Режа: Олий нерв фаолияти. Олий нерв фаолиятининг турлари Рефлекс. Рефлекс ёйи. Олий нерв фаолияти


Буйрак усти, меъда ости ва жинсий безлар


Download 79 Kb.
bet4/4
Sana31.10.2023
Hajmi79 Kb.
#1735939
1   2   3   4
Bog'liq
Rеja Oliy nerv faoliyati. Oliy nerv faoliyatining turlari Rеflе

5. Буйрак усти, меъда ости ва жинсий безлар.
Буйрак усти безлари. Бу безлар иккита бўлиб, номига монанд ўнг ва чап буйракларнинг устки қисмида жойлашган.Уларнинг биргаликдаги массаси 10-20 г.Буйрак усти безлари икки қаватдан: устки-пўстлоқ ва ички-мия қаватдан иборат. Буйрак усти безларининг устки-пўстлоқ қаватида уч гуруҳ кортикостероид гормонлари ишлаб чиқарилади.
Меъда ости бези. Бу безнинг меъданинг пастки ва орқа соҳасида биринчи бел умуртқаси рўпарасида жойлашган бўлиб, узунлиги 16-20 см, массаси 70-80 г. Меъда ости бези аралаш без бўлиб, тўқимасининг 98-99 % и ташқи секретсия функсиясини бажариб, овқат ҳазм қилишда иштирок этувчи ферментларни ишлаб чиқаради. Без тўқимасининг 1-2 % и, я'ни Лангерганс оролчаси деб аталувчи қисми ички секретсия функдиясини бажаради. Безнинг Лангерганс оролчасида глюкоген, инсулин, гастрин гормонлари ишлаб чиқарилади.
Жинсий безлар. Эркакларнинг жинсий безларига бир жуфт мояклар (уруғдон), мояк ортиғи, простата бези киради. Мояклар эллипсимон бўлиб, массаси катта одамда 20-36 г бўлади. Уларда эркаклик жинсий ҳужайралари (сперматозоидлар) ва эркаклик жинсий гормони (тестостерон) ишланиб чиқади. Моякларнинг бу функсияси ўсмирлик даврида (12-15 ёш) бошланади ва кексайиш даврига қадар давом этади.
Аёлларнинг жинсий безларига бир жуфт тухумдон киради. Тухумдонлар кичик чаноқ бўшлиғида жойлашган бўлиб, катта ёшли аёлларда уларнинг массаси 5-6 г бўлади. Тухумдон бачадоннинг орқа қисмига ёпишиб туради. Тухумдонда жинсий гормонлар (прогестерон, эстерон, эстереол, эстрадиол) ишлаб чиқарилади. Бу гормонлар бевосита қоига қўйилади. Улар қиз боланинг ўсмирлик давридан ишлаб чиқарила бошлайди ва унда иккиламчи, я'ни аёллик жинсий белгилари ҳосил бўлишинн та'минлайди. Ҳайз кўриш 12-13 ёшдан бошлаб то кексайгунча, я'ни климакс давригача (50 ёш атрофида) давом этади. Тез-тез шамоллаш, ангена, грипп каби касалликлар тухумдоннинг яллиғланишига сабаб бўлади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, тухумдоннинг функсияси бузилади, аёлда фарзанд кўриш хусусияти йўқолишига сабаб бўлади.


Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., Шарқ, 1998.
2. Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб.—Тошкент. Фан, 1997.
3. Авесто. Ўзбекча таржима (Асқар Маҳкам тарж.) Т.:2001.
4. "Авесто"дан (тарж. М. Исоқов) Ўзбек тили ва адабиёти журнали, 1999. №2-
5.Абу Райҳон Беруний. Ал-осорул-боқия ан-ал қарунул-ҳолия.Т.: 1969
6.Ҳ. Ҳомидов. "Авесто" файзлари. – Т.: 2001
7.Н.Раҳмонов. "Авесто"нинг пайдо бўлиши. "Ўзбекистон овози" 2001, 26.
8. Н. Раҳмонов. "Авесто": Замин, ватан демакдир. - "Ўзбекистон овози" 2001, 25 сентябр.
Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling