Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet93/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Таълим гранти – таълим соҳасида амалга ошириладиган фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун давлат ёки бюджетдан ажратилган пул.
Таълим дастури – таълимнинг муайян йўналиши, босқичи ва даражасига кўра белгилаб берилган таълим мазмуни.
Таълим жараёни мониторинги - компьютер технологиялари мажмуида фойдаланиш асосида, таълим жараёни бориши, натижалари ва самарадорлигини узлуксиз кузатиш ва тўпланган маълумотларни қайта ишлаш жараёни.
Таълим жараёнини лойиҳалаш – ўқитувчи томонидан ишлаб чиқиладиган таълим жараёнининг технологик тузилма, унинг натижасини таъминловчи метод ва воситалар йиғиндиси.
Таълим жараёнини лойиҳалаш стратегияси – лойиҳачи томонидан режалаштирилган фаолиятнинг техник вазифаларига мувофиқ муайян кетма­кетликда амалга ошириш тизими.
Педагогик фаолиятни лойиҳалашда бир қатор стратегиялар қўлланилади. Ҳар бир стратегия таълим жараёнини лойиҳалашда муайян хусусиятга эга. Ўқитувчи амалий фаолиятида икки ёки бошқа кўплаб стратегия турларидан фойдаланиш имкониятига эга.
Таълим инновациялари – хилма-хил ташаббуслар ва янгиликлар асосида вужудга келган, таълимнинг ривожланиши учун истиқболли ҳисобланиб, кенг мультимаданий таълим макони тараққиётига ижобий таъсир кўрсатадиган, долзарб аҳамиятга молик тизим ҳосил қилувчи янги педагогик ҳодисалар.
Таълим курси – 1) ўқитишнинг якунланган босқичи; 2) муайян ўқув предмети ёки фан бўйича аниқ билим, кўникма ва малакалар қамрови; 3) умумий ўрта ёки олий таълим муассасаларидаги муайян ўқитиш босқичи.
Таълим мазмуни – ўқувчиларни ҳаққоний, илмий далиллар, тушунчалар, қонуниятлар, назариялар билан таништиришга қаратилган билимлар тизими.
Таълим макони – таълим жараёни амалга ошириладиган жой, ҳудуд, майдон.
Таълим марказлари – касбий (ёки меҳнат) таълими, шунингдек, табиий фанлар (кимё, физика) мутахассислари бўйича ташкил этилган таълим муассасаси.
Таълим методикаси – муайян ўқув предметини ўқитишнинг илмий асосланган метод, қоида ва усуллар тизими.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling