Режа: Ёғоч конструкцияларини қисқача ривожланиш ва қўллаш тарихи. Ёғоч конструкцияларини ривожланишига хисса қўшган олимлар
-расм. Россияда яратилган қадимги машҳур ёғоч конструкцияларининг схемалари
Download 351.68 Kb.
|
Ёғоч конструкциялари 1-маьруза (2)
1-расм. Россияда яратилган қадимги машҳур ёғоч конструкцияларининг схемалари:
а - С.Петербургдаги Нева дарёси орқали кўприк лойиҳаси (муаллиф И. П. Кулибин); б - Москва Манежининг ёпма фермаси (муаллиф А.А Бетанкур); в - Москва-С.Петербург темир йўлидаги Мсту дарёси орқали кўприк фермаси (муаллиф Д.И.Журавский); г - Орск шаҳридаги тўрсимон минора (муаллиф В.Т.Шухов) ХIХ аср бошларида Россияда Москва манежини қуришда, биринчи марта учбурчаксимон тўртқирра ёғочдан тайёрланган 50 метр оралиқли фермалар қўлланилган (1б - расм). ХIХ аср ўрталарида рус олими Д.И. Журавский Мсту дарёси орқали оралиғи 61 метр бўлган янги ёғоч ферма кўприк лойиҳасини яратган (1в – расм). Рус муҳандиси В. И. Шухов эса ХIХ аср бошларида биринчи марта ёғоч фазовий конструкцияларининг лойиҳаларини ишлаб чиқган. Орск шаҳрида у ишлаб чиққан лойиҳа асосида 36 м баландликдаги стерженлардан ташкил топган тўрсимон конструкцияли минора қурилган (1г - расм). ХХ асрнинг 30-чи йилларида пўлат ва цементнинг танқислиги туфайли ёғоч конструкцияларига бўлган эътибор айниқса саноат қурилишида кучайган. Бу даврда тахта - михли тўсин ва рамалар, тўртқирра ва тахта - михли сегментли фермалар, рус олими В. С. Деревягин таклиф этган ёғоч пластинкали таркибли тўртқирра тўсинлар қўлланилган. ХХ асрнинг 50-чи йилларида биринчи марта елимланган ёғоч конструкциялари ишлаб чиқарила бошланган. Бу турдаги конструкцияларни ривожи рус олими Г. Г. Карлсен ҳаёти билан узвий боғлиқдир. Синтетик полимер смолалар асосида юқори мустаҳкамликка эга бўлган сувга чидамли елимларни ишлаб чиқарилиши бу турдаги конструкцияларни янада ривожланишига олиб келган. Ёғочни елимлашда олдинроқ фенолформал дегидли, кейинроқ эса ишончли резорцинали елимлар, ёғочни металга елимлашда эпокцидли елимлар қўлланилган. 1940-йилларда биринчи марта йирик елимланган ёғоч конструкцияларидан калий тузи омбори лойиҳаси яратилган ва қурилган (2а-расм). Бу омборнинг асосий юк кўтарувчи конструкциялари тортқичсиз кўрсаткичсимон елимланган ёғочли аркалардир. Аркалар 45 м оралиқли ва кўндаланг кесим ўлчамлари 30 105 см га тенгдир (2а-расм). 1980 йилларда Архангелскда асосий юк кўтарувчи конструкциялари оралиғи 63 м ли ва кўндаланг кесими 32 160 см бўлган елимланган ёғочли сегментли тортқичсиз аркалар ёрдамида спорт саройи қурилган (2б-расм). Елимланган ёғоч элементлар кам қаватли турар - жой уйлари конструкцияларида, кичик саноат ва жамоат биноларида, автойўл кўприкларида қўлланила бошланган. Шунинг билан бирга янги турдаги елимланган ёғоч конструкциялари бирикмалари яратилган ва тадкик қилинган, жумладан, ичида елимлаб маҳкамланган пўлат стерженли тўсинлар, тахталарни бириктириш учун пўлат тишли пластинкалар ва ҳоказо.
Download 351.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling