Режа: Стандартлаштириш ишларининг ташкил килиниши Курилиш сохасидаги стандартлаштиришга оид Хужжатлар тоифалари, стандарт турлари Халкаро ва давлатлараро илмий-техник хамкорлик Курилишда стандартлаштириш объектлари


Халкаро ва давлатлараро илмий-техник хамкорлик


Download 104 Kb.
bet3/5
Sana08.03.2023
Hajmi104 Kb.
#1252547
1   2   3   4   5
Bog'liq
industrial referat usmonov l

Халкаро ва давлатлараро илмий-техник хамкорлик
1. Узбекистон Республикасининг стандартлаштириш сохасида халкаро илмий-техник хамкорлигининг максадлари ва вазифалари, уни амалга ошириш йуллари УзРСТ 1.0-92 даги тегишли булимларда баён килинган.
2. Мустакил Давлатлар Хамдуслиги хукумат рахбарлари томонидан 1992 й. март ойида имзоланган стандартлаштириш, метрология ва сертификация сохасида узаро келишилган сиёсат олиб бориш тугрисидаги келишувига биноан, стандартлар билан бир катор курилиш коидалари ва меъёрлари (ККМ) амал килаётган курилиш сохасининг узига хос хусусиятларини инобатга олган холда, курилишнинг меъёриёт заминини биргаликда ишлаб чикиш максадида курилишни бошкариш давлат органлари рахбарларининг Минск ш. (1992й. 4 июнь) утказилган мажлисида курилиш сохасида стандартлаш-тириш ва техник меъёрлаштириш буйича Давлатлараро илмий-техник комиссия ташкил килинди (бундан-буёгига СДИТК).
3. СДИТКнинг асосий вазифалари куйидагилар:
- курилиш сохасида стандартлаштириш ва техник меъёрлашти-
риш буйича биргаликда ишларнинг асосий йуналишлари ва шакл-ларини белгилаш;
- давлатлараро меъёриёт хужжатларининг ишлаб чикилишини ташкил килиш ва зарур илмий тадкикотларни олиб бориш;
- курилиш сохасидаги Давлатлараро стандартлаштириш ва техник меъёрлаштиришнинг йиллик режасини, хамда ишлаб чикилган давлатлараро меъёриёт хужжатларини куриб чикиш ва кабул килиш;
- давлатлараро хужжатларнинг ишлаб чикилишини маблаг билан таъминлаш масалаларини куриб чикиш ва томонлар розилигига эришиш.
4. СДИТКнинг доимий фаолият курсатув органи котибият булиб, унинг зиммасида 3 бандарда зикр килинган вазифаларни хал килиш билан катор куйидаги маъсулият хам юкланган:
- СДИТК томонидан кабул килинган меъёриёт хужжатларини руйхатга олиш;
- давлатлараро меъёриёт хужжатларининг асл нусхаларини саклашни ташкил этиш;
- давлатлараро меъёриёт хужжатларининг киёслама нусхаларининг рус тилидаги нашрини тайёрлаш ва улар билан иштирокчи-давлатларнинг курилишни бошкариш буйича давлат органларини таъминлаш;
- давлатлараро хужжатлари буйича ахборот маълумотларини ишлаб чикиш, нусхаларини купайтириш ва улар билан иштирокчи давлатларнинг курилишни бошкариш буйича давлат органларини таъминлаш;
- иштирокчи-давлатлар худудларида амал килинаётган ва ишлаб барча давлатларни ушбу ахборот тайёрлаш ва барча давлатларни ушбу ахборот билан таъминлаш.
5. Котибият уз фаолиятида иштирокчи-давлатлар томонларидан кабул килинган стандартлаштириш масалаларига доир хужжатларга хамда курилиш сохасида давлатлараро стандартлаштириш ва техник меъёрлаштириш ишларини олиб боришнинг тасдикланган муваккат коидаларига амал килади.
6. Давлатлараро хужжатлар иштирокчи-давлатларнинг конун-чилик хужжатларига зид булмаслиги шарт.
7. Кабул килинган давлатлараро стандартлар Давархитекткури-лишкуми буйруги билан Узбекистон Республикаси стандартлари сифатида кучга киритилади.
8. Халкаро стандартларни Узбекистон Республикаси меъёриёт хужжатларида тугридан-тугри куллаш тартиби УзРСТ 1.7 бандида келтирилган.

Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling