Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet94/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Таълим менежери – таълим муассасасини замонавий менежмент Қонунларига мувофиқ бошқарувчи мутахассис.
Таълим менежменти – 1) илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос изчилликка асосланган бошқарув: 2) бошқарувни турли хил моделлар асосида амалга оширувчи раҳбар, педагогик, жамоа ва ўқувчиларнинг ўзаро муносабати.
Таълим менежменти” журнали – таълимни бошқариш муаммоларига бағишланган илмий-методик қарашларни ёритувчи махсус нашр.
Таълим методи – воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, педагогик билимларни яратиш ва асослаш усули.
Таълим мониторинги – таълимдаги бирор жараённи баҳолаш мақсадида махсус ташкил этилган мунтазам кузатув ва назорат қилиш.
Таълим муассасалари – турли даража ва йўналишлардаги таълим дастурларини амалга татбиқ этувчи муниципал, хусусий давлат муассасалари.
Таълим муассасаси Низоми – муассаса ёки унинг таркибий бўлинмалари тузилиши, ҳуқуқи, вазифалари, бурчлари, таълим жараёнини ташкил этиш ва бошқариш тартибларини белгилайдиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат.
Таълим объекти – фикрий ўхшашликнинг белгили тизим воситасида шакллантириладиган таълимнинг яхлит амалиёти ёки айрим жиҳатларини чизма шаклидаги ифодаси.
Таълим олишнинг тўлов-конракт шакли – ўз ҳисобидан муайян шартнома асосида, пул тўлаб таҳсил олиш шакли.
Таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси – ДТС да белгиланган таълим меъёрларига кўра таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини аниқлаш тартиби. Унинг натижалари асосида таълим олувчиларга маълумоти ҳақидаги ҳужжат(шаҳодатнома, аттестат, гувоҳнома, диплом) тақдим этилади.
Таълим олиш ҳуқуқи – фуқароларни она тилида 9 йиллик умумий ўрта таълим ва 3 йиллик ихтиёрий-мажбурий ўрта махсус касб-ҳунар таълимини олишлари билан кафолатланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган асосий ҳуқуқларидан бири.
Таълим принциплари – ёшларга таълим-тарбия беришда таълим мақсадларига мувофиқ ўқитишнинг асосий характерини белгилаб берувчи таянч қоидалар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling