Режа: Ёғоч конструкцияларини қисқача ривожланиш ва қўллаш тарихи. Ёғоч конструкцияларини ривожланишига хисса қўшган олимлар
Download 351.68 Kb.
|
Ёғоч конструкциялари 1-маьруза (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёғоч конструкциялари.
Ёғоч конструкциялари. Уларни қўлланиш тарихи кўп асрларни ўз ичига олади.
Ибтидоий одамлар ҳам ёғочдан тош болталар ёрдамида кичик турар-жойлар барпо қилганлар ва уларни қозиқлар ёрдамида ерга маҳкамлаганлар ҳамда тўсиқлар, кичик кўприклар қурганлар. Қадимги Римда қурувчилар ёғоч уйлар, эҳромлар ҳамда катта дарёларга кўприклар қурганлар. Масалан, I асрда Цезар ўз легиони ёрдамида Рейн дарёсига йирик кўприк қурдирган. Ҳозиргача бамбук ёғочидан ўрта асрларда қурилган Япониядаги, Хитойдаги кўпгина буюк ёғочдан қурилган эҳромлар сақланиб келмоқда. Ўрта асрларда европада ёғоч стропилли томлар ҳам кенг қўлланилган. Ёғоч конструкциялари. Уларни қўлланиш тарихи кўп асрларни ўз ичига олади. Ибтидоий одамлар ҳам ёғочдан тош болталар ёрдамида кичик турар-жойлар барпо қилганлар ва уларни қозиқлар ёрдамида ерга маҳкамлаганлар ҳамда тўсиқлар, кичик кўприклар қурганлар. Қадимги Римда қурувчилар ёғоч уйлар, эҳромлар ҳамда катта дарёларга кўприклар қурганлар. Масалан, I асрда Цезар ўз легиони ёрдамида Рейн дарёсига йирик кўприк қурдирган. Ҳозиргача бамбук ёғочидан ўрта асрларда қурилган Япониядаги, Хитойдаги кўпгина буюк ёғочдан қурилган эҳромлар сақланиб келмоқда. Ўрта асрларда европада ёғоч стропилли томлар ҳам кенг қўлланилган. Қадимда Россияда ва шимолий Америкада ёғочнинг эластик ва пластик хусусиятларидан жуда тўғри фойдаланганлар, улар ёғоч конструкциялари ёрдамида ертўлалар қурганлар. Эрамиздан уч минг йиллар олдин-Неолит ва бронза даврларида қозиқ конструкциялари ишлатилган. Ёғоч уйлар қуриш учун керакли бўлган болта, теша ва бошқа темир қуроллар асосан қулдорлик тузуми даврида дунёга келган. Бу даврда ёғоч конструкциялари асосан ўша даврда жуда ривожланган Италия мамлакатининг Рим шаҳрида ўз тараққиётини топган. Эрамиздан олдинги II асрдаёқ Рим шаҳридаги қурилишларда ёғоч ферма конструкциялари қўлланилган. Феодал тузуми даврида эса ёғоч ҳунармандчилик санъати жуда ривожланган. ХVI асрга келиб итал ян архитектори Палладио (1518 - 1580) стерженлар системасидан иборат ёғоч конструкцияларининг бир қатор схемаларини яратган. Ўрта асрларда турар - жой бинолари, саройлар, кўпгина эхромлар ҳамда қалъалар деворлари доирасимон кўндаланг кесимли ёғочлардан қурилган. ХVIII аср охирларида рус муҳандиси И.П.Кулибин Петербургда Нева дарёси орқали 300 метрли (1а- расм) йирик ёғоч кўприкнинг ихчам лойиҳасини яратган. Кўприк аралаш конструкцияли системага эга бўлган ва у эгилувчан арка, ҳамда бикр аркасимон фермалардан ташкил топган. Ушбу кўприкнинг кичрайтирилган 1:10 масштабдаги модели қурилиб синаб кўрилган. Синов натижалари кўприк конструкциясининг мустаҳкамлиги юқори эканлигини ва кўндаланг кесимлар тўғри танланганлигини исботлаб берган.
Download 351.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling