорида келтирилган босқичларда мавжуд бўлган камчиликлар 
тўғриланади, янги ўқув курслар яратилади, техник имкониятлар 
кенгайтирилади, тизимнинг ривожланишига тегишли бўлган ишлар кўлами 
бажарилади.
Хулоса қилиб айтганда, онлайн курсларни яратиш ва ундан таълимда 
фойдаланиш давр талаби.

Download 2.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling